Истеъмол минимуми

Истеъмол минимуми (рус тилидан “прожиточный минимум” – шундай мазмунда таржима қилинди-тахр.ufq.uz) инсон танасининг нормал ишлашини таъминлаш ва унинг соғлиғини, озиқ-овқат маҳсулотларини тўпламини, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларининг энг кам миқдорини ва инсоннинг асосий ижтимоий ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган минимал хизматлар тўпламини таъминлаш учун етарли бўлган қиймат ҳисобланади.

Мақола  ufq.uz сайтидан олинди

Истеъмол минимумининг хажми икки элементдан иборат – физиологик ва ижтимоий. Физиологик минимум- бу, инсон яшаши учун зарур бўлган моддий қадриятлар қийматининг ифодасидир.

Дунё амалиётида  физиологик минимум умумий истеъмол минимумнинг  ўртача 85-87 фоизини ташкил этади, қолганлари ижтимоий қисмига – яъни, минимал даражада мақбул турмуш тарзига мувофиқ маънавий қадриятлар тўпламига тўғри келади.

Истеъмол минимумини аниқлаш

Жаҳон амалиётида мамлакатда турмуш даражасини (истеъмол минимумини) белгилаш учун бир нечта вариант ишлаб чиқилган.

  • Статистик усул, маълум бир мамлакатни 10-20% энг бадавлат фуқароларининг даромадлари даражасида, истеъмол минимумини белгилашни назарда тутади. Бу усул даромад даражаси жуда юқори бўлган давлатларда қўлланилиши мумкин.
  • Субъектив ёки ижтимоий ёндашув, аҳоли ўртасида минимал даромадлар юзасидан ўтказилган ижтимоий сўравномалар натижаларига асосланади. Бундай усул кўпроқ консультатив (маслаҳатлашилиб ҳал этилади) тарзда кўринишда бўлади, чунки унинг натижалари давлатнинг реал иқтисодий имкониятларига мос келмаслиги мумкин, лекин у одамларнинг ҳақиқий эҳтиёжларини ифодалайди.
  • Ресурс услуби, иқтисодиётнинг истеъмол минимумини таъминлаб бериш имкониятига асосланган бўлиб, бундай услуб кўпроқ ривожланган мамлакатларда қўлланилади.
  • Қўшма (комбинированный) услуб, бир неча усулни ўзига бирлаштиради. Яъни, озиқ-овқат қиймати- меъёрларда, уй-жой коммунал хизматлар- фактларда ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари – умумий харажатларнинг улуши бўйича аниқланади.

Амалда, минимал истеъмол саватчаси сифатида кунлик минимал қийматини белгилашдан иборат меъёрий усул қўлланилади. Ҳар бир давлат энг кам истеъмол саватини яратишнинг ўзига хос хусусиятларига эга.

Мисол учун, Болгарияда  бундай саватчаларнинг олтитаси таклиф қилинган бўлиб, бу уларнинг хусусиятларига кўра, оилаларнинг таркиби бўйича бир қатор бирикмаларни беради. Саватнинг озиқ-овқат қисми ишлайдиганлар, нафақадагилар ва болалар учун градацияни ўз ичига олиб, қўшимча равишда 149 та озиқ-овқат маҳсулоти бор.

Турли мамлакатларда, масалан, Литва, Белоруссия ва Эстониядаги каби ижтимоий ёки масалан, Россияда ёки Қозоғистонда каби физиологик истеъмол минимумлари қўлланилади.

Литвада истеъмол минимуми тўрт нафар оила аъзоларининг эҳтиёжлари асосида аниқланади, яъни: 14 ёшли бола, 6-8 ёшли қиз ва икки нафар катталар. Бошқа оилалар учун махсус коеффицентлар қўлланилади. Товарларнинг озиқ-овқат улуши 50 дан ортиқ товарларни ўз ичига олади ва истеъмол минимуми бюджетининг 45-50% ини ташкил этади.

Истеъмол минимумини шакллантиришнинг яна бир усули мавжуд бўлиб, у нисбий усул деб аталадиНисбий усул ёки ўртача даромадни ҳисоблаш усули асосан ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда қўлланилади. Ўртача даромад деганда шундай даромадни тушуниш лозимки, унда аҳолининг ярими белгиланган устундан юқори ва ярими камроқ даромадга эга бўлади. Худди шундай АҚШ, Буюк Британия, Германияда истеъмол минимуми миқдори ўртача даромаднинг 40%ни, мувофиқ равишда Финляндия, Италия, Греция, Испания – 50%ни, Португалия ва Ирландияда – 60%ни ташкил этади.

Истеъмол минимуми ҳажмини ҳисоблашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:

  • Иқтисодий, жумладан, иқтисодий ривожланиш талаблари: бозор иқтисодиётининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ташқи иқтисодий фаолиятни шакллантириш, меҳнат муносабатларини демократлаштириш, бюджет даромадларини тўлдириш бўйича чора-тадбирлар;
  • Ҳуқуқий: меҳнат қилиш ҳуқуқи, шахснинг мустақил равишда ҳаёт кечириш учун ишга лаёқатлилиги тушуниладиган “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро Пактга мувофиқ, ҳамма эътироф этган инсон ҳуқуқларига риоя қилиш;
  • Ижтимоий: маошнинг умумий даражаси, иш ҳақи ва маҳсулдорлик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрнатиш, иш ҳақи ва меҳнат нафақалари минимал давлат кафолатларини ошириш орқали истеъмол минимум даражасига босқичма-босқич эришиш.

Қўлланилиши

Давлат ижтимоий стандарти сифатида истеъмол минимум миқдори:

Мамлакатда ижтимоий сиёсатни амалга ошириш ва муайян давлат ижтимоий дастурларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган, турмуш даражасини умумий баҳолашда;

Энг кам ойлик иш ҳақи ва энг кам нафақа миқдорини белгилашда, ижтимоий ёрдам миқдори, болали оилалар учун нафақа, ишсизлик нафақалари, шунингдек, давлатнинг қонуний талаблари асосида стипендия ва бошқа ижтимоий нафақалар белгилашда;

Ижтимоий ёрдам тайинлаш ҳуқуқини белгилашда;

Давлат ижтимоий кафолати ва хизмат кўрсатиш стандартлари, соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий хизматлар ва бошқа соҳаларда кўрсатмаларда;

Фуқароларнинг солиққа тортилмайдиган кам даромадлари миқдорини белгилашда;

Мамлакатнинг давлат бюджетини ва маҳаллий бюджетларни шакллантиришда қўлланилади.

Манба: Рус тилидаги википедия-эркин энциклопедик луғат материалидан ўзбек тилига таржима қилинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ички ишлар бӯлими бошлиғи фермерни калтаклаш ҳуқуқига эгами?

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган бир неча фермерлар туман ички ишлар бӯлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан ...

Атамбоев: ақшнинг ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш қароридан шокка тушганман

Обама менга жуда ёқарди, бироқ АҚШ ҳукумати ва унинг Давлат департаменти ҳаракатларидан шокка тушганман», - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев ...

Меҳмонлар нега хафа?

Бейнеу- Бухора йўлининг Қорақалпоғистон участкасида транзит фура аварияга учради. Фото:mulkdor.com Бухоролик хайдовчи бошқарувида бўлган  хусусий Фура, давлат рақами 80 S ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400