Ислом Каримов Британиядан сиёсий бошпана сўради

Ўзбекистоннинг марҳум президенти невараси Ислом Каримов Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган.

Мақола Би-би-си сайтидан олинди

Бу ҳақида Би-би-сига Ислом Каримовнинг Лондондаги адвокатларига яқин манба маълум қилди.

Би-би-си мазкур маълумотни тасдиқлаш учун ўтган йилнинг 20 декабрида Ислом Каримовга боғланганида, у қуйидагича жавоб берди:

“Ҳа, юридик процедуралар ва ҳужжатлар тайёр бўлиши биланоқ бу йил бошпана сўрайман. Онамга боғлиқ йирик ўзгариш юз берди. Бу қаттиқ сир сақланмоқда, аммо у борасида қилинадиган эълон ҳақида менга қатор хабарлар етиб келди. Бунга ақл бовар қилмайди, ақли жойида бўлган одам тасаввур ҳам қила олмайди.”

Бу хабар ҳақида қайта-қайта батафсил сўралганида, Ислом Каримов жавоб бермади. Би-би-си манбасига кўра, унга адвокати АҚШдан бошпана сўрашни тавсия қилган, аммо у Британияни танлаган.

Марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич невараси ўз онаси Гулнора Каримовага қарши Ўзбекистонда таъқиблар бошланганидан бери Британияда яшаб келади.

Ўз бобоси вафоти ортидан, 2016 йил ноябрида Лондонда Би-би-сига берган интервьюсида у сиёсий бошпана сўраш нияти йўқлигини айтганди.

“Мен сиёсий бошпана сўрашни истамайман. Барибир, менинг ватаним – Ўзбекистон. Мен юз юртимдан, ўз ватанимдан қочаётганим йўқ. Умуман, ҳеч кимдан қочмаяпман. Мен бу ерда бўла туриб, ўз оиламнинг хавфсизлигини кафолатлаяпман, холос. Кўп марта қайтиб боришни хоҳладим, ўрнимга синглимни бу ерга юборишни хоҳладим. Лекин, ойим тушунадики, синглим мен бу ерда қилаётган ишларни қилолмайди. Мен бу ерда бошимдан кечирганларимни синглим ҳам бошидан кечиришини истамайман. У ёқда у, ҳеч бўлмаса, ўз юртида. Мен эса яккаман. Синглим у ёқда бўлиши керак, деб ўйлайман. У ойимнинг хавфсизлиги учун ягона кафолат”, – деб айтганди у.

Ислом Каримов ўз холаси Лола Каримова билан алоқаси узилганини айтган, аммо 18 ёшли синглиси Имон ўтган йил сентябрида холаси ёнида кўриниш берди.Фото муаллифлик ҳуқуқиFACEBOOK/LOLA_KARIMOVA-TILLAYEVA
Image captionИслом Каримов ўз холаси Лола Каримова билан алоқаси узилганини айтган, аммо 18 ёшли синглиси Имон ўтган йил сентябрида холаси ёнида кўриниш берди.

Ўтган йил июлида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова 2015 йилда солиқ тўлашдан бош тортиш айби билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинганини билдирганди.

Прокуратура, шунингдек, унга қарши олиб борилаётган иккинчи жиноий ишга биноан Гулнора Каримова 1 миллиард 942,8 миллион долларлик (қарийб 2 миллирадлик доллар) хорижий валютани яширишда гумонланаётгани ва у бошқарган гуруҳнинг 1,5 миллиард долларга яқин маблағи 12та хорижий давлатда аниқлаштирилганини билдирган.

Би-би-сига ўтган йил августида берган иккинчи интервьюсида Ислом Каримов ўз онаси унга муайян маблағни қолдирганини айтди, аммо бу қанча маблағ эканини ошкор қилмади.

“Мен бу ерда талаба бўлганимда, онам менга шу ерда сақлаган пулларимизни қолдирган. Шу пулга яшашим кўзда тутилган. Ҳа, фавқулодда ҳолатлар учун сақлаб қўйилган онамнинг пуллари менда бор. Бу катта маблағ эмас, лекин менинг харажатларим ҳам катта эмас”, – деб айтган у.

Би-би-си ўтган йил Ислом Каримовнинг Лондондаги энг қимматбаҳо меҳмонхоналардан бири – 45 Park Lane меҳмонхонасида яшаб келаётганига гувоҳ бўлганди. Бадавлат ва машҳур мижозлари билан ном чиқарган бу меҳмонхонада бир тун қолишнинг нархи оддийроқ хона учун 777 доллар, ҳашаматлиси учун эса 4304 доллар.

Мазкур меҳмонхонада президентнинг невараси камида бир неча ой яшагани Би-би-сига маълум.

Ислом Каримов ўз онаси Гулнора Каримовага Ўзбекистонда қўйилаётган барча айбловларни рад этади.

У Ўзбекистонда онасига қарши тақдим этилаётган маълумотлар сохталаштирилгани, ҳамда “СНБ ертўласида калтаклар асосида олинган” кўрсатмалар эканини даъво қилган.

Айни дамда Ўзбекистон ҳукумати марҳум президент Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш учун чора-тадбирларни бошлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Телевизорни ҳаддан зиёда кўриш ракга чалиниш ҳавфини юқорилатади

Америкалик онкологлар ойнаижаҳонни кўп кўриш ўрта ёшли инсонларга ҳавфли шишни ривожланишига сабабчи бўлишини аниқлаган бу ҳақда хорижий нашрлар ёзмоқда. Иллюстратив фото ...

Францияда вазир бюджет ҳисобидан дабдабали кеча уюштиргани учун ишдан кетди

Франциянинг экология вазири Франсуа де Рюжи давлат ҳисобидан шоҳона кечки овқат уюштиргани можароларидан сўнг учун ишдан кетди. «Дарё»нинг ёзишича, у мамлакат бош вазири ...

Бегоналашаётган фарғона водийси

Жорий йилнинг 29 апрель куни турмуш ўртоғимнинг туғишган холаси оламдан ўтгани ҳақида Фарғонадан шум хабар келди. Биз жаназанинг соат 14-00 га белгиланганидан воқиф ...