Қозоғистонда яна бир автобусдан 58та ҳамюртимиз қутқариб қолинди

 

 

 

 

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида музлаб бораётган автобусдан 58 нафар ўзбекистонлик қутқариб қолинди.

Хабар darakchi.uz сайтидан олинди 

Tengrinews.kz нашрининг билдиришича, Тошкентдан Красноярскка кетаётган автобус Павлодар вилоятидаги Шчедерти посёлкаси яқинида ишдан чиққан.

Қутқарилган ўзбекистонликлар посёлкадаги исиниш пунктига олиб борилган ва иситилган автобус ҳамда йўловчилар фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ходимлари томонидан Павлодаргача кузатиб борилган.

22 январга ўтар кечаси Петропавловск – Сариоғоч йўналишида Van Hool маркали автобус ҳаво совуқлигидан дизель ёнилғиси музлаб қолиши туфайли йўлда тўхтаб қолгани ва ундан Ўзбекистоннинг 41 фуқароси ҳамда 2 қозоғистонлик ҳайдовчи қутқариб қолингани хабар қилинганди.

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманидан ўтувчи “Самара-Чимкент” автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нодирбек раджапов жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 10 октябрдаги қарорига асосан Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари  этиб Раджапов ...

Ургутда ун тақчил

Яқиндагина ижтимоий тармоқларнинг ӯзбек сегментида Туркманистонда ун тақчил, аҳоли ун учун турнақатор навбат кутишга мажбур бӯлмоқда, деб аюҳаннос солишганди. Бу етмагандек, ...

Uzcard ҳамон ишламаяпти. миллионлаб ўзбекистонликлар харид қобилиятидан маҳрумлигича қолмоқда

16 сентябрь, соат 12:30 ҳолатига кўра, UzCard банклараро тўлов тизими ишдан чиққанлигича қолмоқда. Тизим серверларида 15 сентябрь куни соат 18:52да жиддий хато юзага келганди ...