Шовруқ Рўзимуродни ким ўлдирди? Эрк ёви (II)

Шовруқ Рўзимуродни ким ўлдирди? Эрк ёви (II)

(Давоми.)

О, мен бундан қанчалар лаззат туйдим! 

Босқинчига қарши бир–бирига қўл чўзмаган, миллий ғурурдан масуво хонларни лаънатладим!                                      

Ана, қопқода оқ арғумоқларда дунёни титратароқ уч турк учмоқда.

Қуюн мисол.

Довул мисол.

Тўфон мисол.

Уч турк,

Уч енгилмас турк:

Ўғиз ҳақон,

Чингиз ҳақон,

Темур ҳақон!

Ортларида лак-лак чериклар учмоқдалар. Уларнинг “Ур–ҳо-Ур!!! (ўрис “ур-а!” сўзини турклардан олган. Салб юришларини ёзган Боуфард бу ҳақда ёрқин маълумот берган) ҳайқириқлари еру кўкни тутмоқда. Мен бундан беқиёс қувонч туяман. Томирларимдаги ухлоқ қонлар уйғонади, гупуради. Борлиғимни ҳаяжон қуршайди.Энтикаман. Ўрдабекли елкамга олимларга ёт, деҳқонларга хос зил-замбил қўлини (экинчилик билан шуғулланади) қўяди.

-Туш кўраяпсизми?

– Йўқ, Ҳақни…-дейман ширин хаёлимдан айрилганимга ачиниб.

 -Қандоқ ҳақни?

 -Такрорланажак…

41

Сўнг яна мени хаёл ўз ўрамига тортди. Ёз кунларининг бирида Равшан Латиф ва мен Темур қопқоси аро оқаётган Бахмал дарёда чўмилган эдик. Ўшанда у болаларча содда кўнгил билан менга мурожаат этган эди:

-Темур бобом ҳам шу дарёда чўмилгандирлар–а?

– Чўмилганлар,-дедим худди кўргандай.

– Искандар Зулқарнай-чи?

– У ҳам .

-Чинданми?

-Чин, китобда ўқиганман,-ёлғонни сўқдим ундаги қувончга гард тегдирмаслик учун.

-Ў!…

Мен, баъзан,  яхши маънода, яъни, масалан дўстнинг кўнглини олиш учун беғараз ёлғонни  фойдали, деб биламан. Ҳатто дилга малол келтирадиган чинга нисбатан ҳам. Ҳозир Равшан Латифни хурсанд қилганимга ўзим ҳам севиндим. Равшан Латиф менинг ёш дўстим. У Тошкент политехника институтида ўқиб юрган онларида алп қоматли, тоғни урса талқон қиладиган ботир йигит эди. Ноҳақликка чидолмасди. Ёлғиз ўзи тўрт–бешта муштумзўрни кўрдим демасди.

Йилбоши (наврўз ) оқшомида “Зарафшон” ресторанида ўтиргандик. Бир армани ўзбек қизини танцага таклиф қилди. У унамади. Армани қизнинг қўлидан тортди. Қиз қаршилик кўрсатди. Армани уни қўйиб юбормади. Яна арманча сўзлар билан қизга бир балолар дея пишқирди. Афтидан сўкди.

Равшан Латиф бунга чидолмади. Қалқди. Арманининг олдига борди ва пас, аммо таҳдид оҳангда унга деди:

-Қизни қўйиб юбор!

 -Что–что?! Пошёл…

 -Армани гапини тугатишга улгурмади. Равшан Латиф ғайри табиий эпчиллик билан уни бўғзидан олди. Олганда ҳам йўлбарс тўнғизни бўғзидан олгандек, қаттиқ олди.

42

Армани чангак бармоқларга дош беролмади ва ердан узулди.Типирчилади. Сўнг оёқлари осилиб қолди. Равшан Латиф уни кир буюмдай ерга ташлади.

Шу сония икки армани Равшан Латифга ташланди. Бирининг қўлида пичоқ бор эди. Ўтирганлар, айниқса, жабр кўрган қиз ва унинг дугоналари чинқириб юбордилар. Равшан Латиф енгил сопчироқ арманининг кўкрак қисмига тепди. У чалқанча қулади. Пичоқ полга тушди. Иккинчи армани ошналарини ташлаб қочди. Равшан Латиф ҳеч нарса кўрмаган кишидек ўз жойига келиб ўтирди.

Бу ҳол оний тезликда кечгани учун милисалар кеч етиб келдилар.Уларга воқиани тушинтирдик. Қиз ва унинг дугоналари ҳам биз томонда турдилар. Шунга қарамай Юнусобод тумани Ички Ишлар бўлимига қатнашимизга тўғри келди. Охир оқибат “иш“ пул билан битди…

Равшан Латифга ҳақида бунга ўхшаш мисолларни яна келтириш мумкин. Эссе ҳажми ҳам, мавзу ҳам буни кўтармайди. Лекин эссе мазмун –моҳиятига таалуқли уч-тўрт сўз айтсам бўлар, деб ўйлайман.

Равшан Латифдаги кўзга  кўринадиган энг  ёрқин  фазилат, у : Миллиётчи.

Ишонч  билан  айтаман: Равшан Латиф ўз миллатининг ор–номуси учун, зарурат туғилса, жонини  беради.

Ишга ўта маъсулият ва садоқат билан  ёндашади. Синаганман: ҳар куни эрталаб соат саккиздан кечқурин ўнгача ишлайди. Ҳатто шанба, бозор кунлари ҳам бу одатини деярли тарк этмайди. Агар у Молия вазири ( кейинча у ўқишини Тошкент Халқ Хўжалиги институтда давом эттирган ва тугатган) бўлса, боқонлик гуллаб-яшнайди.

Равшан Латиф миллати каби ўз дўстларига ҳам садоқатли .

Қамалганимда ўзимга энг яқин дўст деб билганларим ҳам мендан ва оила аъзоларимдан юз ўгирганлар. Равшан 43 Латиф эса ўшанда ҳам юқори лавозимда ишласада, қўрқмай оиламдан хабар олиб турган.

У ҳар қандай топшириқни юрагидан бажаради. Мен уни шу ва шунга ўхшаш хислатлари учун Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасига ишга олганман. Ишончимни ортиғи билан оқлаган, оқлаяпти. Равшанбек менинг икки катта синовимдан ўтган.

Биринчи синов:

1989 йили Мирзо Улуғбек (Собиқ Куйбишев) туманидан Ўзбекистон Олий кенгаши депутатлигига уч киши кўрсатилган эди:

  1. Духовний Виктор Абрамович ( директор Научно-информационного центра Межгосударственой координационной водохозяйственной комиссии, доктор технических наук, профессор).
  2. Ожиганов Николай Иванович (генерал–майор, начальник Ташкентской высшей школы МВД)
  1. Мирзиёев Шавкат Миромонович (Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти ўқитувчиси, техника фанлари кандиданти, доцент)

Духовний ҳам, Ожиганов ҳам Кремлга қарашли одамлар. Биласиз, Москва ўз кадрларини қадрлайди ва ҳар томонлама қўллаб–қўвватлайди. Тошкент  ҳам Кремлнинг чизган чизиғидан чиқмайди. Қолаверса, Духовнийнинг  ҳам, Ожигановнинг ҳам лавозимларию унвонлари баланд.

Бири профессор, Бири генерал. Бири ўрис, Бири еврей. Қон томондан ҳам Москвага яқин кишилар…

   43

Яна денг икови ҳам директор. Оддий эмас, деярли боқон  (вазир) мақомидаги директорлар. Эшитганман, жуда серпул жойлар.  Айниқса, Духовнийники…

Пул ҳам ҳаётда кўп нарсаларни ҳал қилади. Жуда кўп нарсаларни…

Шавкат  Мирзиёев бўлса ўқитувчи. Ҳали лавозмга эришмаган ўқитувчи. Ҳали эл-улус ҳам уни нималарга қодирлигини билмайди. Демак, ўз–ўзидан маълум: сайловда Духовний билан ҳам, Ожиганов билан ҳам беллашиш осон кечмайди.

Шавкат Мирзиёевда иккита имтиёз бор. Фақат иккита.

У ерлик,

аҳолининг асосий қисми ҳам ерлик.

Ўйладим.

Кўп ўйладим.

Охири бир қарорга келдим.

Жуда қатъий қарорга. Ҳеч ким ўзгартиролмас қарорга!

“Миллий ғурурни қўзғаймиз!

Бор куч–эътиборни шунга қаратамиз!

Москва одамлари юз йилдан бери сайланиб келишаяпти.

Юз йилдан бери Москванинг айтгани–айтган бўлиб келаяпти. Бир ўзгаришсиз. Етар шунча гегемонлик!!!

Ўзбекдан ҳам чиқсин!!!”

Аввал Одил Ёқубов, Шукрулло, Рамз Бобожон, Мирмуҳсинлар билан гаплашдим. ”Кучимиз етмайди” деди Мирмуҳсин. Рамз Бобожон иккиланди. Одил Ёқуб ўйланиб қолди. Шукрулло ҳам. Охири бир битимга келишди.

“Ҳаракат қиламиз!”

Бу гапда мен қатъият туйдим.

Кейин ёш ёзарлар билан (мен уюшмада орг секретар эдим) қўнишдим. Улар таклифни қўллашди.

44

Ҳар куни Рауф Парфи, Тўра Мирза, Мамадали Эронлар  бу ёшларни бошлаб Қорасув массивига борардилар. Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Олий Кенгаши депутатлигига 45 сайлашга аҳолини даъват этардилар. Мен уларни кўлик, баъзан емоқ билан ҳам таъминлардим.

Секин –секин Одил Ёқубовлар ҳам сайловда фаоллашиб бордилар .

Айниқса, ҳа, айниқса Равшан Латиф сайловда кўп тер тўкди. Ўнлаб талабаларни сайловга тортар ва уйма–уй юриб, Мирзиёев номзодини олдинга сурар эди.

Не ажабки, ”Бирлик“ аъзоси Шовруқ Рўзимурод ҳам сайловда Равшан Латиф каби жон куйдирган. Буни менга Мамадали Эрон эслатди ва унинг бир гапини айтди: “Мен миллатимизнинг ор–номуси учун курашдим. Агар Мирзиёевнинг ўрнида бошқа ўзбек бўлганда ҳам шундай қилардим“

Мен қамоқда узоқ ўтирганимга хотирам сусайганми, Шовруқни кўз олдимга келтиролмадим. Сайловда кўп киши қатнашган. Аммо камдан–ками эсимда қолган. Шовруқни кўрмаган ва отини ҳам эшитмаган бўлишим мумкин.

Иккинчи синов:

Тангри олдида чин сўзлайман. Ўзбек тили давлат тили бўлишига Каримов қаттиқ қаршилик қилган. У ўзбекнинг келажаги:  улуғ рус халқи ва улуғ рус тили билан деб қайта – қайта нутқ сўзлаган. Болтиқ бўйи эллари, хусусан, Латвия ўз мустақиллигини эълон этганда, Каримов Иттифоқда биринчи бўлиб бу ҳур ҳаракатни қоралаган. Унинг бу иддаолари“ Правда”, ”Известия”, ”Камсомолская правда” газеталарида босилган.

1989 йил 21 ноябр куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши учун мен намойиш уюштирганман.

Аммо буни КГБ Муҳаммад Солиҳдан кўрган….

Муаллиф: Эврил ТУРОН

(Давоми бор)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Амал курсиси ҳар қандай одамни ўзгартиради

Водий халқини ширинсухан, хушмуомала, аскияга уста одамлар, деб биламан. Бошқалар ҳам шундай ўйласа керак. Ҳар ҳолда, довон ошиб келганлар орасидан қўполларини учратмадим ...

Ўзбекистон аҳолиси 33,52 млн кишига етди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 33523,6 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 % га ўсди, деб ёзади ...

Россиялик аёлларга уйланган ўзбекистонликларга оиладан узоқда яшаш тақиқланади

Россия Федерациясининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси чет эллик муҳожирлар томонидан сохта оила қуришларга қарши қаратилган қонун лойиҳасини кўриб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400