Навоийшунос олим Азизхон Қаюмов “Минор”га дафн этилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги давлат мукофоти соҳиби, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Азиз Қаюмов 16 февраль куни 93 ёшида вафот этди. Муҳтарам устоз “Минор” қабристонига дафн этилди.

Ўзбек адабиётининг жонкуяри бўлган устоз олим Азиз Қаюмовнинг дафн маросими 17 февраль куни, аср намозидан сўнг Тошкент вақти билан 16:15 да бўлиб ўтди.

“Дафн маросимида одам кўп бўлди. Мингдан икки минггача одам бор эди. Аср намози ўқиб бўлингач жанозаси ўқилди. “Минор” қабристонига қўйилди. Илм аҳлининг деярли ҳаммаси шу ерда эди”, дейди Азизхон Қаюмовнинг шогирдларидан бири Олимжон Давлат.

Би-би-си Ўзбек хизмати таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Азизхон Қаюмов 1926 йил Қўқон шаҳрида дунёга келган. 1949 йил Ўрта Осиё давлат Университетининг Шарқ факультетини тугатган. 1949 йилдан бошлаб Шарқ қўлёзмаларини ўрганиш институтида кичик илмий ходим, Шарқшунослик институтида илмий котиб, Тил ва адабиёт институтида директор лавозимларида ишлади. 1954 йилда фан номзоди, 1961 йилда эса докторлик диссертацияларини ўзбек адабиёти тарихи мавзулари асосида ҳимоя қилди.

1961-1979 йиллар орасида илмий фаолиятни турли давлат идораларида масъул лавозимларда ишлаш билан бирга амалга оширган. 1979-1998 йилларда Қўлёзмалар институти директори лавозимида, 1998 йилдан то шу кунга қадар Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейида етакчи илмий ходим бўлиб ишлаб келди.

Азиз Қаюмов 1989 йил Ўзбекистон Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси, 1995 йил эса академиги бўлган. 1993 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” ҳамда Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреатига сазовор бўлди.

Азиз Қаюмов раҳбарлигида кўплаб фан номзодлари ва фан докторлари етишиб чиққан.

Азиз Қаюмовнинг хизматлари учун “Эл-юрт ҳурмати” (2003), “Ўзбекистон белгиси” (1995), “Шуҳрат” медали (1995) “Буюк хизматлари учун” ордени (2014) каби мукофотлар билан тақдирланган.

Мақола bbc.com сайтида олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оҳангарондаги маиший чиқиндилар полигони тўлиб қолди

Президент Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ижтимоий ва коммунал соҳаларга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. – Вилоятда ...

2018 йилда 26 минг 537 нафар ўзбекистонлик шенген визаси олди

Бугунги кунда Green Card муҳокамалар марказида бўлиб турган бир пайтда, Европа иттифоқи давлатларига чиқиш учун бериладиган Шенген визаси тўғрисида ҳам эслаб ўтмоқчимиз, ...

Яккасаройда янги қурилаётган уй ёниб кетди

Яккасарой туманида қурилаётган уйнинг ертўласида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига 4та ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари борган. Бу ҳақда "UzNews.uz" ёзмоқда. Тошкент шаҳар ...