8 МАРТ – БУ КУН ОНАЖОНЛАР БАЙРАМИ!

Ҳеч эсимдан чиқмайдиган ҳаяжон, ҳеч қачон эсимдан чиқмайдиган қувонч!!! Онажонимни қанчалик яхши кўришимни, Унинг учун  нималарга қодир эканлигимни исботлашга илк  интилган  кунларим (!) — ҳаяжонли дамлар!..

Беғубор болалик  лаҳзалари (!)  —  8 март қанақа кун, қанақа айём эканлигини катталар тушунтиришгач,  байрам  билан табриклаш учун Онажонимга ўз қўлларим билан совға тайёрлаган, қоғоз ва рангли қаламлар ёрдамида гулдаста ясаган кунларим!

Ҳар фасли баҳор  8 март байрами арафасида аввало ўша ёқимли болалик хотираларим эсимга тушаверади. Хаёлларимда бўлсада, ўша пайтдаги воқеаларни, туйғуларимни қайта – қайта жонлантирар эканман, узоқроқ вақт қолиб кетгим келади ушбу тотли кунларда!..

Байрамга бир неча кунлар қолганда  опам билан биргаликда, бекитиқча тайёргарлик кўрар эдик. Онамиз бирон юмушга ёки овқатланишга чақириб қолган кезларда эса ҳали тайёр бўлмаган совғаларимизни шоша-пиша бекитишга тушар эдик, онажонимга юзланганимда эса аниқ эсимда, “ Эҳ, онажон, Сиз билганингизда эди ҳозир бизнинг қандай муҳим иш билан шуғулланаётганимзни, яқинда билиб оласиз, аммо ҳозирча бу сир!..” каби туйғу ва фикрлар  юз – кўзларимда яққол ифода этиб турарди.

Ва ниҳоят орзиқиб кутилган байрам куни ҳам етиб келиб, минг бир ҳаяжону қувончларга тўлиб, шеърлар ила совғамизни онажонимизга топшириб, тўғрироғи тақдим этиб бўлганимиздан сўнг эса онажонимизнинг совғамизга муносабатини кузатар эдим: “Совғамиз қанчалик ёқди экан?!”

Эсимда, онам бизнинг ранг-баранг қоғоз гулларимизга табассум билан боқиб, қайта-қайта раҳматлар айтган ва уларни вазачага солиб, ойнали шкафимизга қўйиб қўйган эдилар.  Бу шкафга онам унча мунча нарсани жойлаштиравермасликларини яхши билганим учун ҳар сафар ўзимиз ясаган ушбу гулларга фахр билан қараб қўярканман,  Онажоним учун яна нималарнидир амалга оширишга ўзимда иштиёқ сезар эдим…

Орадан мана қанча йиллар ўтди. Шу вақтлар оралиғида мен яна кўплаб инсонларга турли сабабларга кўра совғалар улашдим.  Совға улашишнинг ҳам ўзгача гашти бор. Аммо илк  бора онамга совға тайёрлаган ва тақдим этган кунимдаги ҳаяжон, ҳис ва туйғуларим бутунлай ўзгача ва бетакрор бўлиб қолаверди!..

Вақтлар ўтиб, ўзим ҳам она бўлдим!..  Фарзандим улғайиб,  эсини таний бошлагач,  8 МАРТ арафасида мени табриклайдиган инсонлар сони яна биттага кўпайди: қизалоғим Нилуфар!!!

Жажжи қизалоғимнинг  жажжи қўлчалари билан тайёрлаган ва менга минг бир ҳаяжону  болалик қалб беғуборликларига тўла  қувончлар ила тақдим этган Совғалари!!!

Турли сабабларга кўра шу пайтгача мен ҳам турли инсонлардан  бир қанча совғалар олишга мушарраф бўлганман.

 Хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, агар чин кўнгилдан бўлса, ўзингиз сотиб олган буюмлардан кўра яқинларингиз Сизга илинган  совғаларда қандайдир ўзгача қувват, ўзгача таровот бўлади!  Ҳам кўзингизни, ҳам қалбингизни қувонтиради!..

Аммо фарзандим, дилбандимнинг жажжи болалик йилларида ўз қўллари ва қалб қўри билан айнан мен учун тайёрлаган ва тақдим этган совғалари (!) мен учун энг азиз, энг ранг-баранг, энг суюмли, энг ёқимли ва энг бебаҳо бўлиб туюлаверади!!!

Биламан ва ишонаман, мен айтаётган гаплар ва ҳислар  жажжи гўдакларидан совға қабул қилиб олган барча оналар учун таниш туйғулар! Ва айни пайтда ўта ардоқли!..

8 МАРТ ана шундай ўзига хосликлари билан ҳам  ўзгача, бетакрор байрам!!!

Шунингдек яна 8 март:

Аёллар улуғланадиган кун

Аёллар эъзозланадиган кун

Аёллар шарафланадиган кун

Аёлга таърифу тавсифлар айтилиб,

Аёл мадҳ этиладиган кун!

Зеро, Аёлга айтилган мадҳия  Оналарга айтилган МАДҲДИР!!!

Аёлга нисбатан Ҳазрати Аёл таърифи ҳам бекорга айтилмаган.

Чунки Аёл Яратувчи! У жамики борлиқни бор қилиб турган энг илоҳий туйғу – Меҳр – Муҳаббат чашмаси, Меҳр – Муҳаббат  тимсолидир!..

Аёл Гўзаллик тимсоли

Аёл Табиат тимсоли

Аёл Яратувчилик тимсоли

Аёл мунислик тимсоли

Аёл мушфиқлик тимсоли

Аёл нафислик тимсоли

Аёл Куч тимсоли

Аёл Кечиримлилик тимсоли

 Аёл Илоҳийлик тимсоли

Аёл Она тимсоли

Аёл Меҳр – Муҳаббат тимсоли

Бу каби таърифу тавсифлар шу пайтгача шоиру ёзувчилар,  рассому ҳайкалторошлар, бастакору ва ҳатто ҳунармандлар, созандаю хонандалар, борингки, жамики ижодкорлар аҳли томонидан бетиним  мадҳ этилиб,  эътироф этиб келинмоқда.

Улар учун битмас-туганмас илҳом манбаи  бўлиб келмоқда.

Оналаримиз ва аёллар нафақат ижодкорлар учун балки, барча оталар ва эркакларимиз учун, қолаверса, барча фарзандлар ва  бутун инсоният учун яшаш ва тириклик манбаи, интилиш ва ишонч манбаи бўлиб қолаверадилар.

Азиз онажонлар, мунис аёллар, опа – сингиллар!

Барчангизни ўзим ва “Мулкдор” сайти жамоаси номидан халқаро миқёсда нишонланаётган  бугунги улуғ  ва муқаддас  айёмингиз, байрамингиз  билан чин қалбдан табриклайман ва чин қалбдан олқишлайман!

Аёл Қалби ва Меҳринининг Гўзаллигига нисбатан Ҳайратим чексиз!!!

Сизларга қалбан, илоҳий оҳанг ва илоҳий рангларга йўғрилган энг ёруғ ва  энг нурли тилакларим,  ниятларим  ва Муҳаббатимни йўллайман!!!

“8 МАРТ – БУ КУН ОНАЖОНЛАР БАЙРАМИ!..

ЙЎЛЛАРИГА ПОЁНДОЗ ДАСТА ГУЛЛАР БОЙЛАМИ!!!..”

Самимий таъзим, чексиз ҳайрат ва муҳаббат ила Дилфуза ЛАНГАР

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нью-йоркдаги йтҳ оқибатида ўзбекистонлик уч яшар бола ҳалок бўлди

Нью-Йоркнинг Бруклин қисмида 2 май куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўзбекистонлик уч яшар бола — Э.Ш. ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ...

Қобулдаги тўйда портлашда 182 киши яраланди, 63 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир этилган портлаш оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди. Бу ҳақда Tolo News нашрига таяниб, Кун.уз ёзмоқда. Портлаш содир ...

Ўзбек амалдорлари матбуот эркинлашаётганидан ваҳимага тушмоқдами?

  Фото муаллифлик ҳуқуқиQO'RQMASLARImage captionМақоладан кейин мажбурий меҳнатга жалб этилаётган ўқитувчиларга ҳокимият мулойимроқ оҳангда иш бажартирмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400