Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролар учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилади

Тожикистон ва Ўзбекистон президентларининг Душанбеда бўлиб ўтган музокаралари якунида икки мамлакат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилиши борасидаги Келишув имзоланди.

Тожикистон парламенитининг айрим депутатлари ва юқори лавозимли дипломатлар визасиз режим борасидаги келишув яқин кунларда ҳар икки мамлакат парламентлари томонидан ратификация қилинишига ишонтиришди. “Эҳтимол бу жараён бир ҳафтадан ўн кунгача вақт олар”, – демоқда суҳбатдошлар.

Миллат Саройида бўлиб ўтган музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларининг ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ва жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. 2017 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 240 миллион долларни ташкил этди, дея хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

“Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми имкониятлар даражасида эмаслигини эътироф этиб, икки томонлама товар айланмаси ҳажмини 500 миллион долларга етказиш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этди”, -дейилади хабарда. Олий даражадаги учрашувда таъкидланганидек, икки давлатнинг умумий транспорт-коммуникациявий имконияти ва транзит салоҳиятидан тўла фойдаланишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон қўшма матбуот анжуманида Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини “тарихий” деб атади. Унинг баёнот беришича, Душанбе ваТошкент ҳақиқатан ҳам тарихий келишувларга эришди. Эмомали Раҳмон яқин йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдро айланмаси $1 млрдга етишига умид билдирди. Тожикистон давлати раҳбари икки мамлакат чегараларини “дўстлик чегараси” дея атади ва Тожикистон ва Ўзбекистон Сарез кўли сувларидан икки мамлакат тараққиёти йўлида фойдаланишга келишиб олганларини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«xabar.uz» таҳририятининг расмий баёноти

Шу йилнинг 18 июнидан бошлаб Ўзбекистоннинг бир қатор интернет-нашрларига киришда муаммолар юзага келаётгани, айримлари қийинчилик билан очилаётган бўлса, айримлари эса ...

Назарбоевнинг қизи ва куёви – forbes версияси бўйича бадавлат қозоғистонликлардир

Қозоғистон президентининг ўртанча қизи Динара Кулибаева ва унинг эри Тимур Кулибаев Американиннг Forbes журнали томонидан эълон қилинган миллиардерлар рўйхатида 194 та ...

Ўзбекистонда яна бир янги вазирлик ташкил этилади

Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя соҳасида алоҳида масъул вазирлик ташкил этилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида “Фаол ...