Сунъий уруғлантиришнинг ҳукми қандай? Диний идора фатво эълон қилди

 

Сунъий уруғлантириш тўғрисида кўплаб мурожаатлар бўлаётганини инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан махсус фатво ишлаб чиқилди.

Мақола darakchi.uz сайтидан олинди

«Ҳақиқатан ҳам, шу кунларда ушбу мавзу кун тартибига чиқди, десак муболаға бўлмайди. Ҳатто, айримлар етти ёт бегона инсоннинг уруғидан ҳомиладор бўлиб, қилган иши жоиз эмаслигини билгач, энди нима қиламан, деб бош қотираётгани кўпчилигимизга маълум. Шу нуқтаи назардан, сунъий уруғлантириш борасида динимиз таълимотида нима дейилади, қандай усули жоиз-у, қайсиниси ҳаром? Мўмин-мусулмонлар ҳам бу усуллардан фойдаланса бўладими? Шу каби саволларга батафсил жавоб берувчи, ушбу масалаларга аниқлик киритувчи барча ҳукм ва кўрсатмаларни ўз ичига олган фатво ишлаб чиқиш ва халқимизга етказиш бўйича уламолар қатор изланишларни олиб борди», — дейилади хабарда.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ҳомиджон қори Ишматбеков ўтган йилнинг 16–17 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Евросиё ислом кенгаши фатво ассамблеясининг иккинчи йиғилишида иштирок этди. Ушбу йиғилиш кун тартибида айнан сунъий уруғлантириш ва ҳомилага тааллуқли масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари мазкур мавзу доирасидаги барча жиҳатларни ўрганиб чиққандан кейин «Сунъий уруғлантириш ҳақида»ги фатвони эълон қилди.

Мазкур масалада Ўзбекистон мусулмонлари идораси қуйидаги фатвони берди:

  1. Сунъий уруғлантириш амалиётини ўта зарур ҳолатда ва фақат ўрталарида шаръий ақди никоҳлари бўлган эр-хотинлар орасидагина амалга ошириш мубоҳдир.
  2. Сунъий уруғлантириш амалиёти учун ўрталарида шаръий ақди никоҳлари бўлган эркак ва аёлнинг уруғларини сақлашда бегона шахсларники билан аралашиб кетмаслиги учун барча эҳтиёт чораларини кўриш ва албатта, уни ишончли табиб амалга ошириши шарт.
  3. Ўрталарида никоҳ бўлмаган эркак ва аёл ўртасида сунъий уруғлантириш амалиётини ўтказиш шаръан ман этилади.
  4. Дину диёнатига беэътибор бўлмаган, наслу насабининг пок бўлишини муҳим деб билган мўмин-мусулмонлар сунъий уруғлантиришнинг ман этилган усулидан фойдаланишдан ҳазарда бўлсин.

Фатвонинг тўлиқ матни билан Диний идора сайтида танишишингиз мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Милицияга олиб кетилган блоггер адҳам олимовни қариндошлари 6 кундан бери топа олмаётгани хабар қилинди

Тошкентда қўлга олинган блоггер Адҳам Олимовнинг яқинлари 5 кундан бери у қаерда эканини аниқлай олмаяптилар. Бу ҳақда “Газета уз” нашри 3 сентябрь куни маълум қилди. Хабарда ...

Мусулмон миллиардерлари риёдан қўрқиб хайр-эҳсонлар қилишмайдими?

Яқинда рус тилидаги Ислом молияси телеграм каналида “Списки Форбс или тайные щедрости” (“Форбс рўйхатлари ёхуд махфий саҳоват”) номли кичик бир мақола саҳифа аъзолари ...

Салоҳ сабаб исломни танлаган мухлис

«Ноттингем Форест»га ишқибозлик қилувчи Бен Бёрд The Guardian нашрига берган интервьюсида бу ҳақда маълум қилган. «Исломни қабул қилишимга қадар мен ушбу дин ҳақида яхши ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400