Наманганлик блогер Бош вазирни “ҳақорат” қилганликда айбланиб, иши судга оширилди

Аббос Асад

Ўзбекистоннинг биринчи президенти қизлари ва мамлакат Бош вазири ҳақида Faсebook тармоғида “ножоиз” гап айтгани боис ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегменти фаоли¸ наманганлик 59 яшар Аббос Насриддиновнинг устидан очилган маъмурий ишни кўриш 22 февраль куни Наманган шаҳар маъмурий судида бошланади.

Мақола ozodlik сайтидан олинди

Наманган шаҳар маъмурий суди мулозимининг Озодлик мухбирига айтишича¸ Насриддинов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40- моддаси (Туҳмат қилиш)¸ ва 41- моддаси (Ҳақорат қилиш) бўйича гумонланиб иши судга оширилган.

Мулозимга кўра¸ мазкур “иш” namnews.uz портали ижрочи директори ва Ëшлар Иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши раҳбари Анвар Икромовнинг 14 январь кунги аризасига биноан очилган.

Мулозимнинг яна айтишича, “Аббос Асад”, деган ном остида ФБ юзери бўлган Аббос Насриддиновнинг тармоқда қолдирган ëзувлари беш кишилик экспертлар гуруҳи тарафидан текширилган ва “матнда ҳақорат ва туҳмат аломатлари бор” деган хулоса судга тақдим қилинган.

Мулозимнинг таъкидича, “Насриддинов биринчи президентнинг қизлари шаънига ножоиз гапни ва “Бош вазир Арипов кетсин”, деган чақириқни ўз саҳифасига жойлаштирган.

Суд мулозимининг Озодликка билдиришича, “Насриддинов иши 22 февраль куни Наманган шаҳар Енгил Саноат коллежида маъмурий ишлар бўйича сайёр суд мажлисида кўриб чиқилади”

Блогер Аббос Насриддинов 21 февраль куни Озодлик билан суҳбатда сўз эркинлиги доирасидан чиқмагани ва бу айбловларнинг асоссиз эканлигини айтди:

– Журналист Алишер Таксановнинг Фейсбукдаги “Мне не жалко Шерзода Кудратходжаева”, деган мақоласини ўзбек тилига таржима қилиб ўзимнинг ва унинг профилига қўйганман. Бундан ташқари, Халқаро Пресс Клубнинг онлайн кўрсатувлари тақиқланганида Арипов кетсин! деган пост қўйганман. Иннайкейин, менинг устимдан МХХга ариза ëзган Анвар Икромов Фейсбукда Каримовни мақтаб пост қўйганида, Каримов давлатга 8 трлн. сўм моддий зарар етказган қизларни тарбиялаб вояга етказган, – деб шарҳ қўйганман¸ деди блогер.

Униинг айтишича¸ Ëшлар Иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши раҳбари Анвар Икромовнинг МХХ Наманган вилоят бошқармасига ëзган шикоятидан кейин 24 январдан бери бир неча марта маҳалла қўмитасига чақиртирилган:

– “Терроризмга қарши кураш идораси вакилиман”, деб айтган киши мен билан суҳбатлашди¸- деди Аббос Насриддинов.

2006 йили “чегарани ноқонуний кесиб ўтганлиги” учун 6 ой қамоқ жазоси олган Аббос Насриддинов Озодлик билан суҳбатда “Аслида бу Fergana.ru нашрида чоп қилган мақолаларим учун ҳукуматнинг ўч олишидир”, деди.

Наманган судининг исми айтилишини истамаган мулозими Озодлик мухбирига “Аббос Насриддиновнинг ижтимоий тармоқ юзерларининг диний туйғуларини камситадиган¸ исломий эсктремистик руҳдаги пост ва изоҳлари”ҳам керакли ташкилотлар тарафидан кузатиб борилаëтганлигини айтди.

Аббос Насриддиновнинг ўзи эса бу айбловни инкор қилди:

– Диний масалада мен эҳтиëткорман. Фақат секуляр экстремистларга керак жойида қаттиқ жавоб берган жойим бор. Умуман мен Конституцияда кафолатланган сўз эркинлиги доирасидан чиқмаганман¸ деди наманганлик блогер.

22 февралга белгиланган суд мажлисида Насриддиновнинг айб ўз тасдиғини топса, энг кам ойлик маошнинг 60 мартаси миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳайдовчилар норози. урганчдаги пулли автотураргоҳларни ким тартибга солади?

Бу савол Урганч шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари томонидан бот-бот янграмоқда. Сабаби, уларнинг кўпчилиги у ердаги деҳқон бозори ва йирик савдо мажмуалари яқинидаги пулли ...

Ўзбекистонда интернет ишламай қолганига ким айбдор?

7 ноябрь куни Ўзбекистонда бир муддат интернет узилиши юз берди. «O‘zbеktеlеkom»​ АК ушбу ҳодиса юзасидан батафсил баёнот бермади. Аммо фойдаланувчиларни бир ҳодиса чўчитиб ...

Дин ишлари бўйича қўмитага дхх тизимида ишлаган абдуғофур аҳмедов раис бўлди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага янги раҳбар тайинланди. “Kun.uz»нинг хабар беришича, бу лавозимга Абдуғофур Аҳмедов тайинланган. Абдуғофур Аҳмедов ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400