Мирзиёев Рустам Иноятовга даҳлсизлик берди

Мирзиёев Рустам Иноятовга даҳлсизлик берди

МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятов Ўзбекистон Олий мажлис сенатининг аъзоси бўлди. Бу ҳақда 31 январ куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони чиқди. Хабарни BBCUZBEK.COM га сенатдаги манба тасдиқлади.

Манбаа: www.bbc.com сайти

“Президентнинг 16 сенаторни тайинлаш ҳуқуқи бор. Ўша ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда 31 январ санаси билан махсус фармон чиқди. Унда Президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Рустам Иноятов сенат аъзоси этиб тайинланиши айтилган”, дейди Би-би-си манбаси.

Рустам Иноятовнинг оддий сенатор бўлиши ёки бирор қўмитага раҳбар бўлиш масаласи сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида белгиланади.

Эндиликда МХХнинг собиқ раҳбари сенатор сифатида даҳлсизлик ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин, деб ёзади кун.уз.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида”ги қонунга кўра, Сенат аъзоси Сенат розилигисиз, Сенат мажлислари оралиғида эса Сенат Кенгаши розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас. Сенат аъзосига унинг сенаторлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади.

Сенат аъзосининг ваколатлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда муддатидан илгари тугатилиши мумкин.

Қарийб 23 йил Ўзбекистондаги энг қудратли тузилма – МХХни бошқариб келган Рустам Иноятов 31 куни Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган мажлисда ишдан олинган.

Расмий хабарларда 73 ёшли Рустам Иноятов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан МХХ раислигидан кетганлиги ёзилди.

Иноятов ишдан кетиши ортидан ЎзАда ушбу тузилмани танқид қилувчи мақола пайдо бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муаллифларидан бири, юридик фанлари доктори Ҳалим Бобоев МХХнниг халқнинг узилиб қолганини айтган.

“Бу соҳада узоқ вақт очиқ ислоҳот олиб борилмагани унинг халқ учун мавҳумлашиб боришига, мазкур идоранинг халқдан бутунлай узилиб қолишига шароит яратди”, дейди Ҳалим Бобоев.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззах вилоятида рухсат этилмаган жойдан қум-шағал ташиётганлар маъмурий жаримага тортилди

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани «Қашқабулоқ» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан ...

“ҳожат чиқариш учун жой йўқ!”

  ​"Биз яшайдиган Самарқанд вилояти Нарпай тумани Гулистон маҳалласида бузиш ишлари кетмоқда. Бизда на бир канализация ишлайди, на бир ичимлик суви келади. Ҳамма ўзига ...

«гранд» радиоси гулнора каримованинг эри рустам мадумаровга тегишли эканлигини рад этмоқда

«Гранд» радиостанцияси Гулнора Каримованинг эри Рустам Мадумаровга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди, деб ёзади “Дарё” нашри. «20 йиллик фаолиятимиздан сўнг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400