ЕТМИШ ИККИ КУНЛИК ОЗОДЛИК!

Марказий Осиёда демoкратик ва дунёвий давлат сифатида тақдим қилинган Туркистон мухторияти тузилган кунига 100 йил тўлиши муносабати билан, 23 феврал 2018 йил Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳари Амир Темур музейида ажойиб тадбир бўлиб ўтди. Тарих-тарих бўлиб бу юртимизда илк тадбирдир.

1917 йилининг 27 ноябрида тузилган, 1918 февралига қадар (72 кун) умр кўрган давлатнинг бугунги кун ҳаётига қандай аҳамият ва таъсири бор?

Бунинг учун Туркистон мухторияти тузилган даврдаги  тарихни ўрганиб чиқиш керак.

Чор подшоси ағдарилгандан сўнг юзага келган вазият мустақилликка чиқиш имкониятини яратди.

Минтақада илк демакратик ва дунёвий тузилма давлати қурилди.

Туркистон мухторияти ташкил қилингандан сўнг Наманган,Марғилон,Скобелев(Ҳозирги Фарғона),Самарқанд ва бошқа шаҳарларда мухторторият ҳукуматни қўллаб – қувватлашга қаратиган митинглар ўтказилган.Уларда туб аҳоли большевизм ғоялари ва ҳокимиятини қабул қила олмаслиги ҳақида фикрлар билдирган.

Туркистон мухторияти ва Қурултой ишлари тафсилотлари ўша даврдаги жадидлар газеталарида муҳрланиб қолган.

Мухториятнинг миллий қўшини ҳам ташкил қилина бошланган.1918 йил бошларида бир мингдан ортиқ аскарлар йиғилган.

Харбий вазир Убайдулла Хўжаев иштирокидаги кўрик –парад вақтида уларнинг сони 2000 киши бўлган.

Муҳторият заёмлар ва газета чиқаришга эришган.Ғалла-донни Оренгбургдан ташиб келтириш йўлга қўйилган.

Туб аҳоли ҳамма шаҳарларда уларни қўллаб –қувватлай бошлаган.Ҳамза,Фитрат,Чўлпон каби шоирлар ушбу муҳториятга шеърлар ёзишган.

Муҳториятнинг илк раиси ва ички ишлар вазири Муҳаммаджон Тинишбоев, Туркистон муҳторияти президенти Мустафо Чўқай(1890-1941) каби инсонлар.

Мухториятнинг йўқ бўлишига диний мутаасиблар ва большевиклар сабаб бўлган.

Мухториятнинг халқ ўртасидаги обру –эътибори большевикларни ташвишга солган ва 1918 йил февралида мухториятни тугатиш учун ҳарбий ҳаракат бошланган.

Туркистон большевиклари қизил аскарлардан ташқари арманиларнинг “Дашноқцутюн” партияси аъзоларидан иборат бўлган. Улар тиш-тирноқларигача қуролланганлар.

Бу ҳужумни бартараф этиш учун маҳаллий жадидлар митинглар қилишган.1917 йил 13 декабрда Беҳбудий етакчилигида қилинган митинг Совет ҳукумати томонидан аёвсиз бостирилади.

1918 йилнинг маъшум 19 феврал куни Туркистон мухторияти қизил аскарлар ва арман дашноқлари томонидан ағдариб ташланади.

Улар биргина Қўқон шаҳрида 10 минг кишини қатл этганлар.Фарғона водийсида 35 минг киши ўлдирганлар.

Армани дашноқлари Қўқонда кўз –кўриб қулоқ эшитмаган ваҳшийликларни амалга оширишган. Уй, омбор, расталарни ёқиб юборганлар. Бола, аёл, ёшу кексаларни шавқатсиз даражада куйдириб, қийнаб ўлдирганлар.

Бу ҳақида тарих китоблари сўзлайди.

Лекин Совет тузими тарихи буни биздан яшириб, бўяб, бежаб келишга уринди. Келажакка сохта тарихни тиқиштириб келди ва унинг таъсиридан ҳалигача тўлиқ қўтилиб кетилмади…

Туркистон мухторияти фожиаси-турки оламнинг қон силқиб турган жароҳатидир.

Шундай,Туркистон минтақасида муҳим ўзгаришлар бундан юз йил олдин содир бўлган.

Минтақа халқлари мустамлакачиликнинг 50 йиллик зулмига қарши миллий –озодлик курашини авж олдириб юборган.

Маърифатпарвар кишилар эса Туркистон тақдири ҳал бўлаётган вақтда ўзбек ҳалқини ғоявий бирлаштирувчи кучи бўлиб майдонга чиққан эди.

Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори, Убайдулла хўжа Асадулла Хўжаев (Убайдулла Хўжаев), Мустофа Чўқаев, Аҳмад Заки Валидий Тўғон каби жадидлар Туркистонга мухторият мақомини бериш учун курашадилар ва сиёсий фаол иштирок этадилар.

Дастлабки ижтимоий–сиёсий жамият“ Шўрои Исломия” тузилган.

Бобомиз Фитрат Туркистон мухторияти тўғрисида нима деган:

“Туркларнинг қонини қайнатувчи, имконини юксаклатгувчи бир суюнчи сўз туғилди. 27 ноябрнинг кечасинда миллий лайлатулқадримиз бўлган Туркистон мухторияти эълон қилинди. Эллик йилдан бери эзилдик. Қўлимиз боғланди, тилимиз кесилди, оғзимиз қопланди, еримиз босилди,молимиз таланди, шарафимиз юмирилди, ҳуқуқимизга тажовузлар бўлди, инсонлигимиз оёғлар остига олинди. Тузумли турдик, сабр этдук-кучга таянган ҳар буйруққа бўйсиндук, бутун борлиғимизни қўлдан бердук. Ёлғиз бир фикрни бермадук, яшинтурдик, имонларимизни ўраб сақладик, бу фикр – Туркистон Мухторияти эди”

Туркистон халқларининг тақдиридан куйинган Чўлпон биринчи бўлиб Мухториятни олқишлаб “Озод турк байрами” шеърини ёзган.

Бу шеър варақа шаклда тарқатилиб, Мухториятнинг мадҳияси сифатида халқ орасида ижро этилган.

ЧЎЛПОН

ОЗОД ТУРК БАЙРАМИ

Кўз очдинг, боқинг ҳар ён!

Қардошлар, қандай замон!

Шодликка тўлди жаҳон!

Фидо бу кунларга жон!

  Нақорат:

Туркистонлик-шонимиз,

Туронлик-унвонимиз,

Ватан- бизнинг жонимиз,

Фидо ўлсин қонимиз!

Бизлар темиржонлимиз!

Шавкатлимиз, шонлимиз!

Номусли, виждонлимиз!

Қайнаган турк қонлимиз!

Нақорат

Бўлди кенглик, зўрлик йўқ,

Берилди бизга ҳуқуқ!

Тараққийга йўл очуқ!

Жаҳолатга йўл ёпуқ!

   Нақорат

Мухторият олинди,

Ишлар йўлга солинди,

Миллий маршлар чолинди,

Душман ўртансун энди!

  Нақорат

Шодлик, хурсандлик чоғлар,

Кетсин юракдан доғлар,

Ватан боғиндан зоғлар!

Селкулласин байроғлар!

  Нақорат

Турк бешиги –Туркистон !

Ери олтун, тоғи кон!

Болалари қаҳрамон!

Ватан учун берур жон.

  Нақорат

Туркистонлик- шонимиз,

Туронлик – унвонимиз,

Ватан – бизнинг жонимиз,

Фидо ўлсун қонимиз!

Миллий ғояларни ўзида жамлаган мухториятни болшевиклар янчиб юборгандан сўнг, жадид ота- боболаримиз қатлом қилинди, ўзга юртларга бадарға қилинди.

Совет ҳукумати миллийлигимиз ва озодлигимизга оид жамики нарсаларни, миллийлик учун курашган инсонларни йўқ қилиб юборди. Ўзларининг сохта ғоялари билан халқни қулликда сақлаб келди.

1991 йил Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик эълон қилди.

Халқнинг асрлар бўйи қилган орзу истаклари рўёбга чиқди.Халқ ва давлат ҳеч кимга қарам бўлмасликка эришилди.

Лекин республика мустақилликда яшаётган бўлсада, ҳали ҳам рус шовинстларининг таъсирида бўлган маҳаллий амалдорларнинг калтабин сиёсатлари туфайли халқ том маънодаги мустақилликка эриша олмади.

Бугун Туркистон Мухториятининг юз йиллигини байрам сифатида нишонланиши Ўзбекистонда ижтимоий ва сиёсий  ҳаёт  нисбатан тўғри йўлга тушиб бораётганидан далолат беради.

Ўзбекистон ўзининг ҳақиқий, соф, миллий тарихини яратиш учун ўзида эҳтиёж сезди ва унга бир қанча ватанпарвар олимлару, ёзарларни етказиб бера олди.

Шундай ватанпарвар олимлардан бири профессор Шуҳрат Барлосдир. У тадбир ташкилотчиларидан бири сифатида ҳам ўз иқтидорини кўрсата олди.

Суратда: Ёзувчилар Набижон Боқий ва Нуруллох Муҳаммад Рауфхон

Шуҳрат Барлос “Ғоялар жанги” асарини ҳам тадбир иштирокчиларига совға қилди. Бу асар ўзининг миллий озодлигимиз тараннуми  билан бирга, узоқ кечмишимиздан бери душманлик ғояларини бизга сингдирмоқчи бўлганларга қарши кескин, фактлар асосида, туб тарихнинг ўзлигини ёритиши билан аҳамиятли.

Тадбир кечасининг яна бир фаоли тарихчи Анвар Мирзо ҳам ўзининг Туркистон Мухториятининг кечаги тарихини ўз ҳаётининг бир бўлаги сифатида қабул қилганлиги унинг маърузасидан билиниб турди.

Тарихимизнинг миллий озодлик байрамида Чўлпоннинг қариндоши Шоира опа, Абдулла Қодирийнинг набираси Хондамир ака, ёзувчи Нурулло Муҳаммад Рауфхон, тарихимизнинг энг қонли кунлари тўғрисида асар ёзган адиб Набижон Боқий, шоир ва профессор Абдулла Шер, шоир ва таржимон Аъзам Обид, таниқли шоира Муаззам Иброҳимова ҳамда юзлаб миллий озодлик тарихини севгувчи йигит –қизлар,чет эллик меҳмонлар иштирок этдилар.

 Муаллиф: Гулзамон Акбар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дилмурод саййид: “бизда қонун ишламас эди”

Суратда: Дилмурод Саййид ва Гулзамон Акбар 9 йил қамоқда ноҳақ ўтирган журналист Дилмурод Саййид билан суҳбат. (more…)

Ўзбекистонда 2 млн киши тўйиб овқат емаяпти

Ўзбекистонда 2018 йил ҳолатига кўра аҳоли ўртасида умумий тўйиб овқатланмайдиганлар улуши 6,3 фоизни ташкил этади. Бу тахминан 2 миллион киши, дегани. Бу ҳақда Ўзбекистон ...

Ақшда ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берилди

АҚШнинг Огайо штатида ўқитувчиларга 24 соатлик қисқа муддатли машғулотдан сўнг мактабларда қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Огайо штатининг қонун чиқарувчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400