«Ўзбекистон ҳаво йўллари» халқаро чипталарни таннархидан паст нархда сотади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 февраль куни «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА сайтида келтирилган.

Мақола xabar.uz сайтидан олинди.

Унга кўра, 2018 йил 1 майдан бошлаб транзит бўйича ҳаракатланаётган хорижий йўловчиларга келишлари билан 72 соат муддатга қисқа муддатли кириш визаларини бериш жорий этилади. Бунда уларда учинчи мамлакатга авиачипта ва виза (зарурат бўлганда) мавжуд бўлиши ҳамда консуллик йиғимларини тўлаш талаби, шунингдек, тасдиқланган туризм дастурлари бўйича танишув турлари учун уларнинг аэропорт чегара ҳудудидан ташқарига қисқа муддатли назорат қилинадиган чиқиши тартиби назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада Зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади. Унга оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон тўғрисида Ислом дини ва бошқа жаҳон динларининг маданий-тарихий ва илмий-теологик маркази сифатида ахборот материалларини тарғиб қилиш ва тарқатиш юклатилди.

Шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилди. МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизми жорий этилади.

2018 йил 1 мартгача туристларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун ягона қисқа умумреспублика телефон рақамига эга бўлган «Call-марказ»нинг фаолияти аутсорсинг шартларида ташкил этилади.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р.Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси А.А.Абдухакимов зиммасига юкланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳон банки водийлик тадбиркорларига 200 миллион доллар кредит беради

Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Фарғона водийси вилоятларида қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 200 миллион доллар кредит беришни маъқуллади, Бу ҳақда банк ...

Ўзбекистонлик боксчи хуршидбек норматов чемпионлик камарига эга чиқди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Хуршидбек Норматов (9-0, 3 КО) 30 август тонгида АҚШда ўзининг ...

Самарқанд вилоятидан 163 минг 453 нафар фуқаро чет давлатларга иш излаб чиқиб кетган

Самарқанд вилояти прокурори Фарҳод Зуфаров вилоят аҳолисининг иш билан таъминланиш даражаси ҳақида маълумот берар экан, қайси туманда нечтадан ишсиз фуқаро борлигини айтиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400