Назарбоевнинг қизи ва куёви – Forbes версияси бўйича бадавлат қозоғистонликлардир

Қозоғистон президентининг ўртанча қизи Динара Кулибаева ва унинг эри Тимур Кулибаев Американиннг Forbes журнали томонидан эълон қилинган миллиардерлар рўйхатида 194 та позиция юқори кўтарилдилар. Улар мамлакатдаги йирик банклардан бирини биргаликда назорат қилишади.

Нашрнинг маълум қилишича, Кулибаевлар оиласининг капитали бир йил мобайнида 2,2 миллиард долларга кўпайган.

Forbes версияси бўйича тўлдирилган рўйхатга беш нафар қозоғистонлик кирди. Рўйхатдаги етакчилик бу йил ўзгарди: агар ўтган йили энг бой қозоғистонлик сифатида Америка журнали томонидан бизнесмен, президент маъмурияти собиқ ишлар бошқарувчиси Булат Утемуратов тан олинган бўлса, бу йил энг бой қозоғистонлик сифатида Тимур ва Динара Кулибаевлар эълон қилинди.

Тимур Кулибаевнинг даромади, Forbes маълумотига кўра, 1,1 миллиард долларга ошган ва 3,2 миллиард долларни ташкил қилган. Журнал Динара Кулибаева бойликлари ҳақида маълумот берар экан, мана шу рақамларни келтирган. Кулибаевалар оиласининг капитали, Америка нашрига кўра, 6,4 миллиард доллардан ошиб кетади. Ўтган йили эр-хотинлар рўйхатнинг 973 қаторидан ўрин эгаллашган бўлса, бу йил 779 ўринга муносиб кўрилди.

Кулибаевлар «АЛМЭКС» компанияси орқали Қозоғистон Халқ банкини назорат қилади, бу банкни ўтган йили ўша вақтда активлари бўйича мамлакатдаги энг йирик дея кўриладиган Казкоммерцбанк сотиб олган эди. Тимур Кулибаев Қозоғистон тадбиркорлари «Атамекен» миллий палатаси Президиуми раиси вазифасини эгаллаб келади, Қозоғистон KAZENERGY нефтгаз ва энергетика мажмуаси ташкилотлари Ассоциациясига бошчилик қилади ва Миллий Олимпия қўмитасининг раҳбаридир, шунингдек Россиянинг “Газпром” компанияси директорлар Кенгаши таркибига кирган ва Қозоғистон бокс федерацияси, якка кураш ва спортнинг куч қўллаш тури Конфедерациясига бошчилик қилади. Динара Кулибаеваэса ўз отаси, Қозоғистоннинг ўзгармас президенти Нурсултон Назарбоев номидаги таълим жамғармасига бошчилик қилади. У камдан кам жамоатчиликка кўриниш беради.

Forbes миллиардерлар рўйхатини 1987 йилдан бери эълон қилиб келади. Бу йил рўйхатга 72 мамлакатдан 2208 киши киритилди, уларнинг биргаликдаги бойликлари 9,1 триллион долларни ташкил қилади. Бадавлат кишилар бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда, журнал рўйхатига 585 нафар америкалик кирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Грин кард сўнги умиди бўлган халқим…

Сўнги йиллардаги бир трендни машхурлашиб бораётганини хеч сезяпсизми? Ҳа бу Грин Кард. Грин Кард бу ҳар йили АҚШ томонидан ўтказиладиган лоторея ўйини, бунда ғолиб ...

Хитойда дафн маросимларини тақиқлаш ва тобутларни йўқ қилиш бошланди

  (more…)

Самарқандда қабртошларга тирик инсонларнинг расми, туғилган йили ёзиб қўйилмоқда

Самарқанд шаҳридаги Хўжа Абду Дарун қабристонида айрим қабрлар чўккан. Амалдаги тартибга кўра, қабрларни сақлаш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби қоидаларига кўра ...