Қозоғистонда ёниб кетган автобус ҳайдовчилари қўлга олинди

Қозоғистонда 18 январда ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонликнинг ўлимига олиб келган автобуснинг ҳайдовчилари ушландилар. Бу ҳақда фожиа юз берган Ақтўбе вилояти прокуратураси сайтида маълум қилинган.

Хабар kun.uz сайтидан олинди.

Прокуратура маълумотларига кўра, автобуснинг ёнишига автобус салонида исиниш учун қўлланган кавшар лампа сабаб бўлган. “Бу жиноятга автобуснинг барча уч ҳайдовчисининг алоқадорлиги ўрнатилди”, дейилган хабарда.

Ушбу жиноят юзасидан Қозоғистон жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ичида 57 киши бўлган автобус Самара-Чимкент йўлида ёниб кетган. Ёнғин автобус ҳаракатланаётган вақтда юз берган. Фалокат оқибатида 52 киши ҳалок бўлган, 5 киши омон қолишга муваффақ бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нимага ўқитувчилар олий табақадан энг қуйи поғонага тушиб қолдилар

Бугун кечаси билан ухлаганим йўқ, йўл юриб чарчаб келдим, лекин шу икки кун ичида ҳаёлимдан ўтган фикрларимни ёзмасам, шу воқеаларга ўз позициямни айтмасам, ўзимни кечирмас ...

Мурожаат қилманг — барибир ноҳақсиз

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда бирор юртдошимизнинг жабрдийда сифатидаги мурожаати (ўзини ёқиши, давлат органлари вакиллари билан сан-манга бориши, ҳақоратланиши, ...

Фиқра ҳам ҳажвия. “пора бермай мазза қилдим…”

Туппа-тузук одам деб юрардим уни. Бир куни қарасам, оғзи қулоғида. “Ҳа, бой! Нима бўлди?! Лаб-лунжингизни йиғиштириб ололмаяпсиз?!”. “Пора бермай мазза қилдим. Бу ...