Жияним «алифбе»ни ўрганмаса бўларкан

Жияним мактабга чиқиб «Алифбе»ни ўргана бошлади. Қўлига нима тушса, ўқийди. Қишки таътил кунлари уни бир хурсанд қилиш мақсадида истироҳат боғига олиб бордим. Кейин эса шаҳримиз кўчаларини айлантирдим.

Мақола ishonch.uz сайтидан олинди

«Мен сени севаман Диля!», «Сардор + Севара = севги», «Жони + Гуля = Любов»га ўхшаган «ёндим-куйдим» каби изҳорлар йўлаклар, ҳатто кўп қаватли уйларнинг деворларида ҳам акс этган. Жияним яқиндагина «Алифбе»ни ўрганган эмасми, бу ёзувларни ўқий ­бошлади…
— Амма, севги нима дегани? Нима учун бунақа ёзиб қўйишибди? — деб қолса бўладими. Уялиб кетдим.
Шу десангиз, ўқишни ўрганмасдан олдин яхши эди. Бирорта ёзувга эътибор бермасдан чопқиллаб ўйнаб кетаверарди. Балки, буларни ёзган одам шундан завқ олар. Аммо «севимли машғулоти» бошқаларнинг асабига тегишини билармикан?! Жони билан Гулянинг, Шаҳруз билан Шаҳзоданинг бир-бирига бўлган сохта муҳаббатини ҳамма билиши шартми? Бу нафақат ўзининг шаънини оёқ ости қилиш, балки қизларимизга нисбатан ҳақорат ҳам-ку. Ачинарлиси, бундай ёзувлар муҳаббат аталмиш муқаддас туйғуни таҳқирламоқда. Чин севги овоза қилинмайди, «фалончисиз менга дунё қоронғу», дея айюҳаннос солинмайди. Шундай экан, бу азиз неъматни бошқаларга кўз-кўз қилишга зарурат борми?!
Ўйлаб қоламан. Жияним ўқишни, ёзишни ўрганаяпти. Ёш онгига деворларга ёзилган бундай «ишқнома»лари қандай таъсир этади? Балки, у «Алифбе»ни ўрганмагани яхшироқмикин?!
Сиз бунга нима дейсиз?..

Дилафрўз ЎРОЗОВА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда авторақамлар – порасиз бериладиган бўлди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси – regulation.uz сайтига автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги механизмини белгилаб берувчи ...

Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар 1 ноябрдан оширилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, 1 ноябридан ...

Абитуриентлардан олинадиган миллиардлар кимларнинг чўнтагига тушмоқда?

Бугун олий таълим муассасаларида ҳужжатлар қабул қилишнинг сўнгги ҳафтаси бошланди. Ҳафта якунида, яъни 15 июль – якшанба куни қабул комиссияларининг охирги иш куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400