Ўзбекистон ўз товарлари ва хизматларининг Тожикистонга экспортини молиялаштиради

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Тожикистон “Амонатбонк” Давлат жамғарма банки савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.

Келишув Ўзбекистондан Тожикистонга товарлар ва хизматлар экспорти билан боғлиқ битимларни молиялаштиришни назарда тутади. Тақдим этилаётган кредит линияси доирасида турли саноат тармоқларида ўзбек товарлари ва хизматларини кўпайтириш мақсадларида савдони молиялаштириш лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Бу, биринчи навбатда, тўқимачилик саноати, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва машиий кимё, қишлоқ хўжалиги саноати, шунингдек, электротехника, автомобиль, кимё тармоғига тааллуқли деб хабар бермоқда ўзбек ОАВ.

Бундан ташқари, иккила банк ўртасида корреспондентлик муносабатлари ўрнатиш ҳақида банклараро шартнома имзоланган бўлиб, у банклар ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи 10 март куни якунланди. Икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга мўлжалланган жами 25 тадан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Nike компанияси россияни бутунлай тарк этганини эълон қилди

Американинг кийим-кечак ва пояфзал ишлаб чиқарувчи Nike компанияси 23-июнда Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. ...

Бизга мурувват керак эмас, дадам қамоқдан чиқса бўлди

Яқинда ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлган Яккабоғ туманидаги тадбиркорнинг дўкони маҳаллий ҳокимлик масъуллари томонидан қандай бузилган бўлса, шундай қайтадан ...

Ўзбекистонга импорт қилинган шакар акциз солиғига тортилади

2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга импорт қилинган шакар 20 фоиз ставка билан акциз солиғига тортилади. Бу ҳукуматнинг 2 октябридаги қарори билан тасдиқланган, деб Spot ...