Тожикистон Президенти ўз шарафига номланган мукофотни таъсис қилди

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон “Миллат етакчиси-Эмомали Раҳмон “ давлат мукофотини таъсис қилди, мазкур мукофот билан демократияни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган фуқаролар мукофотланади. Мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги фармон Раҳмон томонидан 2-февралда имзоланган.

Мазкур мукофот низомига кўра, у шунингдек, жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда халқлар ўртасидаги дўстликни ривожлантириш учун ҳам берилади. Хабар беришларича, унинг эгалари Тожикистон фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиши мумкин.

Мукофот фахрий нишон ва пул мукофотидан иборат. Фахрий нишон айлана шаклда бўлиб, унинг ичида олтин релеф тарзида Эмомали Раҳмон тасвири туширилган. Ҳалқа тасвири олтиндан тайёрланган пластина билан бўялган.

Миллат етакчиси-Эмомали Раҳмон “ давлат мукофотинининг пул миқдори яшаш учун минимумнинг 2500 бараварини ташкил қилиб, ҳозирги кунда 125 минг сомонийга тенг. (14 минг доллардан ортиқ)

Мазкур мукофот таъсис қилинган миллат етакчиси тинчлик ва барқарорлик асосчиси тўғрисидаги конституцион қонун шунингдек миллат етакчиси орденини таъсис қилиш,миллат етакчиси музейи, кутубхонаси ва архивини яратишни кўзда тутади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон хитойга расмий нота топширди

Хитойдаги этник қозоқларнинг ҳукуматдан жабр чекаётгани ӯз тасдиғини топди. Бундан хабардор бӯлган Қозоғистон ҳукумати Хитойга расмий нота топширди. Бу ҳақида Қозоғистон ...

Латвияда россияни қўллаб-қувватлаганлар фуқароликдан маҳрум бўлишади

Латвия парламенти (Сейм) Украинадаги қуролли можарода Россия ёки бошқа демократик давлатларга ҳужум қилган мамлакатлар билан террорчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаган ...

«душанбе-тошкент» йўлида 20 нафар йўловчиси билан автобус ағдарилиб тушди

11 июль куни тахминан соат 11:00да Сирдарё вилоятида «Душанбе-Тошкент» йўлининг 125 километрида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВнинг хабарида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400