Ӯқитувчиларга тинчлик бўлган замон қачон туғаркин?

Кеча Озодликдан: Тошкент вилояти мактабларида ўқувчиларга дўппи кийиш буюрилди, деган мақолага кўзим тушди. Шу кунга қадар Тошкент вилоятида мактаб формаси бир, икки марта алмашган бўлса керак. Ўқитувчи-ю, директорлар, туман ҳокими ва мудирнинг ўз хоҳишлари билан алмаштирилишини айтмаса хам бўлади. Қисқаси бундай ҳолатга бошқаларни айтмаганда ўқитувчиларнинг ўзи ўрганиб ҳам қолишди. Лекин қуйидаги вазиятга «АСЛО» кӯникиб бўлмайди.

Тунов куни кечки пайт яқин дўстим қӯнғироқ қилиб: телефонда айтадиган гапмас, бир учрашганимизда айтарман, дея хафароқ ҳолда трубкани қўйиб қўйди. Нима бўлди экан, дея бир-икки кун ўйланиб юрганимда у билан тасодифан кўчада учрашиб қолдик.

— Нима гап, ўтган тунда хафароқ кўриндинг?

— Нимасини айтасан, гапни эшитсанг сен ҳам хафа бўп кетасан.

— Тинчликми?

— Ӯқитувчиларга тинчлик бўлган замон қачон туғаркин ўзи?. Ўтган ойда тумандаги мактаблардан бирида 10 синфда ўқийдиган қиз ҳомиладор бўлиб қолган ва мактаб директори, директор ӯринбосари, маънавият ва маърифат ишлари бӯйича ӯринбосарлар ўз хоҳишларисиз ишдан кетди. Кетмаса иш бости-бости бўлмаган. Улар аризани ўз хоҳишисиз, хоҳлаган тарзда ёзишга мажбур бўлган ва иш ўз-ўзидан ёпилган. Қараб турсанг маҳалла раиси, маҳалла посбони, қизнинг ота-онаси эмас, келажакда улкан одам бўлиши учун, шу мамлакатни довруғини кўкларга кўтаришда илм ўргатган ЎҚИТУВЧИ айбдор бўлиб турибди.

Нима учун? Нега ахир? Ўқитувчи этралабдан кечгача дарс ўтса-ю, у қизнинг мактабдан кейинги ҳолатини ҳам кузатиши керакми?

Посбоннинг хизмати нимадан иборат шунда? Раис қаерга қараяпти? Биз қай бирига улгурамиз? Дарсдан ташқари ёзув-чизишдан қӯлимиз бўшамаётган бўлса.

Дўстимнинг аҳволини кўриб ачиниб кетдим. Нима дейишни ҳам билмай ҳайрон эдим. У бўлса ҳар куни ҳокимиятнинг эшигини қоқиб чарчаганини айтиб гапини давом эттирарди.

Қисқаси ӯша воқеадан кейин кўп ўтмай дўстимни мактабда ҳам 9 синфда ўқийдиган қиз, ўз хоҳиши билан қўшни маҳаллада яшовчи фалончи деган йигитнинг уйига бориб ўтириб олган. Орадан бир ҳафталарча вақт ўтгач онаси борган, қиз қайтмаслигини айтган ва она милицияга мурожаат қилган.

Милиция аралашгач, уни устидан “иш” очилган ва ҳозир қиз текширилмоқда. Агар у қиз ҳам ҳомиладор бўлиб чиқса мактаб директори, унинг ӯринбосарлари ўзининг ишидан озод этилишидан чӯчишмоқда.

Бир қизни деб, қанча йиллардан бери ўша маҳалланинг болаларини тарбиялаб, уларга дунёни танишда, илм ӯрганишида, билимли бўлишида жон куйдириб хизмат қилаётган азиз инсонларни бировнинг айби сабабли ҳеч иккиланмай бўшатиб юбориш бу шафқатсизлик эмасми? Бу давлатга хиёнатку?

Ахир ўқитувчи деган инсон ҳозирда юмшоқ креслода ўтирадиган, хизмати комфорт аҳволда бўладиган ўша туман ҳокимидан тортиб то президентгача бўлган барча амалдор шахсларнинг ҳаммасини мана шундай ўқитувчилар тарбиялаганку.

Уларни ҳадеб хорлайверишдан кимга наф? Ахир давлат юксалиши учун энг биринчи навбатда шу ӯқитувчининг аҳволи камфорт тарзга келтирилиши керак эмасмикин аслида?

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўтган йили ўзбекистонда 59 мингдан ортиқ бола никоҳсиз ёки отаси номаълум ҳолда туғилганлиги маълум бўлди

Ўзбекистонда 2017 йилда туғилган болаларнинг 10 фоизининг отаси номаълум ёки никоҳсиз туғилган. Бу ҳақда Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов Халқаро пресс клубнинг ...

Владимир жириновский​ бухорога келди

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Россия Федерацияси Давлат ...

Бухородан ўқувчиларни олиб қайтаётган автобус йтҳга учраб, ёниб кетди

Бугун, 29 апрель куни тунги соат 02:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400