Пул йиғишда йўл қўйиладиган 5 хато

1. «Ортганини йиғаман». Ҳеч қачон қанча орттиришингизни билмайсиз, балки умуман орттиролмассиз ҳам. Демак, сиз пул йиғишга ҳаракат қилмаяпсиз. Агар ҳар гал маошнинг маълум бир қисмини олиб қўйганингизда орадан кўп ўтмай йиғилган сармоя сизни хурсанд қилган бўларди.

2. «Пулни пластик карточкамга йиғаман». Жуда яхши, аммо орадан бирмунча муддат ўтганидан кейин орзуингиздаги бирор нарса-буюмни кўриб қолсангиз, уни бирзумда ишлатиб қўймасмикинсиз? Яхшиси, пулни нақд шаклда йиғиш, бизнингча.

3. «Уй оламан, машина оламан, музлаткич, компьютер…» Пулни фақат аниқ бир мақсадни кўзлаб йиғиш керак. Акс ҳолда «хазина»нгиз тоғдан бўлса ҳам охири йўқ орзу-истакларингизга дош бермайди.

4. «Ҳар ой майдалаб йиғмайман, яхшиси, бир марта каттароқ пулни олиб қўяман».Шундай дея вақт қандай ўтиб кетганини билмай қоласиз…

5. «Емайман, ичмайман, киймайман, фақат йиғаман!» Ахир, бир марта яшаймиз! Даромадимизни тўғри тақсимласак, бас, ўзимизни қийнашимиз, қисиниб-қимтиниб пул йиғишимиз шарт эмас. Аввалига маошнинг 10 фоизи, кейинроқ 20–30 фоизини ҳар ой бир ерга жойлаб, сўнг унутсак, шунинг ўзи кифоя.

Мақола darakchi.uz сайтидан олинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Apple’нинг сотиш сири

“Apple” компанияси ўз магазинлари сотувчиларига “Apple Watch” ақлли соатларини қандай сотиш кераклиги бўйича тавсиялар берди. Компаниядагилар кўплаб кишилар бу соатларни ...

Вячеслав кан: ўзбекистон минтақадаги энг ривожланган мамлакат бўла олади

Энг машҳур бизнесменлардан бирининг “Torg.uz” тақдири, ўзининг янги лойиҳаси, таълим, сиёсат ва бошқа кўплаб мавзулар ҳақида эксклюзив интервьюси. (more…)

Тадбиркор этикети: қаерда қандай?

Бизнес иқтисодий-ахлоқий меъёрларга таянади. Бизнесда тадбиркорликнинг умумахлоқий меъёрларига риоя қилиш шарт. Ахлоқ тадбиркорнинг ташриф қоғозидир. Кейинги йилларда кўплаб ...