Тошкентда “Тelegram” орқали мижоз “овлаган” фоҳиша қизлар қўлга олинди (видео)

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бўлими, Яшнобод тумани ХООБ ҳамда “UzNews.uz” ҳамкорлигида “Фоҳишаликка қарши тунги тадбир” ўтказилди.

Ташкилий гуруҳ томонидан интернет тармоқларига ўзининг шаҳвоний, хирсни уйғотувчи ва беҳаё расмларини қўйиб, бир соатга 400 минг сўм пул эвазига жинсий алоқа қиладиган аёл борлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида эса, ҳақиқатда ҳам ушбу аёлнинг фоҳишалик билан шуғулланиши борасидаги маълумотлар ўз тасдиғини топди.

Тунги соат 22:30 атрофида ушбу аёл, яъни Ғаниева Зарина Абдужабборовнанинг фоҳишалик билан шуғулланаётгани маълум бўлди.

Зарина Шайхонтоҳур туманида доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Парвоз” МФЙ Авиасозлар-1 мавзесида, интернет орқали “мижоз” топиб моддий манфаат эвазига жинсий алоқа қилиб келганлигини тан олди.

Ғаниева Зарина Абдужабборовна ушбу манзилдаги хонадондан, оғзаки келишувга асосланган ижара асосида фойдаланиб келган.

Хонадон кўздан кечирилганда, Заринадан бошқа яна 3 нафар аёллар борлиги ҳам аниқланди.

Жиноят процессуал кодекс талаби ҳамда тергов сири боис юқорида келтирлиган исм-шарифлар ўзгартирилган.

Манба: hordiq.uz сайти

Аудиолар