Ўзбекистонда собиқ Бош прокурорнинг ўғли қидирувга берилди

Ўзбекистон жиноят иши қўзғатилиб¸ ҳибсда қолаëтган собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодировнинг 39 яшар ўғли Алишер Қодиров Ички ишлар вазирлиги тарафидан 2018 йилнинг 5 март куни халқаро қидирувга берилди.

Вазирлик томонидан қидирувга берилганлар рўйхатига киритилган собиқ Бош прокурорнинг 39 яшар ўғли Қодиров Алишербек Рашитович¸ Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) ва 168-моддасида (Фирибгарлик) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

ИИВ тизимида ишлайдиган мулозим 6 март куни Алишер Қодировнинг отаси ҳибсга олинишидан 10 кунча олдин (Рашитжон Қодиров 22 февраль¸ Бош прокуратура баëнотига кўра¸ 23 февраль куни ушланган – таҳр.) Москвага қочиб кетганини билдирди.

Бу мулозимга кўра¸ Рашитжон Қодиров устидан очилган жиноий ишни олиб бораëтган терговчилар қочувдаги Алишер Қодиров билан WhatsApp тармоғи воситасида музокара олиб бормоқда.

Қодиров иши тафсилотларидан яхши хабардор мулозимга кўра¸ бу музокаралар натижасида Алишер Қодиров “отаси ўғирлаган” дея даъво аризасида кўрсатилган ярим миллард долларнинг 20 миллионлик қисмини Инфинбанк орқали давлатга қайтарган.

– Алишер Қодиров Москвада. ЕИ визасини олишга ҳаракат қилаяпти. У¸ эпласа¸ Буюк Британиядан бошпана олмоқчи¸ дейди шахси сир қолишини сўраган ўзбекистонлик тадбиркор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳаммага ишлаган қонун ва қарорлар нега мухолифат фаолларига ишламайди?

  Мен Махмедов Қахрамон жорий йилнинг 11 февралида Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ...

Мажлисда ўтирганларни қўл телефонида видеотасвирга олган хоразмлик журналист 7 суткага қамалди

Хоразмда чоп этиладиган “Хоразм ёшлари” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди. Turon24 манбасининг хабар беришича, унга Қўшкўпир тумани ...

Шаҳрисабздаги боғчада халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган

Шаҳрисабз шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида 1 июнь куни 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган. Буни ўша кунги таомнома фош қилди. «Дарё» мухбирининг ...