АҚШ хайрихоҳлиги нечоғли устун?

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга жорий йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга оид мактуб йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

АҚШ Президенти Ўзбекистон Президентининг Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференция таърифи баён этилган мактубини олганидан мамнун бўлганини қайд этди.

Мактубда АҚШнинг Жанубий Осиёдаги стратегияси минтақа мамлакатларини Афғонистондаги низони тартибга солиш ва вазиятни барқарорлаштириш учун бирдек масъулият ҳис қилишга ундаши таъкидланган.

Дональд Трамп Ўзбекистон Президентининг минтақавий ёндашувга доир ташаббусини қўллаб-қувватлаши, бу эса ўз навбатида вазиятни тинч музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун шароит яратиши, иқтисодиёт, жумладан, Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантиришини қайд этди.

«Минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларингиз катта муваффақиятлар келтирди. Ўтган йили ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган конференция бутун Марказий Осиё бўйлаб истиқболли ҳамкорлик муҳитини яратди, декабрь ойидаги Президент Ашраф Ғани билан учрашувингиз эса мустаҳкам ҳамкорлик ва тараққиётга замин ҳозирлаб берди. Сизнинг Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказишга доир ташаббусингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, шундай экан, ушбу формат афғонистонликлар бошчилик қилаётган Қобул жараёни билан мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун биз ҳамкорликда астойдил ишлашимиз зарур. Оқ уй маъмурияти Тошкентдаги конференцияда иштирок этувчи АҚШ делегацияси таркибини кўриб чиқмоқда. Самимий ва илиқ сўзларингиз, шунингдек, Афғонистондаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларга қўшаётган улкан ҳиссангиз учун миннатдорлик изҳор этишга ижозат бергайсиз. Ўзбекистон халқига саломим ва эзгу тилакларимни етказишингизни сўрайман. Яқин орада Сиз билан учрашишни интизорлик билан кутиб қоламан. Эҳтиром билан, Дональд Трамп, Америка Қўшма Штатлари Президенти», дейилади мактубда…

Албатта, АҚШ бундай йиғинларга аралашмай четдан кузатишни ёқтирмайди. Айниқса, Осиёдаги давлатларда Афғонистонга тегишли масалалар улар учун сув ва ҳаводек зарур.

Келажакда Афғонистонда уриш тӯхтаб, Сурияда ҳам тинчлик ӯрнатилса америкаликлар қаердан бӯлмасин бир йӯлини топиб уруш чиқаришга ҳаракат қилмай қолмайди.

Сабаби куну тун АҚШда чиқарилаётган қурол-яроғлар, автоматлар солтилмай қолса, у Америка иқтисодиётига жиддий таъсир кӯрсатиши аниқ.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вазирлик расмийси “ҳижобли қиз”га босим бўлганини рад этди, аммо…

Гулистонда ҳижобли қизнинг ҳақорат қилингани иддаолари тасдиғини топмади Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмийси Салоҳиддин Санақулов Озодлик билан суҳбатда ...

Чегара ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар пайдо бўлиши мумкин

“Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди. ...

Хуш келибсиз, меҳмонлар, ёки, кечирим сўрайман, азизлар!

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  икки баробарга ошди,- хабар беради Республика оммавий ахборот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400