ҚИПЧОҚ ДАШТИ ВА ОЛТИН ЎРДА ДАВЛАТИ

Маълумки, Чингизхон вафотидан олдин «мўғул отларининг туёғи етган ва етмаган ерларни» ўзининг тўрт ўғлига улус қилиб бериб, маълум микдорда аскар ва уруғларни уларга қўшиб берган эди. Бунда катга ўғли Жўжига Қипчоқдашти ва Рус ерлари асл Мўғулистоннинг ғарбидаги энг узоқ ерлар улус ва юрт қилиб берилган бўлиб, бу ерларнинг асосий қисми кўпроқ дашт эди.
Бу жуда ҳам катта ҳудуд бўлиб, Днепр на Қора денгизнинг шимолий қирғоқларидан тортиб, Иртиш дарёси ва Балхаш кўлигача чўзилган, жанубда Хоразм ва Сирдарёнинг қуйи оқими билан чегарадош бўлган жуда кенг дашт XI асрдан бошлаб араб ва форс адабиётларида Қипчоқ дашти* — Дашти Қипчоқ деб юритилган бу бепоён ўлка 1236 йилда Жўжининг ўғли Ботухон томонидан истило қилинган эди. Мўғулларнинг юришлари натижасида Дашти Қипчоқ ва унга туташган вилоятларни ўз ичига олган катта давлат вужудга келган бўлиб, шарқ манбаларида Жўжи Улуси ёки Кўк Ўрда, Рус йилномаларида эса Олтин Ўрда давлати деб аталган.1

Жўжининг улуси аслида унинг ўғли Боту томонидан барпо этилган Олтин Ўрда таркибига шимол шарқда Булғор ва унинг вилоятлари, шимолда унинг чегараси рус князликларидан ўтган, жанубда бир томондан Қрим ва унинг денгиз бўйидаги шаҳарлари, иккинчи томонлан Дарбандгача чўзилиб борган Кавказ ва баъзан эса Бокугача кирган, шунингдек, Шимолий Хоразм ва унинг Урганч шаҳри, гарбда Днестрдан бошланган даштликлар, шарқда эса ғарбий Сибир, Сирдарё этакларигача борадиган ерлар ҳам кирган Бундан ташқари, Хоразм Чингизхоннинг катта ўғиллари Жўжи билан Чиғатой ўртасида тақсимланиб унинг ғарбий қисми Урганч шаҳри билан бирга Жўжи улуси таркибига, жанубий қисми, Кот ва Хива шаҳарлари билан Чиғатой улусига кирган бўлиб, ҳозирги Ўзбекистон доираси икки улус таркибнда эди.
Шарқий Европани истило этиб, Олтин Ўрдага асос солган биринчи хон Ботухон (1236- 1256)дир. Дастлабки хонлар Боту билан Беркз — қуйи Поволжьенинг алоҳида аҳамиятга эга эканлигини тушуниб, уни хонликнинг қароргоҳи қилганлар. 2*XIV асрнинг бошларида эса Жўчи улуси иккита мустақил давлатга: тарихда Олтин Ўрда (форс манбаларида «ўрдаи Заррин» деб ҳам юритилган) номи билан машҳур бўлган Кўк Ўрда ва Оқ Ўрдаларга батамом ажралиб кетди. Оқ Ўрда, Олтин Ўрдага тобе сифатида бўлса ҳам, ҳокимият тепасида Жучи улусига мансуб сулола Жўжининг ўғиллари Ўрда, Ичен ва Шайбон авлодлари, Олтин Ўрдада эса Ботухон ва Туға Темур авлодлари ҳукмронлик қилар эдилар.
Олтин Ўрданинг ижтимоий тузумига келсак, уларда қадимги замонлардаёқ ибтидоий кўчманчи жамоанинг ташкилий шакли Курен деб аталган жамоа бирлашмаси мавжуд бўлганлигини кўриш мумкин. Ўрта аср кўчманчилик жамиятидаги оила якка хўжалиги-нинг асоси эса овул (аил) деб юритилган. Армияда ҳарбий бирлашмалар туманлик (10.000). минглик, юзлик, ўнликка бўлинган ҳарбий ташкилотлар бўлган. Қабилаларнинг ҳар қандай бирлашмаси улус деб аталган.
Ўтроқ жойларда деҳқонлар сабончи ва ўртоқчига бўлинган. Сабончи оддий жамоачи деҳқон, ўртоқчи — ҳиссабай ижарачи деҳқонларга бўлинган Ботунинг вориси Беркахон (1256-1266) даврларидаёқ тарихчи Ал Умарий таъкидлаганидек, «Қадим замонда
бу давлат (Олтин Ўрда) «Қипчоқлар мамлакати» бўлган, лекин татарлар унга эга чиқиб олгандан кейин қипчоқлар уларнинг фуқаросига айланди. Кейин улар (татарлар) аралашиб, қипчоқлар билан қавм-қариндошланиб, ер уларнинг (татарларнинг) табиий ва ирқий хусусиятларидан устун келиб, мўғуллар ва татарлар қипчоқларнинг ерида яшаб қолавергани туфайли уларнинг ҳаммаси қипчоқлар билан бир уруғдай бўлиб, бир-бирлари билан аралашиб-қуралашиб кетдилар*.4 XIV асрдаёқ Жўжи улуси — Олтин Ўрдада адабий ва давлат тили вужудга келиб, бу мўғул тили эмас, хоразм туркий тили бўлган.5 XIV асрдаги Ўрта Осиё туркий тилида ёзилган Тўхтамишхоннинг 1382 йилдаги ёрлиғи, 1393 йилда маҳаллий қипчоқтилида ёзилган ёрлиқлар ҳам буни тасдиқлайди. XV асрда эса давлаттили тамомила туркий тил бўлиб қолган.

Чингизхоннинг катта ўғли Жўжи хонадонига мансуб хон сулоласи бошчилигида татарлар бир неча минг мўғул қўшини ва уларнинг хотин-болаларидан иборат имтиёзли кичкина бир бўлакни ташкил қилган
Олтин Ўрда хонлари, айниқса, Берка ва Ўзбекхон савдо ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга катта аҳамият берганлар ва кўп куч сарф этганлар Ботухон катта шаҳар қурдирган, бу шаҳар Сарой Боту деб аталган. Ҳозирги Астрахан атрофида янги Сарой – Сарой Берка эса Сталинград яқинида бўлган. Ўзбекхон замонида пойтахт ана шу ерга кўчирилган.
XIV асрдан бошлаб Олтин Ўрдада ишлаб чиқарувчи кучлар ривожлана бошлади Олтин Ўрда ҳарбий ва иқгисодий қудратининг гуллаши Ўзбекхон (1312 – 1342) даврига тўғри келиб, у қадди-қомати келишган доно бир одам бўлиб, ислом динини қабул қилган. Ўзбек — Туғрулжанинг ўғли, Манку Темурнинг невараси, нуфузли амир Қутлуғ Темур (нойон) ёрдамида тахтга ўтирган, унинг даврида барча мўғуллар мусулмон динига кирганлар Олтин Ўрдани ўз кўзи билан кўрган араб сайёҳи Ибн Батуга Олтин Ўрданинг пойтахти обод ва бой бўлганлигини кўрсатади, Ўзбекхон жуда катта қурилиш ишларини амалга ошириб, Сарой Беркада масжидлар, мадрасалар, мақбара ва саройлар қурдирган. Унинг замонида қудратли Хоразм ҳокими Қутлуғ Темур ҳам Урганчда иморатлар қурган.
Олтин Ўрда Жўжи хонадонининг Улуси деб қаралган. Улус доираси, яъни юрт хон хонадонига мансуб шаҳзодалар (булар одатда хон билан кетма-кет турган ва йирик феодаллар нойонлар — беклар, қипчоқ, татар-мўғул феодаллари) ўртасида тақсимланган. Туманбоши, мингбоши, юзбоши каби ҳарбий ва граждан амалдорлари одатда ана шу шаҳзода ва нойонлардан тайинланган.
Маълумки, Чингизхон Ясосининг бир бўлими ёпирилиб қилинадиган овга бағишланган. Бундай овлар фақат хўжалик аҳамиятигагина эга бўлмай, ҳарбий машқ ҳам бўлган, бу машқлар вақтида аскар жангга моҳир бўлиш руҳида тарбияланган. Бундай овлар асосан қишда хон буйруқлари билан ҳар бир ўнликдан одам ажратилиб, бўлинмалар тузилган, таомилга кўра унга хон қўмондонлик қилган. Татарлар қипчоқлар ичида имтиёзли ҳукмрон табақа бўлган. Хон хонадонининг аъзолари йирик мулкдор ва ҳокимлар бўлиб, ўзларини мустақил ҳукмдорлардек тутган. Масалан, Шайбон – Дашти Қипчоқнинг шарқий қисмини, Нуғой – Қримни бошқарган. Олтин Ўрда жамиятининг юқори қисмини хон ва кейинчалик султонлар ташкил қилиб, улардан кейин ўғлонлар, беклар, улус беклари, нойонлар ва тархонлар турган. Ўғлон – шаҳзода, яъни хон хонадонининг аъзоси, улус олишга ҳақли қўшиннинг бир қанотига қўмондонлик қилган Булардан ташқари, тархонлар ҳам мавжуд бўлиб, Тархонлик — мўғул давлатига туркийлардан ўтган бўлиб, хон ва давлат олдидаги алоҳида хизматлари учун тархонлик ёрлиғини олган, унга кўра, наслдан наслга ўтадиган унвон ва ҳуқуқлар, имтиёзлар жамига эга бўлган кишилардир. 6* Аммо баъзи бир адабиётларда тархонлар — булар савдогарлар тоифаси деб нотўғри кўрсатиш ҳолатлари учраб туради.7^

Олтин Ўрда тарихига оид манбаларда, эрон ва араб манбаларида гражданлик ҳокимияти идорасининг бошлиғига нисбатан «вазир» деган атама учрайди. Масалан, Султон Бийбарснинг элчилари Беркахоннинг Итил (Волга) дарёси бўйидаги қароргоҳида қабул қилинганида, султоннинг хатини вазир ўқиб берганлиги ёзиб қолдирилган. Жалойирлар сулоласи (1336-1411)га мансуб бўлган Султон Увайс (1356-1374) учун Муҳаммад ибн Ҳиндушоҳ Нахчевоний томонидан тузилган «Дастурул котиб» деган қўлланмада, вазирликка тайинлаш тўғрисидаги ёрлиқлар намуналарининг бирида «вазир барча девонларни, айниқса, давлат хазинаси девонининг»8, шу билан бирга хон устахоналари, отхона ва ошхоналарни ҳам назорат қилиб туриши керак бўлган Вазирлик ҳокимиятининг ташқи ифодаси — олтин давот, қизил муҳр ва қимматбаҳо тошлар қадалган камардан иборат бўлган.
Вазирлик билан бирга «ноиблик» мансаби ҳам мавжуд бўлган бўлиб, ўша даврда Олтин Ўрда таркибига кирган Хоразмда Ноиб Қутлуғ Темур бўлган. У Олтин Ўрданинг нуфузли амирларидан бўлиб, Тўхтахон вафотидан кейин Туғрулжанинг ўғли Ўзбекни тахтга чиқарган. Босқоқ (доруға — туркийча аталиши) мансаби ҳам кенг тарқалган бўлиб, бўйсундирилган аҳолини итоатда тутиш, хирож йиғиб уни саройга хазинага топшириш вазифасини бажарган Ясода баён этилишича, тинчлик вақтида бир қатор мажбуриятларни адо этиб турган мўғуллар туманликлар, яъни 10.000 дан иборат бўлган қўшинга айлантирилган. Қурол ва ҳарбий аслаҳалардан — байроқлар, игналар, арқон, юк ортиладиган, миниладиган ҳайпонлар – нимаики керак бўлса, ҳар бир аскар ўшанинг ҳаммасини ғамлаган Уларнинг ўзи билан олган нарсалари махсус текширувдан ўтказилган. Аскарликка чақирилганларнинг юртида қолган оила аъэолари тўланиладиган тўлов ва мажбуриятлардан озод қилинмаган, қўшинда интизом қаттиқ бўлган, уни бузган киши қаттиқ жазоланган. Чингизхон даврида қўшиннинг тузилиши қандай бўлса, Олтин Ўрдада ҳам шундай бўлган.

Ясонинг Макризий орқали бизга етиб келган парчасида «У (Чингизхон) қўшинга ҳамроҳ бўлиб юрган аёллар эркакларнинг ишлари ва вазифаларини бажарсинлар деб буюрган», яъни аёл эркак билан тенг ҳуқуқли ва обрў-эътиборли бўлган.

Мўғул давлатларида, жумладан Олтин Ўрдада қўшин баковули деган алоҳида бир мансаб бўлиб, «Дастурал Котиб»да баковуллик мансаби тўғрисида: у қўшинларни тақсимлаш, уларни юбориш, улуғ девондан қўшинларга тегишли озиқ-овқат ва бошқа нарсаларни тақсимлаш, қўшинда тартиб ўрнатиш, адолатсизлик қилишга йўл қўймаслик вазифаларини ўз зиммасига олган деб кўрсатилади,9 Амирлар, нойонлар, туманбоши ва мингбошилар шу масалалар бўйича унинг кўрсатмаларини бажариб бўйсунишлари лозим бўлган. Баковуллар ҳар бир туман ҳузурида бўлиб, катга маош олганлар.
Идора қилиш тизимида маҳкамалар муҳим ўрин тутиб, хон ҳузуридаги давлатнинг марказида бўлган, аммо манбаларда уларнинг қачон тузилганлиги. турлари, сони бўйича маълумотлар жуда кам. Девонларда котиблар бўлиб, улар битикчилар деб юритилиб, Улуғ девонда бош битикчи, оддий девонларда битикчилар бўлган. Бутун даромад ва харажатларни бошқарувчи девон (молия) ҳузурида даромадларнинг махсус рўйхати бўлиб, у дафтар деб аталган. Айрим вилоятларда ноиб ва доруғалар ҳузурида ҳам маҳкамалар бўлиб, уларда ҳам дафтар бўлган.
Олтин Ўрдадаги суд ишларининг ташкил қилиниши масалаларига доир махсус бир асар йўқ. Бу тўғрида манбаларда сақланиб қолган маълумот ҳам тўла эмас. Дастлабки вақтларда, яъни ҳокимиятнинг юқори табақаси мусулмон динини қабул қилмасдан ва мўғуллар ҳокимияти мусулмонлаштирилмасдан бурунги даврда суд тартиблари мўғулларнинг ўзига тегишли ишларда бус- бутун Ясо асосларида кўрилиб ҳал этилган. Суд ишларининг бир 10 қисми шариат намояндалари қўлига ўгган мусулмонлаштириш даврида ҳам маълум ҳолларда Ясо тўхтовсиз амалда қўлланаверган. XIV асрнинг 30-йилларида Олтин Ўрда давлатининг энг маданий ўлкаси бўлган Хоразмнинг пойтахти Урганчга борган ибн Батута хоннинг Хоразмдаги ноиби, юқорида зикр этилган Қутлуғ Темур ҳузурида бўлган.
Ибн Батута қабул маросимининг ўзини ва ноибнинг уй анжамларини тасвирлаб, суд масаласига ҳам тўхталиб ўтади: «Бу амирнинг (Куглуғ Темурнинг – З.М ) одатларидан бири шуки,— деб ёзади у, – ҳар куни қози унинг қабулхонасига келади ва унга ажратилган курсига ўтиради; унинг билан бирга фақихдар ва котиблар келадилар. Қозининг рўпарасига бош амирлардан бири ўгиради, унинг ҳузурида орғучи (ёрғучи) деб аталадиган саккизта (бошқа) бош амир ва турк шайхлари бўлади; буларнинг ҳузурига одамлар судлашиш учун келадилар. Диний ишларга тааллуқпи жанжалларни қози ҳал қилади. Бошқа ишларни эса шу амирлар ҳал қиладилар*. Бу сўзлар XIV асрда, Ўэбекхон замонида, ислом дини Олтин Ўрда жамияти юқори табақасининг ҳукмрон ғояси бўлиб қолгандан кейин ҳам суд ишларининг бир қисми ҳамон ёрғучилар, яъни мўғулларнинг одатдаги қонуни бўлган Чингизхон Ясоси асосида ҳукм қилувчи судьялар қўлида бўлганлигини очиқ кўрсатиб беради. Аммо Ясо асосида иш кўриш давом қилишига қарамай, шариатнинг ва унинг намояндалари бўлган қозиларнинг таъсири кучли бўлган.


«Дастур ал Котиб»да муайян кишиларни амир ёрғу, яъни Ясо ва умуман одат ҳуқуқлари асосида суд ҳукмлари чиқарувчи бош судьялик мансабига тайинлаш тўғрисидаги ёрлиқ намуналарини келтиради. Одатда, бундай вазифа атоқли ва нуфузли мўғулга топширилган. Бу киши Ясо асосида ёрғучи (судья) бўлишга лойиқ эканлиги, у икки киши ўртасидаги тортишувда ёмонлиқ қилмай, озор етказмай ва жабр қилмай, одилона ҳукм чиқариши кераклиги ёрлиқда кўрсатилган. Ҳукм махсус ёрликда расмийлаштирилиши керак бўлиб, бундай ёрлиқ Халокулар давлатида ёрғунома деб аталган. Халокулар давлатида махсус ёрғу девони бўлган. Шундай девон Олтин Ўрдада ҳам бўлган деб айтишга барча асосимиз бор.


Ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган намуналарда ёрғучиларнинг асосий даромад манбалари ҳам аниқдаб берилган. Судлашувчи томонлар ёрғучи билан унинг котиби (битикчи) фойдасига маълум миқдорда ҳақ тўлаши керак бўлган. Бошқа ҳар қандай ўрта аср давлатида бўлгани сингари, Олтин Ўрдада ҳам бутун суд ишлари феодаллар ва улар билан боғланган амалдорлар қўлида бўлганлигини гапирмасак ҳам бўлади. Қозилар ва ёрғучилар, яъни шариат қозилари ва Чингизхон Ясосида иш кўрувчи судьялар ё йирик мулқдорлардан ёки суд фаолиятидан тушадиган даромадлар ҳисобидан маош олиб яшовчи судьялардан иборат бўлган Уларнинг даромадига қонунга мувофиқ олиниши керак бўлган маблағдан ташқари, ҳар турли ғайриқонуний ундирмалар (пора, дўқ-пўписа билан ундириладиган пул ва бошқалар) ҳам кирган.


Олтин Ўрдада суд маъмурияти (ҳокимлар, доруғалар) билан шу қадар чирмашиб кетганки, унинг мустақиллиги тўғрисида гап бўлиши ҳам мумкин эмас Фақиҳлар, ҳар турдаги шайхлар ва қозилар билан боғланган бўлган. Қози ва ёрғучилар ҳамма вақт юқори маъмурият билан тўла келишиб, улар манфаатини кўзлаб иш кўрганлар.

ЗИЁДУЛЛА МУҚИМОВ
ШАЙБОНИЙЛАР ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ


1-Унинг маркази – Сарой Боту. ҳозирги Астрахандан унча узоқ бўлмаган Селитренний мавэеида бўлган. _
2-Греков Б.Д., Якубовский А.Ю. Олтин Ўрда ва унинг қулаши. Т., 1956. – 53-6.

3 Батафсил қаранг: Аҳмсдоп Б.А. Узбек улуси. Т., Нур., – 1992. 2й-29-бетлар.
4 Кўчирма. Б.Д.Греков , А Ю.Якубовскийлариинг кўрсатилган асаридан олинди. 57-6.
5 Хоразмийнинг — 754/1353 Йилда ёэилган «Муҳаббатнома» достони Олтин Ўрдада Хоразм туркий тилида яратилганлнги ҳам бунга гувоҳ бўлиб турибди.

6 Бу ҳақда батафсил қаранг: З.Муқимов. Тархонликнинг хуқуқий қолати. / / Ҳастпа қонун., 1998. – № 1, – 40-43-бстлар.
7 Ҳ.Муҳамедов Хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихи , 2-қисм., Т.: 2003. — 313-бсг. _
8 Якубовский А., Греков Б. Ўша асар 108-бет.

9 Ибрагимор Н. Ибн Батуга и его пугешествие лоСредней Азии. Наука. М., 1988. -е.- 78

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Турк хоқонлигидаги суд тизими ва жазолар

Турк хоқонлигининг Олий давлат суди “Ёрғи” деб аталган. Тарихий манбаларга эътибор қаратадиган бўлсак, туркларда қонун чиқарувчи ҳокимият бўлганлигини кўрамиз. Ёрғининг ...

Мустақилликка эришишда ислом каримовнинг меҳнати нари турсин,ҳатто роли ҳам йўқ”

Мустақиллик қандай “келди” ва унда Ислом Каримов роли нақадар катта? O'zbekiston Islom Karimov 25 июн 2020 Ислом Каримов, Борис Ельцин ва Нурсултон Назарбоев МДҲ эълон ...

Бугун 11 октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 11 октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 284- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз. 1922 йил 11 октябрь - ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400