Муҳожир нидоси: Россияга ишёқмаслар борадими?

Баъзи одамларнинг гапларини ўқиб қоламан. Россияга енгил пул топиш илинжида, ишёқмаслар боради, ўзимизда ишлаб ҳам пул топса бўлади-деган гапларни эшитиб, ич-ичимдан ғалати бўлиб кетаман. Ўзи ҳаётда бировни гапига хафа бўлмайман, қалбим ғалати бўлади…

2003 йил, май ойлари. Армиядан МВД да, бир ярим йил хизмат қилиб, уйимга келдим, (армиядан қоғоз ҳам беришди, ўқишга ёки ишга кириш учун қанақадур фойдаси бор қоғоз). Уйда ахвол, шароит оғир. МВД га ишга кириш учун айрим, оила, сабабларга кура, менга мумкун эмас эди. Бошқа жойдан иш излашни ўзи амримаҳол.

-Ўқишгачи? Ўқишга, уйда шароит кўтарса ўқийсизми?! Ўзини ўзи зўрға тебратаётган оиламни, қанақа қилиб ризқини бўламан.Ўқиш орзўсидан кечдим.

Лекин, Қуқон шахрида, Селхоз Техникумда бир йил ўқиб, ўқишимни тўхтатиб, армияга кетган эдим. Ўша ўқишимни тикладим, ҳамма Техникумлар юқолиб, Коллодж бўлган, Қуқондан, ўзимизни Риштон колледжига перевод қилдим, чунки ҳам ишлаш, хам ўқиш учун.

Иш бошлашга киришдим. Маҳалламизда, ҳамма кулол, кулолчилик қилганман, ўша ишимни бошламоқчи, сармоям йўқ. Бахтимга дўстларим бор. Абдумалик деган дўстим, пул бериб, керак бўлса, асбоб ускуналаригача ёрдам берди. (Ҳозиргача хурматим чексиз, ўша дўстимга, умри узоқ, соғ саломат бўлсин).

Кулолчилик ҳам қилдик, тўрт ака-ука, қорин тўқ,уй рўзғор яхши. Ишёқмаслик қилмадик, керак бўлса, ҳам ўқиб, ўқишдан кейин кечаси соат 2-3 гача ишлар эдик, баъзида хумдонга ўт қўйганда тонг отгунча ухламас эдим, нонуштани қилиб колледжга кетардим.

Уйларни таъмирладик. Битта дарвозани 6 ойда қурдик,(бозорга бориб идишни сотиб, уйга харажат, кулолчиликни сармоясини ажратиб қўйиб, қолган пулига, оз оздан ортириб тамир терсак олардим, дарвоза учун). Шу тариқа, ҳаёт бир теккис кетар эди.

Коллежни ҳам бир амаллаб битирдим. Кел шу, ҳеч йўқ, битта дипломли бўлей деб.

Ҳаёлимда мингта ташвиш. Ота-онамга осилгим келмаган, бизни, 5 та болани катта қилгунча, нималар бошларидан кечмади, ўмирлари ўзоқ булсин. Биз учун ота-онамизни дуоси етарли! Қолганини ўзимиз қиламиз, тўрт оғайни ботирлар, деган гапни укаларимга ҳам, минг бор тайинлардим.

Қарасам кулолчилик яхши, қорин тўқ, уйдагилар тинч. Ёшим ҳам 22 га кириб қолди. Лекин бу ахволда қачон уй қуриб, қачон тўй қиламиз? Укаларим ҳам, мендан кейин, бирин кетин, бу ёғи, ҳаёт қанақа давом этади?! Шу хаёллар тинчлик бермас эди.

Укамларга ишни ташлаб, Тошкентга йўл олдим, холамни ўғли, уй ремонти билан шуғилланар эди. Холамни уйига келдим ва жияним билан ишладим, поччам билан ишладим, ремонт, уй қуриш. Кўп ишни ўргандим. Уч ойда бир, йиққан пулимни олиб бориб уйдагиларни куриб, қайтардим.(Тошкент ҳақида кейин ёзаман.)

Хуллас бир йилларча ишлаб юрдим, поччам Россияга кетмоқчи бўлишди, уларга агар иш яхши бўлса чақиришларини айтдим. Поччани кўзатдик. 5-6 ой ишлаб юрдим, жияним билан.

2006 йил, феврал ойларининг бошлари, совуқ.

Тўсатдан тоғамникига ( жиянимни тоғаларини, мен ҳам тоға деярдим.) қишлоқдан, узоқ қариндошлари, 4 та бола, Россияга кетяпмиз -деб, келиб қолишди. Ўша қариндошини, акаси, поччам билан бир жойда ишлар экан, ишга чақиртирибди. Россиядан телефон бўлди, гаплашаётганларида, поччани сўрадим, трупкани беришди.

– Мен ҳам борей -дедим.

Ҳозир яхшироқ иш йўқ, хаволар совуқ, ўша боллар билан бориб қурилишда ишлаб турсам, кейин чақириб олмоқчи бўлишди.

Мен яқиндагина, уйга бориб пулимни ташаб келган, яна бориб қанақа қилиб уйдаги пулни сўрайман ёки поччам ҳаво исиганда чақиришса, кейин борейми?!

Боллар, биз билан кеторинг, биз русчани билмаймиз, сиз биласиз экан, қийналмаймиз – дейишди. Уларини хар бирида уч юзминг сўмдан пуллари бор, агар билет арзон бўлса уларни пулларидан ортиб қолса, менга ҳам билетга беришларини, етмаса уларни кўзатиб қайтмоқчи бўлдим. Вакзалга келсак, билет йўқ , билетсиз поезда 240000 сўмдан олиб кетишлари айтишди. Баҳтимни қаранг, тўрт кишидан 60000 сўмдан, 240000 сўм менга ҳам йўлкира бўлди. Рисқим бор экан.

Боллар сумкалари, кийим кечаклари билан, мен танамдаги кийимим билан, поездга чиқдик.

Мени, уйимдагилар ҳам билишмаган Россияга кетаётганимни.

Поезда, тинчгина, эсон омон Москвага Казанский вакзолга етиб келдик.

Совуқ, бўнақа совуқни биринчи марта кўришим, нафас олсангиз бурнингиз музлаб қолар экан, ана совуқ! Баданим музлаб бўлган.

Бир болани акаси, Рус дўсти билан кўтиб олишди. Электричкага ўтириб, Каралёвага келдик. Бунақа баланд уйларни энди кўришим, ўзгача таъсурот, одамлар, атроф мухид, худди ўзга саёрага тушиб қолгандим. Электричкадан тушиб, машруткага ўтириб, қайсидур астановкада тушдик.

Бир, қурулиши битмаган, баланд бинога келдик. Кеч ҳам тушиб қолган. Баланд қурилаётган этажли дом, одамлар битондан ўралган уйларни деразаларини салафан билан ўраб, ётоқ учун хона қилиб олишган.

(Ҳа энди эркакман чидайман, қанча қийинчилик кўрдим, бу кунлар ҳам ўтиб кетади, -деб. Ўзимни кўнглимни кўтариб қўйдим).

Ичкарига кирдик, одамни қаранг, битта хона 20 к/м да уч қават қилиб тахтадан тапчан қилинган, учала қаватда одам ётар экан. Каттаю кичик бор. Хонани атрофи, тапчан, ўртада узун стол, ўтирдик ҳаммамиз оч, овқат сузишди, тарелкада горох шўрва, макарон билан, едик, дам олдик. Бир пас суҳбатлашдик, кўп одам водийдан. Пасредник ҳам водийдан, шу ётган бинони устги қисмларида ғишт ўрилар экан. Ётиш вақти бўлди, биз ҳам ётиб ухладик.

Тонг сахарда кимдур, – падём, туринглар, ишга чиқиш керак ағайнилар – деб, ҳаммани нонуштага турғазди. Бет қўлни ювиб келиб, чой ичдик қора буханка, масла, шакар. Биринчи партия чойини ичиб, чиқиб кетди, иккинчи рартия биз ўтирдик, нон хам киши бошига бўлиниб берилар экан, чойни ичиб ишга чиқдик. Камида 30 нафар ўзбеклар. Бинонинг 27- чи қавтида, ғишт ўриш экан. Мени устимдаги кийимимдан совуқ шунақа ўтмоқдаки, ҳудди ялонғоч турган одамга ўхшайман. Қайтиб пастга тушдим, акага:

– Биронта кийим йўқми -дедим.

Ака бир қопларни ичидан, пахта иштон ва бушлат берди. Ана совуқ, 37 градус совуқ, ишонсангиз 2-чи этаждан тупуриб, шундай пастга тушсангиз, тупругиз тангага ўхшаб қатиб қолар эди. Энди 27-чи қаватни фарас қилинг. Бир кунда, бунақа совуқда, бир квадрат ғишт урсангиз ҳам катта гап. Бизга, янги келганларга бўлак иш берди, ғишт уришни кўрсангиз эди, ҳамма ҳаётида аблесовка ғишт урмаган, урганимизни 6 марта буздирди, прораб. Кечгача ур, буз билан кун ўтди. Почча телефон қилди, ишлари “сакрашения” бўлиб, ўзлари ҳам “сакрашения” бўлибди. Мен энди ишим қурулиш, ишонганимга иш топ дея олмайман. Шу, шу уша жойда ишлаб юрдик, бизни бригадада 5 киши , яна бошқа бригадада 6 киши ҳаммамиз бирга ишлар эдик, 4 та одам ғишт ўришни билади, қолган падсобник, лой, ғишт тошади. Бошқа одамлар ҳам бор, улар бинонинг бошқа қаватида. Ҳар куни еганиз ролтон, харажат олиб келинган куни ош. Қолган куни блок, блок ролтон. Ҳа емайсана, илож қанча, ейсан, вақти келганда приправани савга қайнатиб, нон ботириб еганбиз.

Икки ҳафтада ўткандан кейин билдик, бу ишлаганимиз, қорнимиз учун, қишдан чиқсак кейин пулга ишлашимизни. Қиш Россиядан ҳали бери чиқмайди. Эрталабда чиқасан, кечгача 30-40 дона ғишт қўясан. Совуқ, лой бир зумда қатиб қолади, туз, парашок, ва хоказо қўшиб ғишни ўр дейди. Ўрамиз, қорин учун ишлаш керак, йўқ деб кўрингчи, кўчага ҳайдайди. Хуллас 2 ой нима деса ўшани қилдик, ғишт ўриш, тозўалаш, қор кўраш, керак бўлса трактор ковло олмайдигон чуқурни, биз лапаткада ковлар, эдик, иш пайти икки кишилаб, левага (халтурага) борар эдик, топганимиз шу бригадага. Сал қоринга кўпроқ ейиш учун. Касал бўлиб ётиб қолгудей бўлсангиз, ана ғурбат. – Сен учун биз ишлаймизми, чиқ ишга -деб, одамлар қўймас эди. Дори йўқ, бир стакан ароқга, бир қошиқ қалампирни талқонини қўшиб ичасан, эртасига тузукмисан, йўқми, ишга.

Каралёвада бир тийинсиз, қоринга 2 ойдан кўпроқ ишладик. У жойда иш тўхтатилиб, ҳамма бир сўмсиз, ҳар қаерга кетди.

Биз, Москвага метро Новые Черёмшкага келдик, бу жойда ҳам, баланд қурилаётган бинолар, ўзимиз, яшаш учун шу бинони падвалидан бир бурчакни, эски тахталар, паддонлар билан ўраб хона қилдик. Подвал бир қарич сув, паддонлардан ташаб,ташаб йўлакча қилдик, хоначани ичини сувини чиқариб ташаб қурутдик. Яна ғишт ўриш, ишлаган кунимизга, аванс 10 кишига фақат қоринга. У ейдигон авқатга қорин туймас эди. Тўрт кишига битта буханка. Овқат сувли макарон, перловка, горох. Халтура қилган кунлари ош, қуюқ овқат еймиз. Вақти келганда мусирдан кийим олиб келиб кияр эдик, (мусор деганда кўз олдингизга, сасиб ётган, ташландиқ ахлатхона келади. Бу юртда, руслар тозза кийимларини ювиб, тахлаб каробкаларга солиб олиб чиқиб қўйишади.) Баъзида кечки пайт магазинларни олдига борардик, 1-2 кун суроги ўтган, нон, озиқ овқатлар, ширинликларни магазинни орқасига олиб чиқиб қўярдилар, каробкаларда. Агар улгурсангиз оласиз, сиздақа одамлар, бомж лар, итлар олиб кетмаса. Яшаш учун кураш қаттиқ бўлган.

Дакументни гапирмасангиз ҳам бўлади, егани нон йўқ, дакументга пул қани?!

Паспортни яширган жойимни айтейми? Туфлини ичига, патагини тагига. Мелиса керак бўлса йечинтириб текширар эди. Ўша ишлаган жойимизда мелисалар ҳам бизни таниб қолган. Ушаб кетади, бориб қор порини кураб, пол молини ювиб берасиз, қўйиб юборади ёки 3 соат қамаб қўяди. Энангиздан сукадими, онангиздан сукадими, тиржайиб турорасиз, ўзтнгизни гаранга олиб.

Бозор кунлари. Домларни оралаб юрсак, бров юкини, бировни мошинасини қорини, бровни мусирини тошиб берар эдик, 50-100 рубль беради, магазинга кириб оқ батон олиб, шкалатный масла билан еярдик. Падвалдаги қолган одамларга, амакиларга ҳам олиб борар эдик. Каробкада кийимлар топиб олиб, олиб бориб ҳаммаларини чиройли қилиб кийинтириб қўяр эдик

4 ойча ишладик, пулдан дарак йўқ. Қорин учун ишла! “Кидала” бўлса ҳам ишлайсан. Қаерга борасан?!

Уйимга телефон қилиб. – Мендан ховотир олманглар, мен, қурувчиликга ўқияпман деганман. Нима? Ишлаганимизга бир тийин бермаяпти дейишим керакми? Ховотирга қўйгим келмаган.

Бир куни, бир рус (тепада ғишт уриб юрганимизда танишиб қолган эдик). Зафар, ты где? охтариб келибди. -Юр сани главный дректор чақиряпти – деб, бирга олиб кетди. Борсам 5-6 та башанг кийинган одамлар.

– Ты Зафар.

– Да, Я. ( Ичимдан нима кечганини билсангиз?! Тамом энангни кўрдинг).

Ҳаммалари ман урган бинони, олдида турушибди. 25 қаватли бинони бир томонини, 6 метрли деворини, 5-6 ти қавтини мен урган эдим. (Бошқалар чала-чулпа, харом-халиш қилиб ғишт ўрганлари учун, мен “отдельный” бир ўзим ғишт урар эдим.) Айнан ўша жойни, киму, деса бояги рус дўстим, мени айтган экан.

Директор:

– Қанча стажинг бор?

– Стажим 2-3 ой холос.

– Сени 6-7 йиллик стажинг бор, камтарлик қилма, раҳмат сенга, ишинга там бердим! Нима камчилик бор?

– Бир прарабга, бир атрофдагиларга қарейман. Прараб кўзини қисиб, шансинг борида айт, тўғрисини айт – деди.

Ман ҳам, бўлган воқеани гапирдим, 3 ойдан бери ойлик йўқ, -дедим.

Директор, олдидаги замларига қараб, эртагаёқ буларнинг пулини тийинигача хисоблаб бер – деб, телефон номерини менга ташлаб кетди.

Шунақанги хурсанд бўлганман. “Сабрни таги олтин” деган мақолга ўшанда тушунганман. Бинони орқасига ўтиб, худога роса раҳматлар айтиб, йиғлаганман. Қанақа йиғи, таърифлашга тил ожиз. Мен сабаб баъзи бригадалар ойликларини кам бўлсада олишган. Меникини уч ойлигимни тўлиқ беришган. Бригадирим қанча олган билмайман лекин, менга уч ойимга уйимга 900 доллар жўнатган. Шу, шу ишим юришиб кетди.

Мени, Қурулишни зами, дачага олиб келди, дачада зина-поя, плитка, ғишт уриб юриб ҳар ойга 500-600 доллордан ишлаб, бир йил деганда уйимга, кетганман.

(Ҳикоямда, одамларини исмини ёзмадим ва шерикларим ҳақида гапириб ҳам ўтмадим.)

Мен бекорчи, ишёқмас бўлганимда ёки енгил пул топиш илинжида бўлганимда, баъзиларга ўхшаб бир ҳафтага чидамай уйимдан пул чақиртириб, қайтиб кетар эдим.

Мен ҳамма дунёдаги инсонларга хурматим чексиз, бахтимга ҳаммаларинг соғ-саломат, бўлинглар. Мени бошимга тушган азобни, ҳеч кимга тиламайман.

Мен бу ҳикояни, танишларим, дўстларим, ёзинг дейишганига, ёздим.

– Яна ўйламанглан, ўзига жалб қилгани ёзди -деб…

Мақола муаллиф Зафар Усмоновнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президентнинг “вакиллари” сўконғич бўлиб чиқяпти

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тошлоқликларни "ҳаромилар" деган ҳақоратомуз гап-сўзлар билан сўкишлари, падарига ланъатлар ёғдиришлари, таъна-дашномлари, ...

Жорий йилда судлар орқали даъвогарларнинг 2,3 трлн сўм маблағи ундириб берилди

2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида иқтисодий судлар томонидан 46 001 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум ...

Ўзбекистонда балиқ овловчилар сув ҳавзалари ижараси учун қанча тўлайди?

Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400