Ўзбекистон мигрантларга 1000 доллардан кредит ажратишга қарор қилди

Бундан ташқари “Ўзбекистон темир йўллари” республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этади

Мақола Sputnik сайтидан олинди

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш кўзда тутилган, бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.

Хабар берилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 5 мартда “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган.

Ҳужжатга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2018 йил 1 апрелдан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этади.

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқаролар учун банк ва суғурта хизматлари кўрсатилади. Жумладан, “Алоқабанк”нинг соддалаштирилган очиш шартлари билан “VISA-migrant” пластик карталарини жорий этиш ҳамда “Ипотека банк” томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш кўзда тутилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари тузилмасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар билан ишлаш секторлари ташкил этилиши ҳам айтилмоқда.

Мазкур секторлар уйма-уй юриб вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан чиқиб кетишни режалаштираётган фуқароларни аниқлаш ҳамда улар билан чет элга хавфсиз чиқиш ва имтиёзли тарифларда темир йўл ва авиачипталар сотуви механизми масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш билан шуғулланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миграция заруриятданми ёки ношукурликданми?

2018 йилнинг 18 январида Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида содир бўлган мудҳиш воқеа барча ватандошларимизни чуқур ларзага солди. Табиийки, ҳаммамиз сабабни қидирмоқдамиз, ...

 тожикистон президенти эмомали раҳмон амалдаги банк тизимини қаттиқ танқид остига олди.

Президент Эмомали Раҳмон 22 декабр куни Тожикистон парламентига йўллаган йиллик мурожаати пайтида амалдаги банк тизимини мамлакат иқтисодий тараққиётидаги асосий тормоз ...

Каттақўрғонда сохта мибчилар пайдо бўлди

Зарафшон газетасининг ёзишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида икки шоввоз - газ таъминоти ҳудудий филиалига қарашли туманлараро 4-сон газ таъминоти участкаси ...