Ўзбекистон биткоин ва электрон пулларни қонунийлаштиради

Ўзбекистонда ушбу йилнинг 1 сентябрига қадар электрон пуллар оборотни тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Манбаа: Sputnik сайти

Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ, янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқишга Марказий банк, Ахборот технологиялари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва яна бир қатор бошқа муассасалар жавобгар бўлади.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев Mirzo Ulugbek Innovation Center – инновациялар марказида блокчейн технологиялари ваколат маркази яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Блокчейн (blockchain) — тарқатилган маълумотлар базаси тизими.

Ушбу марказнинг асосий вазифаси “блокчейн” технологияси имкониятларидан фойдаланиш учун шароит яратиш, ушбу соҳада маҳаллий мутахассислар етиштириш ва соҳани ўзлаштиришда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш киради. Режага кўра марказ 2018 йилнинг 1 сентябридан ишга тушиши керак.

Ташаббуснинг яна бир муҳим жиҳати – президент Республика ҳудудида контактсиз электрон тўловлар тизимини ривожлантиришни топширди. Жумладан PayPal, Alipay, Visa ва Mastercard каби халқаро тўлов тизимлари ёрдамида ҳам. Электрон тўловлар тизими 1 июнга қадар ишлаб чиқарилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, олдин Ўзбекистон Марказий банки виртуал маблағлар борасида салбий фикр билдирган эди. Кейинроқ бош вазир Абдулла Арипов Қозоғистондаги форумда Ўрта Осиё мамлакатларида блокчейн технологиясидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Bloomberg: ўзбек сўми 2017 йилнинг энг қадрсиз валютаси

Қимматли қоғозлар бозоридаги вазияни кузатиб борувчи Bloomberg маркази 2017 йилнинг энг қадрли ва энг қадрсиз валюталари рейтингида Ўзбек сўмини ўтаётган йилнинг энг қадрсиз ...

Ўзбекистонга хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали ...

Ўзбекистонда 147 650 та автомобил ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми жорий йилда 147 650 тани ташкил этди, 2018 йилнинг шу даврида эса 98 700 та автомобил ишлаб чиқарилган. Жорий йилнинг ...