Тожикистонда Хитой кўмаги билан янги алюмин заводи қурилади

Тожик-Хитой қўшма янги алюмин заводи қурилиши муносабати билан Тожикистон алюмин заводи икки йилга ўз фаолиятини тўҳтатади. Бу ҳақда 1 март куни ТАЛКОнинг ахборот-таҳлил департаменти раҳбари Игорь Саттаров маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон ва ХХР раҳбарлари топшириғига биноан янги завод қурилиши масаласидаги музокаролар якунланиш арафасида турибди.

Ўтган йилнинг август ойида Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Хитойга ташрифи мобайнида ТАЛКО заводи ҳудудида янги алюмин корхонаси қурилиши борасида Yunnan компанияси билан шартномага эришилган эди. Тарқатилган хабарларга қараганда янги алюмин заводи бир йилда 503 минг тонна алюмин ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Унинг таркибига қуйув (йилига 800 минг тонна) ва анод (йилига 300 минг тонна) ишлаб чиқариш ҳам киритилади.

Қурилиш лойиҳаси $1,6 миллиардга баҳоланмоқда, корхона бир йил-у 8 ойдан кейин ишга туширилиши кутилмоқда. «Томонлар қанча маблағ киритиши борасида мен маълумот бера олмайман. Бу тижорат сири», – деди Игорь Саттаров. Унинг сўзларига қараганда, янги завод қурилиши Тожикистоннинг ҳозирги шароитида юқори ойлик маоши бўлган 1,1 мингта янги иш ўрни яратилишига имкон беради.

«Таджикская алюминиевая компания» (TALCO) Давлат унитар корхонаси 2007 йилда Тожик алюмин заводи (ТадАЗ) меросхўри сифатида рўйхатга олинган. Завод Тожикистоннинг асосий экспортчиси ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон спорти: 2017 йилнинг ёдда қоларли 17 воқеаси

Ўзбекистон спортида 2017 йил нималар билан ёдда қоладиган бўлди (more…)

Ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборот маҳсулотини тарқатиш тақиқланди

“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори ...

Қашқадарёдаги туман ва шаҳарлардан йўқолган ўнлаб мол ва қўйлар яширилган жой топилди

9 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор «рейд» тадбирларида вилоятнинг бир нечта туман ва шаҳарларидан йўқолган қора моллар ва ...