Қозоғистонлик энг бадавлат шахснинг бойлиги аҳолини атиги 33 кун боқишга етади

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, энг бадавлат фуқаролар ўзларининг ҳукуматларини қанчалик узоқ муддат молиялаштира олади, деган саволга жавоб излади. Янги кўрсаткич «Робин Гуд индекси» деб номланади, дея ёзади «Новая газета».

Нашр ахборотига мувофиқ, энг сердаромад шахс сифатида Кипрнинг нефть магнати Джон Фредриксен тан олинди. Унинг йиллик бойлиги 10 миллиард доллар дея баҳоланмоқда. Катта даромадларни, мамлакатдаги кичик халқни ва кичик солиқларни инобатга олган ҳолда миллиардер бюджетнинг 441 кунлик харажатларини қоплай олиши мумкин.

Қозоқ миллатига мансуб энг бадавлат Булат Ўтемуротовнинг бойлиги эса мамлакатни 33 кун давомида асрашга етади.

Блумбергнинг айтишича, Ўтемуротовнинг бойлиги 3,3 миллиард долларни ташкил этади, Қозоғистон ҳукуматининг бир кунлик харажат қиймати эса 101,2 миллион доллардан иборат.

Хитой ҳукумати энг кўп харажатларга эга. ХХРнинг энг бадавлат фуқароси Жек Манинг (Alibоbо асосчиси) бойлиги атиги тўрт кунга етади.

Россиядаги энг бадавлат «Северсталь» ёпиқ акциянерлик жамияти раҳбари Алексей Мордашовнинг даромади асосида Россия ҳукумати икки ҳафта давомида ишлай олади.

«Робин Гуд индекси»ни Халқаро Валюта жамғармасига аъзо давлатларнинг ҳукумат харажатлари ва миллиардерларнинг шахсий индекси тўғрисидаги манбалар асосида Bloomberg тузди. Тадқиқот экспериментидаги молиявий таҳлилларга 49 давлат қатнашди.

Афсуски, шу кунга қадар Ўзбекистоннинг энг бадавлат шахслари исми-шарифи ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Аммо дунёдаги бадавлат инсонлар рўйхатида асли ўзбекистонлик бўлган бир неча миллатдошларимиз бор. Бироқ, улар аллақачон Ўзбекистонни тарк этган ёки бошқа давлат фуқаролигини қабул қилишган. Ўзбек миллиардерларининг ватанимизни тарк этишига эса Каримов даврида мамлакатимизда тадбиркорларга тазйиқ ва тўсиқларнинг, ишбилармонларга қарши ноқонуний хуружларнинг кучли бўлгани, Ўзбекистонда қонун йўли билан бадавлатга айланиш қийинлиги ва бошқа сон-саноқсиз омиллар сабабдир.

Бироқ кейинги уч йил ичида мамлакатимизда миллиардерлар йўқ эмаслиги аёнлашди. Аммо, ачинарли томони шундаки, миллиардерларимизнинг барчаси ўзларининг “миллиардлари”га қонун йўли билан эмас, хуфёна йўллар, талончилик, ўғирлик, порахўрлик, юлғичлик, зўравонлик, мафия, наркобизнес билан шуғулланиш орқали эришган.

Қизиқ, шу кунга қадар ҳукуматимиз томонидан ўзбекистонлик бадавлат шахсларнинг бойликлари миқдори, исми-шарифлари ошкора тарзда эълон қилинмаган шахслар, жумладан, Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари, йирик коррупционер Рустам Иноятовнинг, МХХнинг собиқ раҳбари биринчи ўринбосари, наркобарон Шуҳрат Ғуломовнинг, марҳум президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг, кичик қизи Лола Тилляева-Каримова ва унинг умр йўлдоши Тимур Тилляевлар ва бошқа бизга исми-шарифлари номаълум бўлмаган бадавлатларимизнинг бойликлари Ўзбекистонни қанча кун асрашга етаркан? Келажакда уларнинг ноқонуний йўллар орқали ўзлаштирган бойликлари жафокаш ўзбек халқига қайтарилармикин? Саволлар, саволлар кетидан саволлар…

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент томонидан тақдирланган ойбек холбоев фуқароларни пахта теримига мажбуран жалб этгани аниқланди

Хоразм вилоятининг Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев фуқароларни пахта теримига мажбурий тарзда жалб этгани тўғрисида хабар тарқалди, деб ёзмоқда Меҳнат вазирлиги матбуот ...

Чип-чип жўжаларим!

Куни кеча пешинда энди кўзим илинган экан, эшигимиз олдига икки машина келиб тўхтади. Эшитиб ётибман, машина эшиклари очилиб, камида тўрт ё беш киши тушди. Уйимга келган ...

Хоразмда эр-хотин ва 2 нафар фарзанди заҳарланиб вафот этди

2019 йил 22 октябрь куни соат 22.00да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. (1974 й.т., якка тартибдаги тадбиркор), турмуш ўртоғи ва 2 нафар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400