Сўронбой Жээнбеков: Порахўрликка қарши курашувчиларнинг ўзи — порахўр

Бу ҳақида бугун Қирғизистон президенти Сўронбой Жээнбеков Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтди, дея хабар беради Baq.kz ахборот агентлиги маҳаллий ОАВдан иқтибос келтирган ҳолда.

Шунингдек, анжуманда Қирғизистон раҳбари “порахўрликка қарши курашишга қурби етишини” маълум қилди.

Кенгашнинг бугунги йиғилишида суд, прокуратура, хавфсизлик кучларининг масалалари муҳокама қилинди.

Жээнбеков ўз нутқида “Порахўрликка қарши курашиши шарт бўлган давлат органларининг ўзлари порахўрликка белигача ботганлиги сабабли ўз мажбуриятларини бажара олмаётир” – деди.

Шу билан бирга, Жээнбеков йиғилишда “йирик жиноятлар очилмай, фақат майда-чуйда ишлар очилиб, ҳукуматдагиларнинг салбий ҳаракатлари мутлақо тилга олинмайдиган бўлди”, деган хабар тез-тез тилга олинишини ҳам таъкидлаб ўтди.

Президент ўтган икки йилда ички ишлар органлари томонидан 65 минг жиноий иш очилганини, ундан атиги 30 фоизи судга юборилганини, судга юборилган ана шундай жиноий ишлардан 44 фоизининг жиноий жавобгарликдан озод этилганини айтди.

Иқтисодий ва порахўрликка доир жиноятларни текширадиган молия полицияси 2016-2017 йилларда 3807 та жиноий иш очганини, бироқ унинг 23 фоизигина судга юборилганини етказди.

Шавкат Мирзиёев иқтидорга келгандан кейин Ўзбекистонда фаолияти мутлақо муҳокама қилинмайдиган,  қисман ёритиладиган бир неча куч ишлатар тизимлари фаолияти кенг кўламда муҳокама қилинмоқда. Масалан, шу кунга қадар ИИВ фаолияти бир неча марта жиддий танқид қилинди. Ҳатто ИИВ вазирининг жирканчли кирдикорлари фош этилди. Давлат ичида давлат яратган Миллий хавфсизлик хизмати фаолияти чуқур ўрганилди. МХХ раисининг биринчи ўринбосари, генерал-полковник Шуҳрат Ғуломовнинг қатор ўғирликлари, наркобизнеси, қотилликлари баҳоли-қудрат ёритилди. У умрбодлик қамоқ жазосига маҳкум этилди.

Ҳеч кимга бўйсунмайдиган МХХ раиси Рустам Иноятовни 23 йилдан бери бошқариб келаётган лавозимидан ҳайдашди. Эндиликда, кенг халқ оммаси Рустам Иноятовнинг жиноий жавобгарликка тортилишидан умид қилмоқда.

Марказий Осиёда коррупцияга қарши кураш орқали самарали натижаларга эришилса, у ҳолда минтақадаги давлатлар тараққиётга юз тутади.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

48 нафар ўзбекистонлик йўловчи қаҳратон совуқдан қутқарилди

26 декабрь куни Ўзбекистондан Россиянинг Красноярск шаҳрига кетаётган шаҳарлараро автобус Кемерова вилояти йўлида бузилиб қолган. Бу ҳақда «Газета Кемерова»га асосланиб ...

Бемаврид ажал қалбимизни тиғлади

Яна бир фожеа рўй берди. Яна бир ҳалокат ўзбекистонликларнинг руҳиятини сўндирди, кайфиятини талатум, кўнглини хонавайрон қилди. Яна бир даҳшатли хабар узоқ-узоқларда рўзғор ...

Туркия қимматчилик билан қандай курашмоқда

Туркия қимматчилик билан курашиш учун қўшимча тўловларни пасайтирди. Бироқ, маҳаллий тадбиркорлар ўзгаришларни дўкон пештахталарида киритишга шошилмаяпти. Шу муносабат билан ...