МХА раҳбари: Сайловларга аралашгани учун Россия тўла жавобгарликка тортилмади

Қўшма Штатлар Америка сайлов жараёнига аралашгани учун Россия жавоб бериши кераклиги масаласида бирорта ҳам қадам ташламади, дея баёнот берди сешанба куни Миллий Хавфсизлик Агентлиги (МХА) раҳбари адмирал Майкл Рожерс.

Рожерс Сенатнинг Қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитасидаги эшитувларда чиқиш қилди. МХА раҳбари, шунингдек, АҚШ киберқўшинлари штабига ҳам бошчилик қилади. Адмиралнинг баёнот беришича, у Россия киберҳужумларига қарши туриш учун қўлида мавжуд бўлган барча ресурслардан фойдаланади, бироқ Оқ уй бу жиҳозларни такомиллаштиришни ундан сўрамаган ва унга Россия электрон тармоқларига жавоб зарбаси бериш мақсадида қўшимча ваколатлар бермаган.

МХА раҳбарининг чиқишини изоҳлаган Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс “ҳеч ким Рожерсга қўшимча ваколат беришдан бўйин товламаяпти”, дея баёнот берди. Унинг айтишича, Россиянинг киберҳужумлари президент Обама вақтида бошланган ва у бу ҳужумлар тўхтатилиши учун ҳеч нарса қилмаган.

Куни кеча NBC News телекомпанияси Америка разведкасининг юқори лавозимли учта вакилига таянган ҳолда, АҚШ махсус хизматлари Россия хакерлари 2016 йилги президентлик сайлови жараёнида еттита штатда сайлов тизимини бузгани ҳақида кўрсатма топганлигини маълум қилганликлари борасида хабар тарқатган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шуҳрат абдураҳмоновнинг юраги ҳам нақ китнинг юраги экан

Блогер Хушнуд Худойбердиев Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан жорий йил 3 август куни имзоланган шошилинч хабарномага эътибор қаратган. Андижон вилояти ...

Нима учун криптовалюталар учун электр энергиясига мутаносиб ҳақ тўлаш керак?

Ўзбекистонда криптовалюталар ишлаб чиқарувчилари учун электр энергияси истеъмоли бўйича тегишли нарх-наволар белгиланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ...

Абитуриентларнинг 55 фоизи мутахассислик фани​ бўйича 50 балл ҳам тўплай олмаган

Олий ўқув юртларига 2018 йилда тест синовларини топширган абитуриентлар тўплаган баллар таҳлил қилинганда, тест синовларини топширган 600 мингдан ортиқ абитуриентнинг 55 ...