ОЗОДЛИКНИНГ ГАШТЛИ ОНЛАРИ

“Кишанланган қалблар” асарининг муаллифи,  буюк ўзбек ёзувчиси Эврил Турон  бугун менга қўнғироқ қилиб, ноҳақ кишанланиб, ҳибсга олинган яна бир юртдошимизнинг озодликка чиқарилгани ҳақидаги хушхабар билан мени руҳлантириб юборди. Айни пайтда унинг ёнида эканлигини билдириб, ҳатто у билан худди бир пайтлардагидек телефон орқали суҳбат уюштиришимизни ҳам ташкиллаштирди.  

Бу сафарги фарқ шунда эдики, авваллари телефон воситасидаги суҳбатлар чоғида  Эврил Туроннинг ёнида  мен бўлар эдим. Улуғ адибимизга ихлоси баланд, бунинг  устига  куну тун юрт соғинчи ҳисси билан яшаб, юртида бошланган инқилобий ислоҳотлар туфайли  қалбида туғён ураётган  буюк орзу ва интилишлар  сабаб  Ватанига сабрсизлик билан ошиқаётган суҳбатдошим   эса оғир кунларида уни беминнат бағрига олган Россия ўлкасидан туриб, бизларга ҳавас билдирар, дийдорни қумсарди!!!

Озодликка чиққан бўлсада,  аммо унгача ноҳақ адолатсизликларга учраган, яна бир жабрдийда бу инсон ким бўлди экан деётгандирсиз?!

Танишинг: Мамаёқуб Ҳамроев.

Мармар, гранит конлари бўйича етук мутахассис, тадбиркор, долзарб мавзулардаги бир қанча мақолалар муаллифи, Эврил Туроннинг дўсти…

У Эврил Турон асарларининг  Халқаро Нобель мукофотига тавсия этилган асарлар қаторидан жой олганини биринчилардан бўлиб  олқишлаган, Интернет саҳифаларида ушбу қувончли янгиликни ўзбек адабиёти учун ҳам фахр ва ифтихор дея қабул этиб, табрик ва қутлов тарзидаги мақолаларини эълон қилган эди.

Бугун она Ватанимиз, ота Юртимиз Ўзбекистон Буюк Ислоҳотлар даврини бошидан кечирмоқда. Ушбу муҳим жараёнларда фаол қатнашиш, Ватан тақдирига бефарқ бўлмаслик, унинг равнақи йўлида изланиш ва ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир ўзбек фарзандининг  муқаддас бурчи ва шарафли вазифасига айланиши керак.

Мамаёқуб Ҳамроев  ўзбекнинг ана шундай оташқалб фарзандларидан. Мен буни у билан телефон орқали бўлган суҳбатлар чоғида кўп бора юракдан ҳис қилганман.

Бироқ  Ислоҳотлар Жараёнини жадаллаштиришга  ўз  ҳиссасини қўшишга ошиқиб, мамлакат Президентининг Буюк Чақириғига таяниб, Юртга қайтган Ватандошимизни  юрт тупроғига қадам қўйиши билан кишанлаб, қамашади.

Куз фаслининг кунлари эди. Очиғи, бу ҳақда ҳам Эврил Турондан эшитганимда  қалбим  афсус ва қайғудан ларзага келган…

Аммо Яратганга минг бора шукрки,  ЧИНАКАМ АДОЛАТ, ОЗОДЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТНИ  кўзлаб Бошқарувчилик Сиёсатини олиб бораётган Президентимиз  яна бир мудҳиш хатога, яъни Мамаёқуб Ҳамроевга  нисбатан қўлланган адолатсизликка ҳам  барҳам бердилар.

Мамаёқуб Ҳамроев бугун озодликда

У туғилиб ўсган гўшаси, туғишганлари, қариндош-уруғ ва бирга ўсиб улғайишган дўст, ёру биродарлари билан дийдорга ошиқар экан, Пойтахтдаги дўстлари билан ҳам учрашиш, юзлашиш бахти, қувончидан ҳам баҳраманд бўлмоқда.

Бугун Тошкентнинг Муқимий кўчасида жойлашган “Рокат” ресторанида Мамаёқуб Ҳамроевни табриклаш ва ушбу қувончли воқеани нишонлаш учун Ўзбек Элнинг Буюк фарзандлари: Иқтсод фанлари доктори, профессор Мавлон Бобожонович Умрзоқов,  эл суйган журналист  Шароф Убайдуллаев, машҳур ва севимли ёзувчимиз Эврил Турон озодликка чиққан   Мамаёқуб Ҳамроев  билан биргаликда тушлик дастурхони атрофида йиғилишди.

Учрашув чоғида суҳбат жуда қизғин тус олди. Табиийки, юртпарварлар юрт равнақи ва унинг тараққиёти йўлида олиб борилаётган умидли ислоҳотлар ҳақида, бугунги ва яқин истиқболдаги мақсад ва вазифалар ҳақида тўлиб-тошиб суҳбатлашишди, фикр алмашишди…

Бугун нафақат кишанланган қўллар, кишанланган қалблар, кишанланган ўзбек интелекти ҳам озодликка чиқмоқда!!!

“Зеро, Куч Адолатда”, “Куч Билим ва Тафаккурда”!!!

Азиз, ўқувчим!  Мен Мамаёқуб Ҳамроев билан  ҳали у  Россия Федерациясида  эканлигидаёқ,  Юртга қайтгач, унинг фаолиятига нисбатан қўлланган адолатсизликлару  тўсқинликлар ва унга қўйилган ноҳақ айбловлар  ҳақида,  шунингдек Ўзбекистондаги мармар, гранит конлари ҳақидаям ҳикоя қилувчи мақолалар ёзишим учун у билан  суҳбат уюштиришимизни ният қилган эдик.

Зотан, Ўзбек Мармари бугунги кунда  архитектура ривожида етакчи ўрин эгаллаганлиги билан бир қаторда  Дунё Миқёсидаги энг Муҳташам  Сарой ва биноларни ҳам безаб турибди!!!

Ана шу маънода Миллий Бойликларимиздан бири ҳисобланмиш Ўзбек Мармари  бизнинг фахримиз, ғуруримиз ва ифтихоримиздир!..

Ҳар бир соҳагаям оид етук мутахассисларимиз  эса Мамлакатимизнинг, севимли Ўзбекистонимизнинг, қолаверса, бугунги кун жараёнларидан келиб чиқиб гапирадиган бўлсак, Истиқлолимиз Истиқболининг   энг буюк Ижодкорларидир!!!

Дўстим  Мамаёқуб,  Сизнинг ҳам Ижодингиз бардавом,  Озодлигингиз қутлуғ бўлсин!!!

Муаллиф:  Дилфуза ЛАНГАР

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни» лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақда “Кун.уз” нашри ...

Озарбайжоннинг эски манати инфляция бўлганида масхара бўлганми?

Озарбайжон манати ҳам 90-йилларда ва 2000-йиллар бошида кичикроқ инфляцияни бошдан кечирган. Ўшанда 10 минг ва минг номиналли банкноталар чиқарилган. Одамлар “минг”, “ўн ...

Янгийўлда турар жойлар шошма-шошарлик билан бузилмоқда

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида «арзон» беш қаватли уйлар қуриш учун икки қаватли уйларни шошма-шошарлик билан бузишмоқда.  Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб «Дарё» ёзмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400