Қозоғистонда ўзбекистонликларни ташиётган автобус ағдарилиб кетди

Оқтўба вилоятида йўловчи ташувчи автобус билан рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) натижасида камида етти киши жароҳатланди ва касалхонага етказилди, деб хабар бермоқда ички ишлар минтақавий департаменти.

ЙТҲ, полиция хабарига кўра, 25 февраль куни Самара – Чимкент трассасида Хромтов туманидаги Жозиқ посёлкаси яқинида рўй берди. Оқтўба вилояти ИИД хабарига қараганда, автобус Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган эди, автобус салонида 25 нафар йўловчи бўлган.

«Mercedes русумли автобуснинг 35 ёшли ҳайдовчиси Оқтўба шаҳри томондан келатуриб, Хромтов шаҳри йўналишида кетаётганида рулни бошқара олмай қолган ва автобус йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилиб тушган. ЙТҲ натижасида автобуснинг етти йўловчиси – Ўзбекистон фуқаролари – турли хил жароҳатлар олиб, Хротов шаҳрининг туман марказий касалхонасига ётқизилди», — дейилади департамент матбуот хизматнинг хабарида.

Полиция “Транспорт воситаларини бошқараётган шахснинг йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларини бошқариш қоидаларини бузиши” моддаси бўйича тергов бошланганини хабар қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек депутатлар учун — 150 imac. умумий нархи — камида 232 минг доллар

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси учун 150 та Apple iMac 21,5 Retina 4K моноблоклари сотиб олинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 19 декабрдаги қарорида қайд этиб ...

Бизга «жайдари» болалар керакмасми?

Ўғлим футболга боради. Футболнинг ҳақиқий ишқибози. Телевизор қаршисида миллионлар ўйинини томоша қилиб футболчи бўлиш орзусида ёнаётганини кўриб, уни футбол тўгарагига ...

“деҳқонники йилда армон”ми?

Қорақалпоғистонлик деҳқонлар аччиқ мурч  сабаб касодга учрамоқда. Фото:Вокруг света Қуйи оролбўйида қадимдан қолган гап бор: деҳқонники йилда армон. Унинг маъносини ...