Қуруқ ваъда оғиз йиртар

Ўтган ойда Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида бўлган кӯнгилсиз ҳолатдан кейин юртимизда ҳамма олис йўлга қатновчи (автобуслар, темир йўл ва самолётлар) транспорт воситаларининг чипта нархлари тубдан туширилиши ҳақида айтилган эди.

Аммо негадир бу гаплар ҳавога айтилган чамаси, орадан бир-икки ҳафта ўтди, чипта нархлари ошса ошдики, лекин тушганини пайқамадик.

Поездларнинг вилоят ва бошқа давлатларга билет нархларини аниқ қанча эканлигини ўз кўзим билан кӯриш  мақсадида вокзалга бордим.

Кассага борсам “билет олсангиз айтаман нархини, агар билиш учун бўлса у ҳолда, нариги томонга борасиз”, дея ӯртада ӯтирган бошқа операторга юборди.

Оператор ёнига келиб аввал четга қатновчи поезд нархини билиш мақсадида, -Алматага билет қанча экан? – деб, сўрадим.

-Плацкард 380 000 сўм, купе 530 000 сўм.

-Нархлар тушиш ӯрнига кӯтарилиб кетибди-ю?

-Янги йилдан кейин ҳамма нарсани нархи кӯтарилди.

-Интернетда тушди, деб ёзвотганди

– Билмадим.

-Нархларни ким оширади ўзи?

-Юқоридагилар.

-Ким у юқоридагилар?

-Ман билмайман, давлат сиёсатига аралашмайман, – деганча ёнидаги ҳамкасбига мурожаат қилди. У киши –ҳеч қанақа давлат сиёсати эмас бу, компания ўзи оширади, – деб жавоб берди.

Юқоридагилар! Ким улар? Улар ким эканлигини ҳам билишмайди. Ким бор тепада?. Нега одамлар гап сал чуқурлашса бўлди “тепадагилар”, дея ўзини олиб қочади. Нега шу гаплар ҳалигача одамлар орасида кезиб юрибди?

Ҳаммаси ўзига гап тегмаса бўлди, ўтирган жойидан айрилиб қолмаса, қолгани бир гап бӯлади деб юраверишади.

Шу гаплардан кейин нима учун келганимни ҳам билмай ташқарига чиқиб кетдим. Кейин авиа билет нархини билиш учун интернетдан Москвага чипта қанча эканини қарасам бориб қайтиш 3 835 000 сўм эканлигини кўриб, ёқамни ушладим. Ҳеч ҳаво йўлларига ишим тушмаганди.

Нарх-навосини кӯриб тушадиган бўлса ҳам бунча пулга билет олгунча мен ҳам чегарада навбатда туриб, автобусда Россия томон 500 000 сўмни берардим. Россияга боргунча 500 000 сўм кетмаса ҳам керак автобусда борса.

Ўтган ойдаги бўлган воқеа сабаб 52 та ватандошимизнинг вафоти ҳам бизга сабоқ бўлмаганга ӯхшайди. Чунки ӯша воқеадан кейин яна Қозоғистоннинг ғарб томонидан совуқда бузилиб кӯчада қолган автобусдан 30 дан ошиқ ватандошларимизни қутқариб қолишганлигидан ҳам хабардор бўлдик.

Ватандошларимиз ўзи хоҳламасалар ҳам ӯша автобусга минишга мажбур бўлишди. Улар қайси йўл билан бўлса ҳам оиламни боқишим керак, ота-онамни асрашим керак, деган иборада ӯша олис сафарга қишнинг айни ғазаб отига минган чоғида автобусларга чиқишга мажбурлар.

Самолётни айтмаса ҳам бўлади, поезднинг оддий плацкардига маблағининг етмаганлиги учун ҳам улар шундай совуқларда, қанчалик азоб чекиб бӯлса ҳам чет элга бориб пул топиб келиш учун мажбурлар. Бу ҳолат шундай давом этаверадиган бўлса, ундан кейиги ҳолатни тассаввур қилишнинг ўзи.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди артистлар тўйдан топган даромадидан солиқ тўлайди

2020 йил 1 январдан қўшиқчилар, ҳа, ўша бирровга бориб, кўкида оладиганлар даромадидан солиқ тўлайди. Холис фикр каналининг манбасига кўра, ҳукумат даражасида бўлиб ўтган ...

Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10 октябрь куни олти ой муддатга йирик шохли тирик чорва молларини мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни қабул қилди. ...

Ўзбекистонда адвокатура соҳасида “инқилоб” бўлиши кутилмоқда

  Кеча, 10 апрель куни лойиҳалар порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мақомини тубдан ошириш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400