Қозоғистон “мактабларида рўмол билан боғлиқ муаммо” бўйича жарималар давом этмоқда

Вилоят таълим соҳасини назорат қилиш департаменти маълумотларига қараганда, 19 январдан бошлаб қизлари мактабга қатнамаётган 13 нафар ота-она жаримага тортилган.

Энг кам ойлик ҳисоб кўрсаткичининг беш баробари (12 минг тенге ёки 37 доллар) миқдоридаги жарима Хобдин туманидаги Алия қишлоғида истиқомат қилувчи икки қизнинг ота-онасига ёзилган, дея хабар берди туман таълим бўлими раҳбари Нурлибай Айжариқов.

Айжариқовнинг сўзларига қараганда, маҳаллий мактабнинг олтинчи ва саккизинчи синфларида таълим олувчи маҳаллий оиланинг икки нафар қизи учинчи чоракдан бошлаб дарсга қатнашмаяпти. «Мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан бир неча бор учрашув ўтказилди, биз уларни огоҳлантирдик, кейин огоҳлантириш борасидаги ҳужжатларни таълимни назорат қилувчи вилоят департаментига топширдик. Биз тақдим қилган ҳужжатга асосланиб департамент уларни жаримага тортди», — дейди Айжариқов.

Дин ишлари бўйича вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, айни дамда вилоятда “мажбурий мактаб формаси талабларига риоя этилмаслиги” туфайли камида 103 нафар ўқувчи қиз дарсга қатнамаяпти. Расмийларнинг айтишича, улар қизларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказишмоқда.

Вазир томонидан 2016 йил февралда имзоланган мактаб формасига “турли конфессияларга тааллуқли диний либос элементларини” киритилиши тақиқланган 26-сонли буйруқ, бу галги ўқув йилида мактабларда мусулмон либосларини кийиш масаласида, баҳсларни келтириб чиқарди. Декабрь ойида Остона суди мазкур буйруқни бекор қилишни сўраб чиққан ўнлаб ота-оналарнинг даъвосини рад қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бутун дунёни низолар, очлик ва қашшоқлик кутиб турибди, агар…

Камбағал давлатларга коронавирусга қарши курашиш учун ёрдам кўрсатилмаса, бутун дунёни низолар, очлик ва қашшоқлик кутиб турибди. Бу ҳақда халқаро ҳамжамиятга огоҳлантириш ...

Олти кишини совуқда сувга туширган зойир мирзаев туман ҳокимига айланди

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаев Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу маълумотни «Kun.uz» ...

Тошкентда ветеринария медицинаси институти филиали иш бошлайди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар берди “Ҳуқуқий ахборот” канали. Қарорга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400