АДАШЛАР! Сиз сабаб лўлидан фарқим қолмади!

Қадамбой Отабоев

Бир куни эшик тақиллаб ичкарига ўн-ўн беш одам бостириб киришди!
Олдинига эсанкираб қолдим, билсамки улар бизнинг маҳалламиз фаоллари эканлар. Уйма уй юриб юртдошларимиздан “нима муаммоинг бор, нима ёрдам керак” дея хабар олиб юрган фидоийлар экан. Мана бу қорни-ю калласи катта, қобоғи солиган, чимирилган қош ва чақчайган кўзли одам овул фуқаролар йиғини раиси Шавкат оға экан. 

Раис у деди, бу деди, ҳомий йўқ деди (ҳомий бўлса, ўзимгаям керак деди), лекин менлик ишинг бўлса айт, қўлимдан келса битираман деди. Миямга ялт этиб бир фикр келиб қолди:

– Раис, – дедим шошиб. – мен бир сўм пенсия олмайман, хотиним ҳам бир сўм ойлик олмайди, ҳаммаси ипотекага ўтаяпти. Еб-ичиш томорқадан бўлаяпти, аммо свет-газ тўловлари… Авваллари “пособия”, “ёрдам пули” деган нарсалар бўлгувчи эди. Хозир ҳам шу каби гаплар борми?

– Албатта бор. – деди раис. – Фақат хозир бу нарсалар кварталний бериладиган бўлган. Лекин келгуси кварталнинг рўйхати ҳам кетиб бўлди. Худо хоҳласа, кузда сизнинг оилангизга посбия ҳам, ёрдам пули ҳам чиқариб бераман! Менга сентябр ойида телефон қилинг!

Раисга сентябр ойида телефон қилдим! У “пособия-уход эндиликда ҳар олти ойдан бир марта берила бошлаганини” айтди.

– Мендан хафа бўлманг, – қўшиб қўйди у. – Сиз ҳамиша калламдасиз, худо хоҳласа, январ ойидан “пособия-уход” ола бошлайсиз!
Раисни январ ойида яна безовта қилдим!

– Аҳвол чатоқ. Бу йилдан “Пособия-уход” йўқоладиган бўлиб турибди. Бу нарсалар учун бюджетдан бир сўм ажратилмади…

– Раис, тўғрисини айтсам … ебсиз! Биласизми, сиз кимсиз – билиб қўйинг, сиз – халқ душманисиз. Икки гапингизнинг бирида Каримов-Мирзиёев дейсиз, лекин ниятингиз – давлат сиёсатини балчиққа булғаш. Бозордаги лўлилар бор-ку, садақа сўраб изингиздан қолмайдиган, кўрганмисиз?

– Хўш?

– Менга садақа бер дейиш нақадар оғир гап, тўғрими? Сиз сабаб, менинг шу лўлилардан фарқим қолмади!

Муаллиф: Қадамбой Отобоев

Манба: Муаллифнинг “Фейсбук” саҳифаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада ўзбекистон ва қирғизистонликлар иштирокидаги муштлашувда уч киши пичоқланди

Россия пойтахтининг Текстилшчики туманида янги йилга ўтар кечаси ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлган. Бу ҳақда хабар қилган ...

Туркистонда нима бўлган эди… алданиш (ii-бўлим)

Биринчи Жаҳон уруши айни авж палласига чиққанида Россия империясида сиёсий инқироз бошланиб кетди. 1917 йили ҳокимият алмашиши юз берди – 27 февраль (12 март) куни Николай II ...

Самарқандлик аёл кундошининг фарзандини ўғирлаб, сўйиб ташлаш билан таҳдид қилди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида номаълум аёл 48-умумтаълим мактаби ўқувчисини ўғирлаб, уйига олиб кетган. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг хабар беришича, ҳодиса 7 ...