Бадавлатлар янада бойимоқда

Бадавлатлар янада бойимоқда
Куни кеча дунёга машҳур бой инсонлар рӯйхатини жорий этиш бўйича шуҳрат қозонган Forbes журнали 2018 йилнинг энг бой инсонлари рейтингини эълон қилди. Forbes рейтинги бўйича дунёдаги энг бадавлат инсон Джефф Безос. Унинг бойлиги 112 млрд. доллар.

Джеф бир йилда ўз ғазнасини 39,2 млрд. доллар даромад билан кӯпайтирган. Бу кӯрсаткич ўтган йилги даромадидан 28% га кўп. Джеф бундай натижага эришишига Amazon компанияси акцияларининг 60% га қимматлашгани бирдан-бир сабаб бӯлди.

Дунёнинг иккинчи бой кишиси, энг сахий миллиардер Билл Гейтс. Бир пайтлар аҳволи ночор, етим-есир болалар учун 43 млрд. доллар ҳадя этган, Microsoft компанияси президенти бўлмиш Билл Гейтснинг жами бойлиги 90 млрд. доллар, дея таъкидланган.

Учинчи ўринни дунёга машҳур йирик савдогар, бизнесмен, Berkshire Hathway компанияси етакчиси Уоррен Баффер эгаллаган. Унинг шу кунгача тўплаган бойлиги 84 млрд. долларга тенг.

Кейинги ўринлардан Бернард Арнаульд 72 млрд. доллар бойлиги билан кўзга тушган бўлса, ундан кейинги ӯринда, Facebook ижтимоий тармоғини ўйлаб топган инсон Марк Цукерберг 71 млрд. доллар билан эгаллаган.

«Хужунь» (Hurun Research Institute) илмий-тадқиқот иститутининг шу йилдаги баёнотида дунёдаги миллиардерлар сони 2017 йилда 437 кишига ортиб, жами 2694 нафарга етган.

Дунёдаги энг кўп миллиардерлар яшайдиган давлат бу, Хитой. Институтнинг маълумотига қараганда, АҚШда 571 миллиардер яшаса, Хитойда (Гонконг, Макао, Тайван) 819 миллиардер фаолият олиб бораркан.

Ер юзидаги миллиардерларнинг яримидан кўпи АҚШ ва Хитойда ҳаёт кечиради. Бой инсонлар сони бўйича АҚШ ва Хитойдан кейинги ўринларни Ҳиндистон эгаллайди. Ҳиндистондаги миллиардерлар сони 131 та.

Барча миллиардерлар ичида аёлларнинг улуши 15% ни ташкил этади. Уларнинг сони 152 дан 184 га еткан. Энг бадавлат аёл Wal-Mart компанияси экс-президентининг қизи, ҳозирда меросхўр 68 ёшдаги Элис Уолтон. Унинг бойлиги 48 млрд. долларга тенг.

Forbes рейтинги бўйича дунёдаги энг ёш миллиардер Ирландиялик Джон Коллисон. Унинг бойлиги 1,2 млрд. доллар, дея баҳоланган. Ӯзбекистонимиизда ҳам бойлар йӯқ эмас, албатта.

Кейинги пайтлардаги текширув-суриштирув ва тергов ишлари мамлакатимизда ҳам миллиардерлар кӯп бӯлганини тасдиқламоқда. Бироқ, улар ӯз даромадларини ҳалол йӯл билан эмас, балки айланма йӯллар билан топгани учун оммага ошкор қилмаган.

Ошинг ҳалол бӯлса кӯчада ич, нақли бизнинг бойларимиз учун эмаслиги ойдинлашди.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«лукойл» ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 млрд долларлик сармоя киритади

Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларга 2 млрд доллар сармоя киритиб, янги блокларда разведка ишларини ўтказишни режалаштирмоқда, дея ...

“жаҳон рекорди” ўрнатган ўзбек сўми ҳақида

Рустам Усманов Аввало пул нима деган саволга жавоб топиб олайлик. Қўлимиздаги бир парча қоғоз биз учун пул ҳисобланади. Унинг пул бўлиб хизмат қилиши учун ягона шарт шуки, ...

Ваъдаларга ишониб келган тадбиркор нега ўзбекистондан қочди?

Ички ишлар органларининг ваъдасига ишониб Туркиядан Навоийга қайтган тадбиркор Уйғун Саидов яна Ўзбекистонни ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Унинг айтишича, Навоий вилоятига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400