Коррупцияга қарши кураш!

Яқинда «кун.уз»да бир мақолага кўзим тушганди.

Қашқадарёда президентни алдашибди!

Муаллиф: Қадамбой Отабоев

Бир кимсасиз жойни оз-моз кавлаб, қўлбола теплиса қуришибди, ичига лимонлар экишибди.

Юртбошимиз келиб кўриб, севинибди.

Кейин – кетибди!

Уям кетибди, ҳалиги қўлбола теплиса ҳам қаровсиз қолиб кетибди! Энди лимон кўчатлари қурий бошлаганмиш!?

Эй, кун.уз ижодкорлари! Бундай воқеани ёритган билан юртдошларимизнинг хеч бирининг эътиборини торта олмайсиз!

Чунки бундай кўзбўямачилик юртимизнинг ҳамма жойида бўлаяпти.

Коллежларга комиссия келган вақтда теширувчиларнинг кўзини шамғалат қилиб талабаларни у хонадан бу хонага ўтказишлари ҳақида – ҳамма билади, шунинг учун бу мавзуни айтмай қўя қолай!

Бугун айнан президентнинг юзига қараб туриб, кўзини бўяётган учарлардан бири ҳақида гапириб бераман.

Асли бизнинг тумандан бўлган бир фермер бир неча йил олдин юртбошимиз қабулига кирибди.

– Шавкат ака, – дебди у. – 200 бош голланд зотли сигирим бор. Улар кунига 65 литрдан сут беради. 50 дан зиёд ишчим бор, молхонамда ишлаб оиласини боқишаяпти. Сиздан илтимосим шуки, менга арзон баҳодан кунжара, шелуха ва буғдой кепаги олишда ёрдам берсангиз…

Юртбошимиз бу фермерга кўп ёрдам берибди. Қорамолни кўпайтир дея энг кам фоизли кредитлар олиб берибди, чет элдан қорамол обке деб банклардан арзон баҳодан доллар олиб берибди, аммо қорамоли асло кўпаймабди: шу, шу – 200 бош сигири 65 литрдан сут бераверибди!

Вахоланки, бу сигирлар ўз юртида янги туққан даврда – бир ойгача 40-45 литрдан сут берар экан, холос!

Текшириб кўришсаки, ўша молхонада атиги ўнта бузоқ яшар экан! Ҳалиги 50 дан зиёд ишчи бор-ку, улар фақат хужжатда бор эканлар. Пластикларига ойликлари тушаркан, аммо фермер ўз жиғилдонига урар экан!

Сизда бу кўзбўямачиликдан не наф деган ҳақли савол пайдо бўлиши аниқ.

Телевизорда биржа хабарларини кўрасизми?

Ҳалиги, бир кило олий навли ун – минг сўм, ўсимлик мойининг бир литри икки минг, кепак уч юз, шелуха – уч юз эллик, кунжара – тўрт юз сўм… деб ёзиб туради-ку, аслида бу баҳо арзон баҳодан сотилганидан қолган ва биржа орқали сизу бизга етказиб берувчи тадбиркорларга сотиладиган баҳолардир.

Аммо бу баҳо бозорда йўқ: бозорда энг арзон уннинг килоси уч минг, бир бакалашка пахта ёғи – ўн минг сўм!

Ёки уйида қорамол боқадиган ҳар бир юртдошимиз яхши билади: кунжара уч мингга яқинлашди, кепак 1500-2000 сўм, шелуха фалон пул!

Давлатдан кунжара-шелуха-ю кепакни сув текинга олиб бир неча ўн баробарига пуллагач, ана шу фирибгар осмонўпар кошоналар қуради-да! Шундай кўзбўямачилар хотиннинг сонини кўпайтиришади!

Айтгандай, яқинда мени кўзимни шамғалат қилмоқчи бўлишди ва уддалашдиям! (Кўзбўямачилар президентни алдаб юришибди, менку – оддий ФУҚАРО!)

Яқинда иккинчи китобим – МЕН ТУРМУШ ҚУРМОҚЧИМАНни ёзиб тугатдим ва ундан бир нусҳа чиқартириб президентга юбордим.

– Жаноб Президент! Бундан ТЎҚҚИЗ йил олдин менга 5000 нусҳада бепул китоб чиқартириб бераман деб эдингиз (мана ўша хатнинг нусҳаси), аммо ногиронлик аравасига ўтириб қолганим сабабли изланишларим 9 йилга чўзилиб кетди. Илтимос, бу ваъдангизнинг устидан чиқсангиз…

Негадир бу хатим Қорақалпоғистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига келиб тушибди. (Касалванднинг муаммосини Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ечиши керак – маъқул ечим!)

Билсангиз, қорақалпоқ оғаларимиз дангалчи халқ, шунинг учун дангалини айтишди:

– Бизда типография ҳам, ортиқча пул ҳам йўқ! Агарда ССВга притезиянгиз ёки биздан не ёрдам керак бўлса айтинг, ёрдам берайлик?

Икки йилдан бери ногиронлик аравасига ўнинчи ўринда навбатда турибман, хеееч навбатим келмаяпти, шуни таниш-билишчилик қилиб олдинроққа ўтказиб беришларини сўрадим…

Орадан хафта ўтиб касалхонадан қўнғироқ бўлди.

– Минздравдан сўрашяпти, шу ногиронга арава бердингми деб? Сиздан илтимос, олдим деб қўл қўйиб беринг? Арава келса, биринчи очередда сизга берамиз?

ҚЎЙМАЙМАН деганимдан кейин улар нима қилишибди – айтайми?

Ишонмайсиз, аммо бу рост – улар отамга олдим деб ёздириб, қўл қўйдириб кетишибди!

Ҳитой давлати ҳақида ҳаммангиз биласиз, бу давлатда ҳам ўлим жазоси бекор қилинган, аммо икки нарса учун ўлим жазоси ҳали ҳам мавжуд.

Бири наркоташиш ёки истеъмол қилиш. Бу жудаям тўғри ечим, чунки наркоман фикрлашдан мосуво одамдир. У жамиятга ортиқча юк.

Иккинчиси, коррупция – давлат ишончини суистеъмол қилиш. Ўз мансабидан фойдаланиб таъмагирлик – порахўрлик қилиш, фирибгарлигу-кўзбўямачилик – буларнинг ҳаммасига ягона жазо – ўлим жазоси берилади!

Биздаям ҳеч бўлмаса – коррупцияга қарши ўлим жазоси берилса, тез орада давлатимиз буюк давлатлар сафига кириши аниқ эди!

Мақола муаллифнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ўсди

Ўзбекистон ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ёки 3,4 млрд долларга ошган ҳолда, 2019 йил 1 июль ҳолатига 20,7 млрд долларни ташкил қилди. Ўзбекистон Марказий банки эълон ...

Бухорода насриддин афанди ҳайкалининг бошига чиқиб олган йигит кечирим сўради

2019 йил 21 июнь куни “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Нетипичная Бухара”, “Подслушано в Бухаре”, “Кулгу” каналларда номаълум шахснинг Бухоронинг эски шаҳар ҳудудида ...

Фуқаролиги бӯлмаган шахслар ҳамон етим қўзи каби яшамоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқаро паспорти илк бор ҳаётга тадбиқ қилинган йилда миллат душмани бўлмиш Ислом Каримов ташаббуси билан Фуқаролиги йўқ шахснинг Ўзбекистонда доимий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400