Муҳтарам ёшларға мурожаат

Ҳар бир мамалакатда ислоҳат ва маданият асбобиға тавассул ва ташаббус этмоқлик ҳаракати у мамлакатнинг ёшлари тарафидан зуҳур этмоқлик ҳаракати у мамлакатнинг ёшлари тарафидан зуҳур эта бошлагани каби, бизнинг Туркистонда ҳам маданият эшиги манзаласида бўлган макотиби ибтидоий ила интибоҳ ва ислоҳат жарчиси бўлган миллий матбуот ғайратлу ёшларнинг ҳаракоти маорифпарвароналари соясида вужудга келди.

Шунинг учун ҳар миллий ҳавойижимиздан бўлган мушкул ишларда ёлғиз ёшларимизни маржаъ ва умидгоҳ тутиб, алардан ёрдам сўраймиз (моллари ёки сўзлари ила миллат фоидасиға ёрдамлари текган баъзи уламоу ағниёмиз ҳам ёшлар қаторидадурлар).

Муҳтарам биродарлар!

Барчамизга офтоб каби равшан ва аёндиурки, макотиб-тараққийнинг бошланғичи, маданият ва саодатнинг дарвозасидур. Ҳар миллат энг аввал, макотиби ибтидоийсини замонча ислоҳ этиб кўпайтирмагунча тараққий йўлиға кируб маданиятдан фойдланмас. Маданияти ҳозирадан маҳрум қолуб, саноеъ ва маориф салоҳи ила қуролланмаган миллат эса, дунёда роҳат ва саодат юзини кўролмас. “Муборизаи ҳаёт” майдонида мутлақо мағлуб бўлур, оёқлар остида эзилур, диний, иқтисодий ишларда ўзгаларнинг асири бўлуб, бора-бора миллият ва диёнатини ҳам қўлдан берур. Ана ушбу йўллар ила охири маҳв ва нобуд бўлуб кетар.

Биноан алайҳ, ер юзидаги барча миллатлар ўз болаларини ибтидоий тарбиясиға ва мактабларнинг ҳар жиҳатдан интизом ва акмолиға аҳамият беруб болаларини миллий ва диний руҳда мукаммал суратда етушдурарлар. Анинг учундурки, ўзга миллатлар диний ва миллий ҳиссиётға молик бўлуб, ҳар ишда миллатлар диёнат ва миллиятни муқаддам тутарлар. Ва лузуми келганда бу йўлда молу жонларини фидо этмоқға ҳозир турарлар. Мана, ҳозирги урушлар ва иқтисодий тартишишлар диёнат ва миллият ҳиссиёти натижасидур.

Энди, бизни Туркистонда мундай ҳиссиётлар қайда? Модомики, биз туркистонийлар илму маорифдан ҳаққинча истифода этмаймиз. Фазойили инсониятдан санлган шайлар қандай ҳосил бўлур? Чин инсоният нимадан иборат эканлигини қайдан билурмиз?

Бизларда бир фазилат бор бўлса, ул ҳам фақат таассуботи жоҳилонадан иборатдур. Демак, бизлар ҳозирги нимокла диёнатимизни ёлғуз таассуб соясида сақлаб турубмиз. Лекин ушбу тамаддун асрида илмсиз қуруқ таассуб ила ҳам яшаб бўлмас. Чунки замонамиз шундай зўрки, озгина фурсатда чурук таасуботимизни асосидан қўпаруб ташлайдур. Шунинг учун замонанинг муҳлик асбобиға қаршу муқовамат этадургон бир нарса бор бўлса, ул-да маорифдур.

Таҳсили маорифни ибтидоий қисми мунтазам мактаблар бўлгани учун энди биз Туркистон мусулмонлариға ибтидоий мактабларни кўпайтурмоқ лозимдур. Табиий, мактаб муаллимсиз кўпаймас. Ҳозирда эса муаллим оз бўлуб, муаллимларга эҳтиёжимиз шадиддур. Чунки бу кунларда янги мактаб ҳаваскорони кундағкун зиёдалашмоқдадурки, муаллимлар мавжуд бўлган тақдирда ҳар йил Туркистонда юзлар мактаб очмоқ мумкиндур.

Энди ушбу мушкул ҳолларни назари эътиборга олуб, Туркистон ёшлари муаллим етушдурмоқнинг чорасини топмоқлари лозимдур. Агар бкунги ёшларимиз ушбу муҳим вазифа ва хизматни ифо этмакга қасд эта бошласалар, муаллим етушдурмоқни чораси ҳам топилса керак. Чунончи, Туркистонда муаллим чиқормоқ учун дорулмуаллимин бўлмаса ҳам, ҳар шаҳарда усули таълимдан хабардор бир-икки нафар муаллим, албатта, бордур. Ана, муаллимликка толиб кишиларни аларнинг ҳузуриға юборуб, 3-4 ой зарфида усули таълимдан хабардор қилдурмоқ мумкиндур. Агар бояфарз, ушбу хидматни муаллимларимиз илтизом қилмасалар, ул ҳолда муаллимликка ҳаваскор ёшларни бироз заҳматлик бўлса ҳам, тўғридан-тўғри Тошкандда Мунавварқори жанобларининг мактабиға юбормоқ керакдурки, мушорун алайҳнинг мундай толибларни мамнуният ила қабул этмоқлариға аминдурмиз. Ишта, муҳтарам қариндошлар, миллатимизнинг тилаги ва энг зўр эҳтиёжи ушбу шайлар эдики, назари олийларингиза арзу тақдим этдук. Энди ғайрат сизлардан, тавфиқ Оллоҳдандур.

“Ойна” журнали, 1994 йил, 41-сон, 970-972 –бетлар.

Мақола ufq.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тасс: россия ўзбекистонга 12 та ми-35 зарбдор вертолётини етказиб беради

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва «Рособоронэкспорт» Ми-35 русумидаги 12та жанговор вертолёт етказиб бериш борасидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда “Россия ва Ўзбекистон: ...

Булунғур тумани ҳокими баҳодир баҳромов: аксариятимиз халқ билан очиқ мулоқотларга тайёр эмасмиз

Булунғур тумани ҳокими Баҳодир Баҳромов – Маҳалламизда электр энергияси ўчиб қолди, “Очиқ мулоқот”ни кўролмаяпмиз… Булунғур тумани ҳокими Баҳодир Баҳромов, сектор раҳбарлари, ...

Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раиси муҳаммад алига очиқ хат

Бир раққоса тўйда “инана-нанай - инана-нанай” қилиб рақсга тушиб ўйнаб-ўйнаб келиб, уйидагиларга росса ишлаб чарчадим, деган экан. Шуни сингари Ёзувчилар уюшмаси бутун қавми ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400