Россияликлар сайлов арафасида бирданига маошлар кўтарилганини айтишмоқда

Йил бошидан бери бюджет соҳаси ходимлари – шифокорлар, олий таълим даргоҳи ўқитувчилари ва илмий ходимларнинг маошлари бир неча баробар ошди. Бу ҳақда РБК хабар тарқатди. Айрим ҳолларда ойлик маошлар беш баробар ошгани ҳақида гап бормоқда.

Масалан, Москвадаги Боткин номли клиник шифохона ходимларининг маоши икки баробар оширилди. Бу ҳақда шифохона ходимлари РБКга маълум қилишди. Ойлик маошлар икки-уч баробар ошгани ҳақида Гельмгольц номли кўз касалликлари илмий-тадқиқот институтининг шифокорлари ҳам маълум қилдилар. Минтақавий соғлиқни сақлаш «Действие» (“Ҳаракат”) касаба уюшмаси ходимларининг сўзларига қараганда, ойлик маошлар бирданига кўтарилгани ҳақидаги хабарлар минтақалардан, жумладан Новгород вилояти ва Ижевскдан келмоқда.

Олий таълим муассасалари ўқитувчитларининг маошлари ҳам сезиларли даражада кўпайди. Москва Давлат университети фаолларининг ҳисоб-китобларига қараганда, илмий ходимлар ва ўқитувчилар таркиби бир ойлик маошнинг беш баробар миқдорида пул олишган.

Москва иқтисодий сиёсатдепартаментининг маълум қилишича, гап бу ерда “май фармонлари”нинг бажарилиши ҳақида бормоқда, унга кўра 2018 йилда шифокорлар, Олий таълим даргоҳларнинг ўқитувчилари ва илмий ходимларининг маошлари минтақа бўйича ўртача 200 фоизни ташкил қилиши керак.

2012 йилнинг май ойида Владимир Путин Россия президенти лавозимига киришар экан 11та ҳужжатга имзо чеккан эди.Бу ҳужжатлар “май фармонлари” дея аталади. Бу фармонлар россияликларнинг, жумладан шифокор ва ўқитувчиларнинг турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган. Декабр ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманидаПутин фармонлар 94 фоизга бажарилганини маълум қилди. Бироқ ўз сўзига, «ҳал қилинмаган масалалар, амалга оширилганидан кўп эканини” қўшимча қилди.

Росстатнинг январь ойидаги маълумотларига кўра, Россияда шифокорларнинг ўртача маоши 28 фоизгача ( 72 минг рубл), илмий ходимларнинг маоши 37 фоизга (87 минг рубл), олий таълим даргоҳлари ўқитувчиларининг маоши эса 21 фоизгача (77 минг рубл) ошган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бишкекда «тўй учун қарз олма!» номли акция бўлиб ўтди

Бишкек шаҳрида 11-февралга ўтар кечаси фаоллар қарз олиб тўй ўтказишга қарши акция ўтказишди. Унда шаҳарнинг ҳар бир ҳудудига, асосан банкларнинг кириш қисмига «Тўйга қарз ...

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ўзгариши кутилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори ...

Интернет тезлиги бўйича дунё рейтинги эълон қилинди

Ирландиянинг Оокла компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси июль ойи якунлари бўйича дунёдаги симли ва симсиз интернет тезлиги бўйича маълумотлардан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400