Тошкент герби

ТОШКЕНТ ГЕРБИ – илк ўрта асрлардаёқ Тошкентнинг ўзига хос рамзи юзага келган. 8-асрда Чоч (Шош) шаҳрининг нишони қоплон (тоғ барси) бўлган. Буни 8-асрнинг 1-ярмида ҳукмдорлик қилган ябғу Тарнавч номи билан зарб қилинган тангаларнинг олд томонида қоплон, орқасида эса қанғарларнинг айри тамғали ва суғд ёзувида «Тарнавч» деб битилган муҳри тасвирида кўриш мумкин (1-расм).

Чор Россияси даврида ҳам Тошкентнинг герби – шаҳар эмблемаси бўлган. Туркистон генерал-губернаторлиги томонидан 1909 йил 21 апрелда қабул қилинган шаҳар герби олтин қалқон шаклида ишланган. Қалқон ўртасидан тўлқинсимон мовий белбоғ билан ўралган, белбоғнинг юқори ва пастида ток барглари тасвирланган. Гербнинг юқори қисмига 3 тишли тож минора ўрнатилган. Атрофи Александр тасмаси билан бириктирилган 2 та зарҳал ток новдаси билан ўралган. Гербдаги белбоғ ўлка ҳаёт манбаи – Сирдарё дарёси тимсоли, ток барглари ва новдалари эса ўлкада узумчилик ривожланганини ифодалайди (2-расм).

Шаҳарнинг шўролар тузуми даврида – 1981 йил 20 мартда тасдиқланган герби очиқ китоб шаклида, ярмида респебликанинг ўша даврдаги давлат байроғи тасвирланган, ўртада қуёш гардиши ичида Тошкентнинг асосий музейи биноси, Тошкент йирик пахтакор республика маркази, дўстлик ва тинчлик шаҳри рамзи сифатида бир чаноқ пахта ва кабутар тасвирланган. Композиция марказидаги шестерня Тошкентнинг йирик индустриал шаҳар эканлиги рамзидир. Гербнинг юқори қисмида «Тошкент» сўзи ёзилган (3-расм).

Тошкент шаҳрининг ҳозирги герби шаҳар ҳокимлигининг 1997 йил 23 январдаги қарори асосида қабул қилинган. Ҳокимликнинг 2003 йил 4 февралдаги қарори билан унинг тасвирига ўзгартиришлар киритилган. Тошкент герби доира шаклида ифодаланган. Доиранинг юқори қисми гардишида чизиқлар орасида Амир Темурнинг «Куч – адолатдадир» деган сўзлари лотин алифбосида битилган. Доиранинг марказий қисмида икки табақали очиқ дарвоза тасвири солинган. Дарвозанинг юқорисида шарқона гумбаз ифодаланган. Гумбаз остида, қуёш шаклидаги нон расми бор. Нон тасвиридан пастроқда тоғлар, ундан қуйироқда оқиб келаётган дарёлар тасвири туширилган. Шаклнинг қуйи қисми сўл томонида ўрик гуллари ва барглари, ўнг томонида узум ва ток япроқлари тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида «Toshkent» деб ёзиб қўйилган. Доира – Ер курраси маъносини ифодалайди. Доиранинг гардишида жойлашган жимжимадор ҳалқасимон шакл – ер, сув, ариқ ва фавворалар жилоси. Очиқ дарвоза Тошкентнинг қадимдан Шарқ дарвозаси эканлиги рамзидир. Нон шаклидаги қуёш – Тошкентнинг ризқ-рўз, тўкин-сочинлик манбаи, фаровон, серқуёш шаҳар эканлиги белгиси. Баланд тоғлар ва икки дарё республикамиз табиатининг тимсоли. Герб тасвирида Тошкент – саноат, илм-фан, маданият, маънавият маркази, дўстлик тимсоли, мустақил республика пойтахти, Ватан юраги, юрт кўрки сифатида ифодаланган (4-расм).

Тошкент шаҳрининг темир йўл вокзали майдонида «Тошкент герби» ёдгорлик композицияси яратилган. Меъморий композиция йирик гранит блоклардан ясалган постамент ва жажжи шаршарали чиройли сув ҳавзасини бирлаштиради. Композиция атрофидаги майдон дам олиш зонасига айлантирилган. Ёдгорлик лойиҳаси 1995 йил «Тошкентбошплан ЛИТИ» институти томонидан ишлаб чиқилган (меъмор Н.Г.Наруцкая, ҳайк. Р.Авакиян).

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Мақола shosh.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саид-абдулазиз юсупов пора билан қўлга олинди

10 май куни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов ...

Собиқ ички ишлар вазири зокиржон алматов яна вазирликка қайтди

Генерал Зокиржон Алматов (чапдан иккинчи) 2005 йилда хавфсизлик тизими расмийлари билан. Ўзбекистон собиқ Ички ишлар вазири¸ генерал Зокир Алматов оиласига яқин мулозимнинг ...

Ўзбекистонда олий маълумот олиш даражаси африкадагидек бўлиб қолди

Кадрларга муҳтожлик – «кадрларга ташналик»ни кузата туриб, шуни англамоқдаманки, охирги 27 йил мобайнида олий маълумот олишга нисбатан онгли тарзда амалга оширилган чеклов ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400