Бизнеснинг ички томони: Ўзбекистон кино саноати қандай яшамоқда?

Режиссёр Бекзод Жониев Kommersantга бир кунли суратга олиш қанчага тушиши, кинодан қанча пул ишлаш мумкинлиги ва бу бизнесда қандай муаммолар мавжудлиги ҳақида сўзлаб берди.

Кинематографияга бизнес сифатида назар ташлаймиз ва у Ўзбекистонда қанчалик даромадли эканлиги ҳақида ҳикоя қиламиз.

Мақола: Kommersant сайтидан олинди

Жаҳон фестивалларида қатнашиш ва шоҳсупаларга чиқиш сифатли кино ишлаш, профессионал актёрлар етиштириш ва соҳада ўз ишининг усталарига шароит яратишга ундайди.

Бизнинг киноимиз кино саноатининг жаҳонга машҳур экспертлари таҳсинига муносибми – бунга биз “Туғилмаганлар” фильмини суратга олган ёш режиссёр Бекзод Жониев билан интервьюда аниқлик киритдик.

————

К.:       Ўзбекистонда битта фильмни олиш қанчага тушади?

Б.Ж.: Бу мақсад, концепция, картина ғояси каби кўплаб омилларга боғлиқ. Агар ижодий жамоа пул қилишнигина ўйламай, картинага меҳрини берса, томошабинга фикрларини етказишга интилса, ҳис-туйғулар ва ҳаяжон уйғота олса, фильм арзонроққа айланади ва сифати юқорироқ бўлади.

Суратга олиш гуруҳи жараёнда “ёнса”, ҳаммасига биринчи дублдаёқ муваффақ бўлинади, ахир майдондаги вақт – энг қиммат омиллардан. Бу ерда қатнашаётган одамлар, жой ижараси, реквизитлар, декорациялар, актёрлар ва суратга олишнинг бошқа иштирокчилари куч-қувватларини ҳисобга олиш керак. Бюджети 10 000 доллар бўлган картинани турли одамлар турлича тайёрлайдилар, ўйнайдилар ва намойиш этадилар. Шу сабабли, фильм қанча туради, деган саволга аниқ жавоб бериб бўлмайди.

К: Мамлакатимизда кинематография фаолиятини ким мувофиқлаштиради?

Б.Ж.: Бизда кинематография “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади, барча фильмлар унинг текширувидан ўтади. Менимча, бу тўғри қарор, чунки фильмлар инсон онгига, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодга, унинг дунёқарашига, атрофдагиларга муносабатига кучли таъсир кўрсатади. Бу барча фильмлар хурсандчиликка тўла бўлсин, муаммолар ва глобал масалалар кўтарилмасин, дегани эмас. Лекин нозик жиҳатларни ёритиш томошабинга ҳам, умумий суратда маданиятга ҳам зарар етказмаслиги керак.

К: Кейинги пайтларда саноатда ишлар қандай кечмоқда?

Б.Ж.: Охирги вақтга келиб соҳа анча жонланди – кўплаб фильмлар суратга олиняпти, янги ғоялар амалга оширилмоқда. Лекин булар қаердадир ичкарида рўй беряпти, кўплар фильмнинг кенг намойиш этилишига ҳаракат қилмаяпти. Шундай бўлса ҳам, кинога тижорат сифатида қараш сифатли кино ривожланишига ижобий таъсир кўрсатяпти, ахир рақобат – сифат асосидир.

К: Актёр, режиссёрларга талаб қандай баҳоланади? Уларни қаердан излайдилар, битта суратга олиш куни тахминан қанчага айланади?

Б.Ж.: Актёрлар ва режиссёрларнинг асосий кўрсаткичи уларнинг портфолиоси ва ўйнаган роллари, суратга олинган фильмлари саналади. Аммо кўп ҳолларда фильмга актёрлар танлаш кастинг ёрдамида, кино суратга олиш бошланишидан анча олдин ўтказилади. Ғоя туғилгандаёқ, режиссёр фильмда ўйнайдиган одамлар типажлари ва характерларини хаёлида тасаввур қила бошлайди. Ролларни актёрлар ҳам, кўчадан келган одамлар ҳам ўйнай оладилар. Бу образлар фильм муаллифларини мудом таъқиб қилади, улар омма орасидан излайдилар, машҳур актёрлар фильмларини кузатадилар – янги фильмларидаги чеҳралар билан умумийликни излайдилар. Шундай ҳам бўладики, кўчада бир одамни учратиб қоласан ва сезасан – мана, ўша одам!

3TOLYV2LOr5FtkqK

Актёрларнинг асосий таркиби кастинглар орқали йиғилади, бу ҳақда интернет-ресурсларда, Facebook, Одноклассники, Instagramда эълон қилинади. Бошқаларда қандай – билмадим, лекин менинг тажрибамда роль ижрочиларини йиғишдан суратга олиш бошланишига қадар бир ойдан уч ойгача вақт кетади.

Ўртача битта суратга олиш куни 2-3 млн сўмга тушади – реквизитлар, либослар ижараси, грим, таомланиш ва бошқалар шунинг ичида. Шуни ҳам ҳисобга олингки, аксарият актёрлар ва фильмнинг бошқа иштирокчилари қуруқ ғоя учун ишлайдилар. Номдор актёрларда бугунги кунда аниқ гонорар ставкаси йўқ, ҳар ким ўзи белгилайди. Шунинг учун бирор рақамни келтирмайман. Биласизми, ўзбек киноси ва ундаги актёрлар ҳозирда пўртанали даврдан ўтишяпти, кўп ҳолларда ғоя ва кенгроқ танилиш учун ишлайдилар ва бунда пул охирги ўринга тушиб қолади. Мен ҳамма шундай демайман, лекин асосий манзара – мана шундай.

К.: Кино маркетинги – танилтириш учун қанча сарфланади?

Б.Ж.: Биз ҳар доим ҳам лойиҳанинг маркетинг томонига, фильмни тўғри илгарилатишга профессионал ёндашмаймиз. Ҳолбуки, ўз ишингни томошабингача етказиб бериш, уни хабардор қилиш ва картинага қизиқишни оширишнинг аҳамияти асло кам эмас. Кўпинча томошабин янги фильм чиқиши ҳақида бевосита унинг намойиши арафасида хабар топади, аксарият одамлар унинг премьераси ҳақида билмай қоладилар. Шу сабабли қўйиладиган фильмни танитиш ва ҳаммага маълум қилиш зарур, бунинг учун ахборот тарқатишнинг барча турлари – тилдан-тилга тарқалишдан оммавий ахборотгача қамраб олиниши лозим. Агар маркетинг агентликлари ҳозиргидек натижасидан қатъи назар, хизмат учун 100 фоиз олдиндан тўлов асосида эмас, балки “фильмни илгарилатдинг – касса тушумидан фоизга эга бўлдинг” тартибида ишласалар зўр бўларди.

Бу гал мен “Туғилмаганлар-2” номли янги фильмимнинг маркетинг сиёсатини ўзим юритишга қарор қилдим. ОАВни ва RizaNova® ўзбек мультимедиа порталини ишга соламан. Ҳисоб-китобларимга кўра, ушбу фильм рекламасига харажатлар фильм умумий қийматининг 3–5 фоизини ташкил қилади.

К.: Келинг, кинонинг ўзини ўзи қоплаши ҳақида сўз юритайлик. Фильмнинг кинотеатрларда қўйилиши қанчага тушади?

Б.Ж.: Олдинлари прокатнинг ўртача нархи касса тушумининг 30 фоизи эди. Ҳозирда хусусий кинотеатрлар умумий йиллик экран вақтидан келиб чиқиб ҳисоблаганда, прокатнинг ўртача нархи 10 фоизни ташкил қилади. 2017 йил августда Президентимиз миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш янада ривожлантириш бўйича қатор чораларни белгилаб берди.

Президент “Ўзбеккино” МА ҳузурида Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмасини ташкил этди, тўлиқ метражли бадиий, ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киножурналлар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш бўйича квотани оширди. Бу ўзларини кинематографияга бағишлаган инсонлар, бу соҳага илк қадамларини қўяётган ёшлар учун катта имконият. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, янги форматдаги киностудиялар ва кинозаллар билан жиҳозланадиган маданий-кўнгилочар мажмуалар яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, ёш мутахассислар учун хорижий таълим муассасаларида таълим олиш имконияти ҳам яратилади.

К.: Фильмда, жами қанча пул ишлаб топиш мумкин?

Б.Ж.: Мажозан айтганда, фильм олишда харажатларга нисбатан фойда бирга уч бўлади, яъни бир сўм тиксангиз, уч сўм оласиз.

К.: DVD-релизлар бизда оммалашмаган, бозорни қалбаки маҳсулот эгаллаган. Прокатга чиқарилганидан кейин картина қандай фойда келтиради?

Б.Ж.: DVD-релизлар – кино бизнесининг оғриқли нуқтаси ва бу фақат бизнинг мамлакатда эмас. Лекин, муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояси ҳақида қатор қонунлар қабул қилинган бўса ҳам, бу бизда яққол намоён бўлади.

sFAdQRbf0d2VbLWx

Биласизми, нима етишмайди бизда? Ушбу масала билан шуғулланадиган алоҳида орган. Режиссёр ва фильмлар муаллифи сифатида мен мана шундай ташкилот, агентликка эҳтиёж сезаман – у менинг манфаатларим ва муаллифлик ҳуқуқларимни ҳимоя қилади, фильмлар лицензияланган ташувчиларини сотиш сиёсатини кузатади. Бунинг учун ҳақ тўлашга ҳам тайёрмиз. Ҳозирча эса, бугунги кунда, прокатга чиққанидан кейин фильм сотилиши якунланади.

К.: Фестиваллар ва танловлар – бундай тадбирлардаги ғалаба орқали пул ишлаш мумкинми? Фестиваллар учун кино суратга олиш ўзини оқлайдими?

Б.Ж.: Халқаро фестиваллардаги юқори ўринлар учун грантлар кичик эмас ва кўп ҳолларда ғолиблар бу маблағни янги кино лойиҳаларга тикади. Лекин мен фестиваллар ва танловларни пул топиш манбалари сифатида кўрмайман. Кинотанловлардаги ғалаба, худди спорт мусобақаларидаги каби, юртимиз маҳсулини шоҳсупага олиб чиқиш, муносиб ўрин эгаллаш ва нимага қодирлигини кўрсатишдир.

К.: Мамлакатимизда кино соҳасига бизнес сифатида қараш мумкинми?

Б.Ж.: Кино саноатини бизнес деб аташга ҳали эрта. Лекин бу йўналишда ишлар  бошланган. Ҳукумат санъатни рағбатлантирмоқда, янги имкониятлар очмоқда, кинематографияни ҳам давлат, ҳам тижорат миқёсида тўсиқсиз ривожлантириш учун қонунчиликка ўзгартишлар киритмоқда.

К.: Соҳа орқали пул топадиган тижорий режиссёрлар кўпми?

Б.Ж.: Тижорий режиссёрлар бор-у, лекин расмана конкуренция ҳали кузатилмайди. Чунки ҳали сифатли фильмлар кўп эмас. Бу эса, маҳаллий кинорежиссёрларга ҳар гал фильмларини яхшилаб бориш, томошабинларнинг жанрлар, ижро ва картина тақдимига эҳтиёжлари тенденциясини кузатиш имконини беради. Йилдан-йилга қизиқарли фильмлар кўпайиб бормоқда.

К.: Бозор ривожланиши учун нима қилиш керак?

Б.Ж.: Кинематографда таълимни тарғиб этиш, ёшларнинг эътиборини кино ривожига қаратиш ва тижорат йўналишида ҳам, санъат йўналишида ҳам ўз кучини синашдан қўрқмаслик лозим.

К.: Ўзбекистон кино бозори ҳеч бўлмаса, Россия даражасига чиқадими? Бунинг учун нималар зарур?

Б.Ж.: “Ҳеч бўлмаса” деганингиз нимаси? Ўз вақтида бизнинг киноимиз энг яхшилардан саналган, у пайтлар кинога санъат дея ёндашишган. Ўзимизнинг ноёб ўзбек киноси услубини тиклашимиз керак, замонавий ўқув метриали ва ўтган йиллардаги кинематографлар мустаҳкам пойдеворидан фойдаланиб, янги авлодни етиштириш керак.

К.: Ҳозирги актёрлик маҳорати мактаби фарқланадими?

Б.Ж.: Албатта! Масалан, мен ўқиганимда дарсга ўзимизга қулай кийимда келардик. Ўқув жараёни бошқача эди, камроқ конспект ёзиб, кўпроқ роль ўйнардик, амалиёт ўтардик. Ўқув муассасасида қанчадир вақт бўлишимиз мажбурий эмасди. Ўқитувчилар билан муомаламиз расмийдан кўра кўпроқ дўстона эди – бу ўқишдаги муваффақиятда яққол кўринарди.

К.: Ҳозирчи, бундай эмасми?

Б.Ж.: Фикримча, ҳозирги талабалар ўқув формаси, ташқи кўриниш каби чекловлар ичида қолган, конспектлар кўп. Актёрлар ва улар жамоасидагилар – ижодий одамлар, эркинликни ёқтирадилар ва менимча, актёрлик ўргатиладиган институт бошқа таълим муассасаларидан фарқ қилиши керак. Шунда олдингидек бўларди…

К.: Кинематографнинг келажагини қандай кўряпсиз?

Б.Ж.: Кинематографни умумий суратда оладиган бўлсак, 10 йилдан кейин камераси яхшироқ ҳар қандай смартфон эгаси қизиқарли сюжет олиши мумкин бўлади (олдинлари фақат журналистлар мақола ёзарди, ҳозир ҳар учтанинг бири интернетда пост ёзиб қолдиради ва бинойидек чиқади). Миллий кинематографнинг келажаги эса сиз-у бизнинг қўлимизда. Томошабинларимизни қайтаришимиз керак ва биз шунга интилмоқдамиз.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулнора каримова сиёсий ӯйин қурбони

ГУЛНОРА КАРИМОВА  "Бирдамлик" Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  -- Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз ...

Тўғри қарор олишда беш маслаҳат

Бирор муҳим масалада қарор олиш ўта қийин. Сўнгги хулосага келиш хаёли сизни ишхонада, ётоқхонада, ошхонада ҳам тинч қўймайди. Кун давомида, ҳар куни хаёлингизни банд этиши ...

Бахриддин исамов суд-психиатрия экспертизасидан ўтмоқда 

Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаевнинг ҳаётига суиқасд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400