Қирғизистонда сиёсатчилар «қуруқ очлик»ка ўтишди

Қамоқда очлик эълон қилган сиёсатчилар сув ичишга ўтишди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш Давлат хизмати вакили Элеонора Сабатарова маълум қилди.

«Ҳар учаласининг аҳволи қониқарли, улар сув ича бошлади. Улар тиббиёт бўлими томонидан ёзилган препаратларни қабул қилишмоқда, шифокорлар назоратида туришибди. Икки нафари 1-сонли тергов изоляторига ўтказилди. Аввалроқ жарроҳлик амалиётини ўтказган Асанов соғлиғи туфайли 47-сонли колонияда қолдирилди», – деди Сабатарова.

Бектур Асанов 30 январдан бошлаб очлик эълон қилди, 31 январда унга Эрнест Қарибеков, 1 февралдан эса – Қубаничбек Қадиров қўшилди. Ҳукм қилинган сиёсатчилар ўзларига нисбатан судлар адолатсиз ҳукм чиқаргани боис МХДҚ раиси Абдил Сегизбаевнинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

7 февраль куни шаҳар суди биринчи инстанция қарорини ўзгартиришсиз қолдирди. Бишкекдаги Биринчи май туман суди ўтган йилнинг 17 апрель куни Эрнест Қарибековни 20 йил озодликдан маҳрум қилди, Қубаничбек Қадиров ва Бектур Асанов 12 йил қамоққа ҳукм қилинди. Ўз навбатида Дастан Саригулов шартли равишда 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бектур Асанов ва Қубаничбек Қадиров ҚР Жиноят кодексининг 27, 295 («ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш ёки ҳокимиятни куч билан эгаллаш») моддалари бўйича жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Эрнест Қарибеков ҚР ЖКнинг 339 моддаси 2 қисми («ўта оғир жиноятни яшириш») ва 292 («давлатга хиёнат ») моддаси бўйича айбдор деб топилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сувни муҳофаза қилиш

Табиий сув–биосферанинг муҳим қисми. Биосферада суюқ ҳолатдаги сув ҳеч вақтда кимёвий тоза бўлмайди, уларда ион ҳолатда эриган моддалар бўлади. Табиий сув тоғ жинслари, ...

“нима учун бизда ишламоқчисиз?” саволига қандай жавоб бериш керак?

"Нима учун бизнинг компаниямизда ишламоқчисиз?". Бу савол эртами-кечми ишга жойлашаётган ҳар бир инсонга берилади ва унга жавоб беришнинг бир неча кенг тарқалган турлари ...

Аудио дастур (3) ўзбекистонлик журналист билан суҳбат. пахтани ким терадиган бўлди?


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400