Ўзбекистон Муҳаммад Солиҳнинг ҳам уйи эди, аммо…!

Ҳаммага аёнки, ижтимоий тармоқларда қачонлардан буён турли масалалар бўйича ватанни тарк этган юртдошлар масаласида уларни ортга қайтариш ёки қайтармаслик юзасидан тортишувлар бўлмоқда. “Қачонлардир лидер эди, уни ватанга қайтариш керак, у бизга керак” мазмунидаги фикрлар урчиб кетди. Демократик талаблардан бири сўз эркинлиги бўлгани учун ҳам уларни эшитиш керак. Аммо ақл билан ўйлаб қарорлар қабул қилиш ҳам керак.

Хўш, ўша лидер ким ва уни қайтишини истаганлар ким?

Халқ орасида латифа бўларди. “У туғма лидер эдикуя, бироқ унга ҳеч ким қулоқ солмагани ва эргашмаганидан бутун умр азият чекиб ўтди. Чунки ҳамма ҳам лақма эмасдида!”.

Хозирги кунда “ўзбек мухолифати лидери” деган номга лойиқ бўлган шахслар жудаям кам. Аммо улар ҳам ушбу номни қозонишлари учун анчагина тер тўкишлари зарур…

Баъзи бир ўзини “ўзбек мухолифати лидери” дея иддао этаётган “қариялар” эса, ушбу фикрни ўзига ўхшаш бир неча кишилар гуруҳи ичида тарғиб қилишяпти холос. Улар аслида “мухолифат терисига кирган” каби чет элдаги маблағ ҳисобига кун кўрувчилардир. Ўша “гуруҳ” таркибидаги кишиларнинг ўзлари ҳам биладиларки бу бутун миллат дегани эмас.

Бошқачароқ айтганда истаган киши ўз атрофига ўз фикр ва қарашларига мойил бўлган бир неча киши тўплайди ва ўзини лидер деб атайди. Бу мумкин албатта. Лекин бир неча кишидан иборат “тўда”га лидер бўлиш дегани бутун оламга ёки миллатга лидер бўлиш дегани эмасда.

Бир вақтлар Бобожоновлар “сулоласи” ва бир икки аёллардан иборат “қўрқмаслар” номи билан флешмоб чиқишлар бўлганди. Ўшанда Муҳаммад Солиҳ билан бирга унинг издошлари биргаликда тушган расм намойиш этилиб, қўрқмасликни мана шу устозимиз ўргатди дея иддао келтирилганди. Яшасин қўрқмас экан, баракалло дейишга сал қолганда флешмоб “усталари” яна бир расмни чиқариб юборишганди. Унда атлас иштон ва атлас кўйлак кийган йигитлар намоён бўлганди. Расм остида эса “Мана булар ҳам қўрқмас. Қўрқмасдан кийиб чиқишибди” деган сўзлар бор эди.

Ана кўринг томошани…

Балки, ёш “шогирд”лари “ёшлик” қилиб хато қилишгандир. Аммо лидерлар хато қилсачи? Улар етаклаётган йўллар хато бўлсачи? Бунинг устига ўзбекларнинг бир мақоли бор. “Бир танада қўй бир семиради бир озади”.

Шунга кўра ақлли йўлбошчилар ҳам вақти келиб ўз йўлларини йўқотиб қўйишлари мумкин. Қилаётган иш ҳаракатларига қараб нафақат йўлларини йўқотган, шу билан бирга ақлларини ҳам йўқотган дейиш мумкин.

Ким ҳам мамлакатдаги ҳолатни фақатгина қурол билан ўзгартириш мумкин дея тинч юртига қурол билан келишга ундарди? Салиҳ жаноблари эса кимга “орқаларини ишониб” юртга қурол ўқталмоқчи бўлгандилар? Бу нима оқибатларга келтиришини билмасмиди? Ёки ватанни диний агрессивлик йўли билан, жиҳод орқали яхшилаш мумкин деб ўйлаш мумкинми?

Ақли ҳуши жойида бўлган киши ҳозирги замонда бу йўлларнинг қанчалар номақбул эканлигини кўриб бўлди. Амалга ошмаган аммо шу каби нотўғри йўлга бошлаган кимсалар ҳам аслида айбдордир. Чунки ўз ниятлари ҳақиқатда амалга ошганида реалликда қандай натижа бўлишини бугун барча англаб етди. Фақатгина онги қотиб қолган, ўз имконияти чегарасидан чиқа олмаган, аниқроғи ўзгалар фикри таъсири остида қолаётган кишилар ҳам учраб туради.

Муҳаммад Солиҳ жаноблари ҳам “бир танада озиб ҳам семирган қўй” мисолидир. Гоҳ демократ бўлдилар, гоҳ диний “авлиё”, гоҳ диний эктримист, гоҳ ватанда жиҳод қилишга чақирган лидер, гоҳ “мухолифат рўйхати”га номлар киритиб уларга ажратилган пулларни еб кетган нобакор, гоҳ унақа ва гоҳ бунақа (бу интернетда кўп муҳокама қилинган). Балки буларни ёшлар билмаслиги мумкин (чунки Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонни тарк этгандаги ёшлар бугун 35-40 ёшларда), аммо ёши катталар Муҳаммад Солиҳ “жаноби олийлари” ҳақида жуда яхши биладику. Балки битта яримта киши ул жанобнинг “демократ” бўлган вақтларини билар. Аммо қанча сувлар оқиб ўтиб бошқа кўринишларда намоён бўлганлариничи? Ижтимоий тармоқларда Шухрат Бобожонов, Пахлавон Турғунов, Сурат Икромовлар каби бир икки кишилар чиқарган мақолани ўқиб бутун Ўзбекистон халқи “жаноб”ни Ўзбекистонга қайтариши керакми энди? Ўзбекистон халқи эса бир неча кишидан иборат тўда эмас, балки бутун бир миллатдир.

Ўзимизга савол бериб кўрайлик. Хўш, биз қайси Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистонга чақирмоқчимиз? Ҳеч ким танимайдиган ва аслида ким эканлигини билмаган кимсаними? Ёки радикал ва экстремистлар билан тил бириктириб, йиллар давомида ўзбек фуқароларини онгини захарлашда қатнашиб келаётган хоинними…?

Ўзбекистон халқи эса ҳозирда юрт равнақи ва халқ манфаати йулида ёниб меҳнат қилмоқда. Сўз эркинлиги таъминланган, ишлаб чиқариш соҳалари ва бошқасида ҳам юксалишлар кузатилмоқда. Буни эса халқнинг ўзи кўриб турибди ва бу жараёнларда ўзи изчил иштирок этиб келмоқда. Солиҳга ўхшаган нусхарал эса ушбу жараёнда араванинг бешинчи ғилдираги дегандек нарса, яъни умуман кераксиз ва бефойда кимсалардир…

Муаллиф: Қудрат Раҳимов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургда ўзбекистонликнинг ўлиги топилди

Ўзбекистоннинг бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 3 июнь куни Санкт-Петербург шаҳри Петроград туманида Ўзбекистон фуқароси, 01.04.1977 йилда туғилган Ойбек ...

Тергов судьяси: у ким ва унинг ҳимоячи процессуал мақомини оширишдаги ўрни қандай?

Ўзбекистонда адвокатура институтини ривожлантириш ва адвокат нуфузини оширишга суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Бунда жиноят ишларини ...

Москвада 6 нафар марказий осиёлик қурувчи тириклайин ёнди

Москвада содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши қурбон бўлди, бир киши омон қолди. Маълумотларга кўра, қурбонлар Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларидир. Кузатувчилар қиш мавсуми ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400