ОАВ: Узоқ кутилган ўзбек-тожик алоқалари. Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи

Президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Душанбега келди.

Душанбе аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон кутиб олди. Бу Шавкат Мирзиёевнинг президент этиб сайланганидан буён Тожикистонга илк давлат ташрифи бўлди.

Ўзбекистон президенти учрашувининг расмий маросими Миллатлар саройида бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг юзма-юз кўринишдаги, ёпиқ эшиклар ортидаги суҳбати бошланди.

Икки мамлакат делегациялари вакилларининг тор ва кенг доирадаги музокаралари доирасида мамлакатлар ўртасида ҳамкорликнинг турли соҳаларида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида халқаро автомобил ташувлари тўғрисидаги келишув;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида ҳаво транспорти тўғрисида келишув;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида Фарҳод сув омбори фаолиятини таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим.
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисида битим;
  • Тожикистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури;
  • Душанбе шаҳар ҳокимияти ижроия органи ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида даромад ва капиталдан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ва солиқдан қочишни олдини олиш тўғрисидаги битим.
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида ҳарбий, махсус юк ва ҳарбий контингентни томонлар давлатлари ҳудуди орқали транзит қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;
  • Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида фуқаролик мудофааси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида сармояларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши кураш ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида олий таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати Архитектура ва қурилиш қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси ўртасида келишув;
  • Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида аҳоли саломатлиги ва аҳолини ҳимоялаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 1996 йил 10 январдаги эркин савдо тўғрисидаги битимга товарларни эркин савдодан олиб қўйиш тўғрисидаги протокол;
  • Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида товарлар ва транспорт воситаларини ташиш жараёнида божхона операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ва Тожикистон Республикаси Божхона хизмати ўртасида битим;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги божхона хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ўртасида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ўзаро товарларни ташиш тўғрисида ахборот алмашинуви тўғрисида протокол;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.
  • Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида чегара ходимларининг фаолияти тўғрисидаги битим;
  • Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик дастури;
  • Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасида меморандум.

Ҳужжатларни имзолаш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари кенгайтирилган матбуот анжуманини ўтказдилар. Матбуот анжуманида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралар дўстона, очиқ ва амалий руҳда ўтганини, мулоқотлар натижасидан мамнунлигини таъкидладилар.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмаганини таъкидлади. Президент Эмомали Раҳмон бу фикрни тўла қўллаб-қувватлади.

 

Узоққа чӯзилмаган «абадий дӯстлик»

Мирзиёевнинг Душанбега сафари арафасида Тошкент телеканалларида тожик тилида консертлар бера бошланди. Масалан, «Наво» телеканалида ӯзбекистонлик тожик санъаткорлари ижросидаги консерт нақ бир соат давом этди. Консерт самарқандлик таниқли ҳофиз Мардон Мавлоновнинг қӯшиғи билан бошланди, деб ёзилади bbc сайтида.

Мазкур нашр бундан ӯн йилча олдинроқ Ислом Каримов Душанбега сафар қилганда, Тожикистон президенти томонидан Фаррух Зокиров билан бирга Мардон Мавлоновга Тожикистон Халқ артисти унвони берилгани ва ўшанда ккки мамлакат ӯртасида абадий дӯстлик битими имзоланганини эслатади.

Каримов ӯзбек ва тожик халқлари дӯстлиги ҳақида гапирар экан, икки тилда сӯзлашувчи бир халқ иборасини ишлатганди. Лекин орадан ҳеч қанча вақт ӯтмасдан қӯшнилар орасига совуқчилик тушди. Икки-учтасини ҳисобга олмаганда, қолган чегара-назорат ӯтказиш масканлари бутунлай ёпилди. Ӯзбекистон томонидан чегаралар миналаштирилди. Минада икки юз нафарга яқин тожикистонлик портлаб ҳалок бӯлди ё жароҳатланди. Ӯзбекистон телевидениесида эса, тожикча қӯшиқлар берилмай қолди.

– «Наво»даги консертда Сайёра Қозиева, Жӯрабек Қӯшаев каби ӯзбекистонлик санъаткорлар тожик қӯшиқларини маҳорат билан ижро этишди, – дейди бу консертни кӯрганини айтган хӯжандлик Насиба Миратоева  bbc нашрига.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мажбурий обуна ҳисобидангина тирик бўлиб турган нашрларнинг яшашга ҳаққи борми?

Мажбурий обуна ҳақидаги ўтган сафарги мақоланинг сўнгида унинг давомини ёзиш ваъда қилинган эди. Тан олишим керак, мазкур мақолам босма матбуот нашрларида ишловчи айрим ...

Швеция чиқиндисиз қолибди

Яқиндагина шов-шувга сабаб бўлган янгилик, Швеция хукумати ўзларида чиқинди қолмаганидан, қўшни давлатлардан олиб келишаётган экан. Тасаввур қилаяпсизми, бутун дунё чиқиндини ...

Марказий осиё: “атамбаевдек президент ҳалича бўлмаган…”

Қирғизистоннинг амалдаги раҳбари қонуний муддати тугагач, президентлик ваколатини ҳеч бир муаммоларсиз топшираётган минтақадаги биринчи сиёсатчи бўлади. (more…)