Қозоғистоннинг “Жибек жӯли” назорат-ӯтказиш пунктидаги тирбандлик.

Бугун якшанба, 04.03. 2018 йил соат 16-30 ларда Қозоғистондан Ӯзбекистонга ӯтиш учун навбатда турувчилар сони тахминан 2500 дан кӯп кишини ташкил этди. Йӯловчиларнинг катта қисми савдогарлардан, ундан кейинги қисми эса рӯзғор учун бозор-ӯчар қилиш илинжида чегара хатлаб ӯтган юртдошларимиздан иборат. Кейинги ӯринларни эса Россия ва Қозоғистондан ишдан қайтаётган мардикорларимиз ва жуда кам қисмини биз каби меҳмондорчиликдан ҳамда сайру саёҳатдан қайтаётганлар эгаллайди.

Ӯзбекистоннинг “Ғишткӯприк” чегара постидан Қозоғистон томонга ӯтувчиларни ҳам худди юқоридагидек тартибда саралаш мумкин. Савдогарлар, рӯзғор учун савдо қилувчилар, мардикорлар, меҳмонлар, сайёҳлар.

Ҳар иккала давлат чегараларида на тартиб ва на интизом бор. Чегараларда маданий хизмат ҳақида гапириш ортиқча. Бундан 20 йиллар олдинги меҳр-оқибат, одамийлик, каттани ҳурмат, кичикни иззат қилиш фазилатлари батамом унутилган. Катта ёшли отахону онахонларни, ёш болали йӯловчиларни қадрлаш таомилларига жиддий равишда путур етган.

Хуллас, дунё юксак даражада цивилизациялашаётган бир пайтда Ӯзбекистон-Қозоғистон чегараси ҳамон қолоқлик ботқоғида қолмоқда. Ҳар иккала давлат чегараларидаги хизмат кӯрсатиш тартиблари замон талабига мутлақо жавоб бермайди.

Аслида ҳар қандай давлат чегараси ана шу давлатнинг кӯзгуси саналади. Чегаралардаги чегара хизматчилари ва йӯловчилар ҳаракати, уларнинг кишилар билан муомаласи эса ана шу давлатлар аҳлининг нечоғли маданиятлилигини, фаровонлигини белгилайди.

Чегарадан ӯтиш чоғида ӯзбек халқи маданияти худди иқтисоди каби жиддий инқирозга учраганини, халқимиз эса олдингидан кӯра янада қашшоқлашганини уққандек бӯлдим.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“рўмол ўраган қизимни қайси мактабда ўқитай?”

Қизим Шайхонтоҳур туманидаги 324-мактабда биринчи синфда таълим олади. Аллоҳга шукур, хулқи ёмонлиги тўғрисида ҳеч ким эътироз билдирмаган. Мактабдаги барча фанларни қунт ...

Россия армияси сафида 30 мингга яқин қирғизистонлик йигитлар борлиги айтилмоқда

Жўғўрку Кенеш депутати Айбек Осмоновнинг айтишича, айни пайтда Россия армиясида 30 мингга яқин қирғизистонлик йигит хизмат қилмоқда. Депутат, Россия фуқаролигини олишнинг ...

Ҳукумат аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий ёрдам рўйхатини ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомни тасдиқлади

30 сентябрь куни ҳукумат “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби ...