Тадбиркорлар йили: Туризм соҳаси вакиллари нималардан умидвор?

Бизнесни жорий йилда қандай ўзгаришлар кутмоқда, қандай ишлар режалаштирилган, шунингдек Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида бизнес вакиллари нималардан умидвор?

Мақола kommersant.uz сайтидан олинди

сарсенов на выбор1

Мурат Сарсенов

Asha Production

Жорий йил аввалгиларидан жиддий фарқ қилмайди, чунки ҳукумат ва Давлат туризм қўмитаси саъй-ҳаракатлари вазиятни тизимли ўзгартиришга йўналтирилмаган. 2016 йилда, божхона маълумотларига кўра, 175 минг нафар сайёҳ келган. Регистон 177 минг деб кўрсатади. Шу билан бир вақтда, Давлат туризм қўмитаси икки миллион сайёҳ деб хабар беради. Қизиғи шундаки, улар мамлакат чегарасини кесиб ўтган ҳар бир одамни, мисол учун, Қозоғистондан кирган савдогарлар ёки меҳнат мигрантларини ҳам сайёҳ деб ҳисоблаган.

Демак, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси уялмай кўрсатган рақам – икки миллион. Жуда кўп эмас-у, лекин мамлакат меъёрда пул топиши ва ривожланиши учун етарли. Бу – бурилиш нуқтаси, у мамлакатда бизнесменлар янги туркомпаниялар ва отеллар очишлари учун шароитлар борлигини кўрсатади. Зеро уруш бўлмаган, сайёҳлар оқими 2 миллиондан ортган ҳар қандай сайёҳлик мамлакатида тармоқ мунтазам ривожланаётганлигини кўрамиз. Нима рўй бермасин, улардаги туризм ривожланиб бормоқда. Икки миллион – бу ҳозиргидан 12–13 баробар кўп дегани. Бу рақамларга етишиш учун тизимни ўзгартириш керак. Лекин на ёндашувни, на унга интилишни ва на Давлат туризм қўмитасида бунга қодир одамларни кўряпмиз.

Шу сабабли 2018 йил учун тахминим шундай: Давлат туризм қўмитаси тузилмаси ва уларнинг ишга ёндашуви ўзгармас экан, мамлакатга йилига 200, узоғи билан 300 минг сайёҳ келаверади. Биз ўзимизни сайёҳлик мамлакати дея олмаймиз, чунки 300 минг – бу кулгулик, вазият эса, ҳеч тубдан ўзгарадиган кўринмаяпти.

Бир нарсани тушуниш керак: Қўмита кўп ваъдалар бермоқда. Ҳар доим шундай бўлиб келган. Ваъдалар бажарилишини кузатиш эса, жуда осон. Йилдан йилга турбизнес вакиллари “Ўзбектуризм” билан учрашувларда кўтарган мавзулари рўйхатига бир қаранг – мавзулар ўзгармайди.

Давлат туризм қўмитаси – сайёҳлик бозорини қуришга интилаётган тузилма. Менимча, улар ҳатто назарий жиҳатдан ҳам бундан-да зарарли иш қила олмайдилар. Бозор механизмлари қандай ишлаши ҳақида улар тасаввурга ҳам эга эмас, деган таассурот уйғонади. Аслида бу қўмита бозор қандай ривожланаётганлигини кузатиши, муаммоларни излаши ва уларни бартараф этишга уриниши лозим. Мана шу. Ҳозирги тузилма эса, ўзи ниманидир ривожлантиришга, бозорга таъсир кўрсатишга ва хусусий компанияларни чеклашга уринмоқда. Мунтазам равишда янги сертификатлар ва янги талаблар пайдо бўлмоқда – бизнес бундай челковлар ва ўсиб бораётган солиқ юки шароитида ривожлана олмайди.

Бизнес учун шароит бўлмаса, янги ўйинчилар ҳам пайдо бўлмайди. Эсингизда бўлса, ўтган йилда кўпгина мамлакатлар учун соддалаштирилган виза режими жорий қилинди. Лекин уни дарҳол бекор қилдилар ва отеллар каби етарлича инфратузилма йўқлигини сабаб қилиб кўрсатдилар. Бу ерда ҳам бозорнинг асосий қонунларига зид хато кўринади – ахир талаб таклифни юзага келтиради. Агар давлат тадбиркорлар учун шароит ҳозирламаса, сайёҳлар учун ҳеч ким шароит қилиб бермайди.

Ташқи туризм – ҳам чиқувчи, ҳам кирувчи туризм зарар кўрмоқда. Давлат туризм қўмитаси эса, бирорта ҳам муаммони ҳал этишга уринмаяпти. Тармоқ ривожига, биринчи навбатда, фаолиятлари бир-бирига бирикиб кетган давлат муассасалари – божхона, маданият вазирлиги, ИИВ ва Миллий авиакомпания халақит беради. Вазирлар Маҳкамасида рўй бераётган воқеаларга муносабат билдирувчи жамоага ўхшаш тузилма ташкил этилса, яхши бўларди. Ҳар бир ташкилотда айнан туризм муаммолари билан шуғулланувчи бўлим ташкил этилиши ҳам мумкин.

Келажакка қарашларим ўтган йилдагига қараганда, яна ҳам тушкунроқ. Авваллари ҳеч бўлмаса умидлар бўларди, 2017 йил уларни ҳам йўқ қилди. Ўтган йилги биргина ижобий ҳодиса – курсларнинг тенглашгани ва конвертация жараёни бўлди.

Жорий йилдан ҳеч нима кутаётганим йўқ. фақат бизнесим яхши ишлашини кутаман, холос.

халовОйбек Холов ва Рафаэль Зинуров

Topchan Hostel асосчилари

2018 йил аввалгисидан унча фарқ қилмайди. Лекин меҳмонхоналар учун сайёҳларни рўйхатга олишнинг электрон тизимига ўтиш ва қоғоз ҳисоботларнинг буткул бекор қилиниши катта енгиллик бўлди. Йирик шаҳарлардан ташқарида бунёд этилаётган меҳмон уйлари учун яқинда эълон қилинган солиқ имтиёзлари ва кредитлар бўйича имтиёзлар сабабли, эҳтимол, тоғларда, Чорвоқ сув омбори ва кўллар атрофида яна ҳам кўп меҳмон уйлари очилар. Этник туризм, ҳунармандлик жадалроқ ривожланади.

Бозоримизга тез орада халқаро ўйинчилар кириб келишига ишонаман. Ўзбекистон туризм соҳасида катта салоҳиятга эга – тарихий ёдгорликлар, муқаддас қадамжолар, дунёга машҳур таомлар…

Бироқ ҳозирда Давлат туризм қўмитасининг барча ваъдалари ва режалари – бу қуруқ гапдан ўзга нарса эмас. Ҳаммаси бу ваъдаларнинг қанчаси ва қай даражада рўёбга чиқишига боғлиқ. Ўтган йилда давлат Европа мамлакатлари фуқаролари учун визани бекор қилишга ваъда берганди, бироқ фақат Туркия ва Польша фуқароларига виза олишни енгиллаштирди, холос. Улардан энди визадан ташқари, туроператордан таклифни ҳам расмийлаштириш талаб этилмайди. Мисол учун, Қозоғистон ва Қирғизистон аллақачон ривожланган мамлакатлардан келадиган сайёҳлар учун визани бекор қилганлар.

Бошқа бир мисол: сайёҳларнинг меҳмонхоналарда мажбурий яшаши ва рўйхатдан ўтишини бекор қилиш устида узоқ курашдик. Бу талаб велосипед ва мотоциклларда саёҳат қиладиган, чодирларда ёки махсус жиҳозланган автомобилларда тунашни афзал биладиган ёки шунга мажбур мустақил сайёҳларни чўчитарди. Ҳар йили юзлаб мана шундай сайёҳлар Ўзбекистонга келадилар, Европа ва Осиёдан келадиган пенсионерлар эмас (фикримча, Давлат туризм қўмитаси шуларни эътиборга олади), балки улар ўз сафарларини блоглар ва ОАВда эълон қиладилар. Натижада яқинда сайёҳларни рўйхатга оли тўғрисидаги қонунчиликка туроператорларга (!), агар турлари (!) табиат қўйнида тунашни назарда тутадиган бўлса, туристларни меҳмонхонада 10 кун ичида рўйхатга олмаслик имкониятини берувчи ўзгартишлар киритилди.

Муаммо шундаки, бу янгилик мустақил сайёҳларга мутлақо таъсир кўрсатмайди, чунки улар, одатда, турлардан фойдаланмайдилар. Рўйхатда туриш борасидаги бунчалик қатъий қоидаларни мен бошқа бирорта мамлакатда, айниқса туризм иқтисодиётнинг муҳим соҳаси бўлган жойларда асло кўрмадим. Ҳолбуки, бу Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрўсига ҳам таъсир кўрсатади.

Туризм соҳасининг янада ривожланишини кутамиз. Айниқса ҳам туроператорлар ва меҳмонхоналар, ҳам туристларнинг ўзлари учун турли-туман таомиллар ва тартибларнинг соддалашувидан умиддамиз.

раубаевСаидахмат Раубаев

Yasmina-tour директори

2018 йилда сайёҳлик оқими, ҳисоб-китобимизга кўра, 30–40 фоизга ортади. Нега? Чунки МДҲ мамлакатлари билан чегаралар очилди, Ўзбекистонда янги, “очиқ мамлакат” имижи пайдо бўлмоқда. Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиядан катта сайёҳлар оқими кутилмоқда, у ерларда мамлакатимиз кенг реклама қилинмоқда. Ўзбекистон қисқа муддатда сафарлар учун хавфсиз мамлакат имижини ярата олгани ҳам муҳимдир.

Ривожланишнинг иккинчи омили – Туркия, Малайзия ва Индонезия каби мусулмон мамлакатлар. 2017 йил охирида Ўзбекистонда “зиёрат-тур”ларни реклама қила бошладилар, барча динлар учун зиёрат сайёҳлиги стандартларини ишлаб чиқиш бўйича чоралар кўрилди. Ўзбекистон бу мамлакатлардаги минтақавий ва ихтисослашган кўргазмаларда қатнашди, демак мусулмон сайёҳлар оқими аниқ бўлади.

Яна бир янги йўналиш – эко- ва этно-йўналишлар, улар бўйича олдин мутлақо таклифлар бўлмаганди. Ҳозир бунга янги қоидалар кўмак беради, масалан, сайёҳларга чодирларда, кемпинг ва миллий уйларда 10 кунгача рўйхатдан ўтмай яшашга рухсат берилди. Кўплаб миллий уйлар яратилди, Тошкент вилоятининг ўзида улар 160дан ошади. Улар турлар нархини камайтириш имкониятини беради.

Жорий йилда бозорда кўплаб янги турфирмалар, жумладан хорижий компаниялар юзага келади, деб ўйламайман. Биринчи навбатда туристлар оқими индивидуал сайёҳлар ҳисобига кенгаяди. Улар онлай-сервислар орқали ёки кичик фирмалар ёрдамида келади. Бироқ, бунинг ҳисобидан индивидуал туристлар билан ишловчи фирмалар ривожланади ва гуруҳли сайёҳлик бозорига чиқади. Вақти келиб, йирик халқаро ўйинчилар келади, лекин бу йил эмас, деб ўйлайман – ҳозирча улар бозоримиздан четда туришади, чунки бунинг учун олдин мамлакатда кенг миқёсдаги сайёҳларга хизмат кўрсата оладиган йирик туроператорлар шаклланиши лозим.

Ички бозор учун чипталар нархлари туширилмоқда. Луокостерлар ишга тушадиган. МАК ҳам янги гуруҳли тарифлар яратди, бу ҳол олдин мамлакатда бўлмаган гуруҳли турлар юзага келишини англатади.

Бевосита фирмамиз ҳақида айтадиган бўлсам, иш ҳажми 30-60 фоизга ортади, деб тахмин қилмоқдамиз. Бу режамизда энди ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ва миллий сайёҳлар кўзда тутилмаган. Ҳозирда олдин бўлмаган лойиҳалар устида ишламоқдамиз – уларга зиёратчилар учун уйлар қурилиши, Тошкент вилоятида сайёҳлар учун миллий уйларга эга йўналишлар ва бир нечта фестиваллар киради. Биз муаллифлик турларига эътибор бермоқдамиз, чунки бозорда бир хил таклифлар жуда кўп. Зеро таклифлар жуда кўп бўлганда, сайёҳлар ўзига хос, муаллифлик маҳсулотини танлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Турк тадбиркорларини ўзбекистонга келишдан нима тўсмоқда? ўзбек элчиси уларни қийнаётган муаммолар хусусида

Хорижий салоҳиятли инвесторлар, сармоядорларни Ўзбекистонга пул киритишдан нима тўсиб турибди, деган савол кўпчиликни қийнаб келмоқда. Бу борада турли фикрлар билдирилади ва ...

Uzauto 9 ойда 236 000 та автомобил сотди

UzAuto Motors 2019 йилнинг 9 ойида 236 000 та автомобил сотди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати. Ушбу автомобиллардан 80 000 мингтаси сўнгги 2 ойга тўғри келган. ...

Чинозда 350 кишидан 3 млрд сўмдан ошиқ пул тўплашга улгурган янги аҳмадбой пайдо бўлди

2015-2016 йилларда юртимизда чинозлик «Аҳмадбой»нинг довруғи достон бўлган эди. Халқ орасида «Аҳмадбой»нинг пулни икки баравар қилиб қайтариб бериши ҳақидаги хабар яшин ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400