Андрей Кубатинга озодлик!

Андрей Кубатин

130 йил ўриснинг қош –қовоғиға қараб яшадик.

130 йил ўрис кечмиши, адабиёти, саънати, маъданиятини…улуғлаб яшадик.

130 йил Тангрини тан олмай яшадик.

Комунистик мафкура ниқоби остида Москва шуни бизга мажбур этди.

Оқибат: Ўзлигимиздан, ўз аслимиздан, ўз тарихимиздан узоқлашдик.

Оқибат: миллий ғуруримиз ҳам сўниб борди.

Оқибат: ёзувимиз (алифбо)дан ҳам айрилдик.

Москванинг туб мақсади ҳам шу эди. Яъни ўзлигидан, тарихидан, турклигидан айириш эди.

Айиришдан мақсад: бўлаклаш эди.

Бўлаклади.

Беш бўлакка.

Бўлаклаб бошқариш осон эди.

Бўлакланган элларни, бир туғишган элларни бир-бирига гиж-гижлаб яшаш осон эди.

Шундай ҳолда босқинчи Турон тупроғида узоқ ҳукм суриши, ер ости, усти бойлигини истаганча ғорат қилиши мумкин эди. Буни ўрис биларди.

Ўриснинг алимсоқдан қолган бу”ғоя”сига қарши онгли,идрокли туркилар бор эди-ки, буни ғаддор ғаним ҳазм қилолмасди. Бу онгли қатлам халқнинг ўзлигини, турклигини,тарихини англатиш учун бутун куч-қуввати, ақл-идроки билан курашарди. Ўрисэл тарих майдонида Туркэлдан кўп юз йилликлар кейин пайдо бўлганлиги, юргизаётган сиёсати ёлғон, сохта ва туҳматдан иборат эканлигини рад этиб бўлмас далиллар билан фош этарди. Эл- улусни бир бутун Туркистон, Турон ва Турк Бирлигига чорларди. Булар:

Жадидлар,

Фитратлар,

Чўлпонлар,

Қодирийлар,

Беҳбудийлар,

Авлонийлар эди.

Булар Туркистоннинг энг уйғоқ, энг сара, энг ватанпарвар фарзандлари эди. Булар миллионлар эди.

Ўз асли, ўз кечмишини англаш, ўз ота макони-Туркистон, Туронни англаш Туркпарастликка (пантуркизм) кирадими? Асло! Ким шундай деб ўйласа, қаттиқ янглишади. Мен ундай касларни калтабин ва ҳатто миллат ёвлари деб биламан. Айни шулар улуғ рус шовинизми тегирмонига сув қуйганлар. Оқибат: мазлум миллатимизнинг Фитрат, Чўлпон, Турар Рисқул каби энг буюк ўғлонлари отилганлар.

Улуғ рус шовинистлари “славянмиз!”деб тинмай бонг урадилар. Англо –саксонлар ўз келиб чиқишлари билан ғурур туядилар. Шундай экан, нима учун турк ўз турклиги билан фахрланмаслиги керак? Нима учун?

Қарамсизлик замонларини, хусусан, маъшум қатағонлик йилларини (ўттизинчи йиллар) тушуниш мумкиндир, балки. Илон – илонлигини қилгандек,душман душманлигини қилади-да. Лекин эл-юртимиз 130 йиллик ўрис зулумидан қутилгандан кейин ҳам ўша қатағонларни қўмсаётган каслар борлиги кишини ўйга толдиради. Афсус, надомат билан айтаман: шундайлардан бири таниқли турколог олим Андрей Кубатин (Қувват-ин)ни қамашга (11 йилга) ҳукм чиқарган (157модда,1-бўлим) судьядир. У Ўзбекистон Ҳарбий судида “фаолият”кўрсатади.

Давлат хоинимиш!..Аслида ким давлат хоини? Қамалганми? Қаматганми? Ўттизинчи йилларни қўмсаганларни ким деб аташ мумкин? Каримов замонида ҳам гарчи қама- қама бўлса-да, ҳеч ким туркпарастликда айбланиб қамалмаган. Бундан диктатор ўзини тийган. Бильакс унинг даврида “Турон”, ”Туркистон”, ”Турк эллари”, ”Туркийлар”, ”Буюк Темур” каби атамалар кенг қанот ёзган…

Ўзбек, инглиз, турк, ўрис, арабтилларида эркин гапириб, эркин ёзадиган турколог олим Кубатиннинг ноҳақдан қамалишини бутун дунё олимлари, ёзар, журналистлари “Ўзбекистонда ўттизинчи йиллар шарпаси кезаяпти” деган нуқтаи назарда қоралаяптилар.

Ишончим комил, бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳали эшитмаган.Бухорода қатағон йилларни лаънатлаган президент, буни эшитса, адолатга қўл уриши тайин. Бу бир менинг эмас, мен билган кишилар ва дўстларимнинг фикрилари ҳамдир.

Эврил Турон,

Турон Халқаро Ёзувчилар уюшмаси раиси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бахтиёр шамуратов сергели тумани ҳокими бўлди

Бахтиёр Шамуратов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Бугунга қадар Бахтиёр Абдувахитович Шамуратов ...

Ўзбекистонда “отпуска” кунлари узайтирилмоқда

  Янги Ўзбекистонда катта эҳтимол билан меҳнат таътили кунлари узайтарилмоқда. Ушбу янгиликни ўз ичига олган янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси шу кунларда Сенатда муҳокама ...

Ўзбекистонда банкоматлар 1 октябрдан нақд хорижий валюта беришни тўхтатади

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб банкоматлар нақд хорижий валюта беришни тўхтатади. Бу ҳақда «Ипак йўли» банкининг пресс-релизида маълум қилинган. Маълум қилишларича, ҳозирги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400