Собиқ Ички ишлар вазири Зокиржон Алматов яна вазирликка қайтди

Генерал Зокиржон Алматов (чапдан иккинчи) 2005 йилда хавфсизлик тизими расмийлари билан.

Ўзбекистон собиқ Ички ишлар вазири¸ генерал Зокир Алматов оиласига яқин мулозимнинг Озодликка билдиришича¸ 68 яшар Алматов яна вазирликка қайтган.

Мақола “Озодлик” сайтидан олинди

Ички ишлар вазири Бобожоновга маслаҳатчи этиб тайинланди. У кишига алоҳида кабинет ва хизмат машинаси ажратилди¸” деди исми очиқланмаслигини сўраган Алматовлар оиласига яқин шахс.

1991-2005 йилларда Ўзбекистон Ички ишлар вазири лавозимида ишлаган Зокиржон Алматов¸ Андижон воқеаларига қадар 1-президент Ислом Каримовга энг яқин вазирлардан бўлган.

Андижон воқеаларидан саноқли ой ўтиб – 2005 йилнинг декабрь ойида Алматов истеъфога чиқарилди ва у раҳбарлик қилган ички ишлар тизимида таркибий ўзгаришлар бошланди. 2005 йилга келиб Алматов раҳбарлигида Ўзбекистондаги энг қудратли вазирликка айланган ИВВнинг кўплаб функциялари Рустам Иноятов раҳбари бўлган Миллий хавфсизлик хизматига олиб берилди.

Кузатувчиларга кўра¸ Алматов истеъфосидан кейин Ички ишлар вазири ва бошқа раҳбарлик лавозимларига асосан МХХ кадрлари тайинланган.

2018 йилнинг 31 январь куни Рустам Иноятов МХХ раислигидан бўшатилиши билан¸ бундай таркибий ўзгаришлар энди МХХда бошланди ва 2005-2007 йилларда бу тизимга ўтказилган бошқармалар яна Ички ишлар вазирлиги тасарруфига қайтарилди.

Озодлик гаплашган ИИВдаги айрим мулозимлар¸ МХХ даги коррупцияга қарши кураш бошқармаси тугатилиб¸ унинг аксар функциялари Ички ишлар вазирлиги қошидаги Жиноят-қидирув бошқармасига берилганини билдирди.

Тошкент ҳукуматига яқин мулозимнинг Озодликка айтишича¸ Зокиржон Алматов айнан кучишлатар тизимларидаги коррупцияга қарши курашни мувофиқлаштиришга масъул этиб тайинланган.

2005 йилнинг 13 май куни Андижонда рўй берган қонли воқеалар ортидан Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан жазо чоралари қўллаган эди. Бу санкцияларнинг бир қисми ўлароқ Андижондаги қонли воқеаларга бевосита масъул деб кўрилган бир гуруҳ Тошкент расмийларининг Европа Иттифоқи ҳудудига кириши тақиқланган ва Зокиржон Алматов номи ана шу рўйхатнинг тепасига қўйилган эди.

Шунга қарамай¸ 2005 йил охирида Зокиржон Алматовнинг Германияда даволанишига инсонийлик нуқтаи-назаридан рухсат этилган ва бу истисно халқаро инсон ҳақлари гуруҳлари танқидига учраган эди.

Вазирликдан кетганидан сўнг Зокиржон Алматовнинг Тошкентда маълум муддат норасмий уй қамоғида сақлангани айтилади.

Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг Зокиржон Алматовнинг янги президент даврасида кўрилгани ва унга куч ишлатар тизимлари фаолияти бўйича маслаҳатчилик қилаëтгани ҳақида хабарлар тарқаган эди.

Алматовнинг президентга маслаҳатчи этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар расмий тасдиғини топмади.

Айни пайтда¸ унинг Ички ишлар вазирига маслаҳатчи этиб тайинлангани ҳақида ҳам ҳозирча расмий хабар йўқ.

Ички ишлар вазирлигининг ўзини таништирмаган расмийси¸ Зокиржон Алматовнинг вазирликка қайтгани ҳақида гап-сўзлар борлиги¸ аммо унинг қайси мақомда қайтганига оид буйруқни кўрмагани боис¸ аниқ маълумот бера олмаслигини билдирди.

“Ҳозир раҳбарият селектор йиғилишида¸ балки шундан сўнг аниқ маълумот берилар”¸ деди вазирликнинг Озодлик боғланган расмийси 27 февраль куни.

Ҳозирга қадар Ички ишлар вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозими бўлмаган ва сўнгги хабарларга кўра¸ бу лавозим вазир Пўлат Бобожонов буйруғи асосида таъсис этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нуриддин домла холиқназаров тошкент шаҳар бош имом хатиби бўлди

Тошкент шаҳарга янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин домла Холиқназаров ушбу вазифага тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz ...

Номинг ўчсин, монополия

Кеча блогер @kurbanoffnet ўз каналида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан ички рейслар учун билет нархлари оширилганини тасодифан билиб қолгани, масалан, 4 май куни ...

Ўзбек сўмига нисбатан ақш доллари курси 13 сўмга қимматлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 ноябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400