“Мухолифатчилар кимлар?” мақоласига жавоб

 

Демократияга интилаётган ҳар қандай жамиятда мухолифатнинг бўлиши қонуниятдир! Бошқа ҳолатларда мухолифат яксон қилиниб, изсиз тугатилади. Мухолифат ўрнини диссидентлар, партизанлар, террористлар эгаллайди!

Баҳодир Хон Туркистон

 

Рости, журналист Санжар Саидни яхши танимайман. Фейсбук орқали танишиб, Мессенжерда мулоқот қилиб кўрганман. Мулоқотимиз давомида менинг мухолифат сафида эканимни билиб, ўзини четга олганлиги сабабли мулоқотларимиз узоққа чўзилмади. Унинг АҚШга хизмат сафари билан келганини ҳам Фейсбукдаги саҳифасида ёритган постлари орқали билдим.

Мен Санжар Саид билан учрашишга, гаплашишга заррача ошиқмадим. Бунга унинг соф сиёсий қарашларга эга эмаслиги туртки берди. Санжарнинг ёзаётганларидан англаганим шу бўлдики, унинг сиёсий қарашлари ислом динимиз билан аралашиб кетган, сиёсий ва диний тушунчалари пала-партиш ва Ўзбекистондаги ҳозирги ўзгаришларга ишонган йигит. Уни ҳеч иккиланмасдан Каримовнинг қатағон сиёсатидан ўзини четга олиб юрган, сиёсий вазият бироз илиқлашганда бўй кўрсатишга талпинаётган журналистлар тоифасига киритсак ҳам бўлади.

“Мухолифатчилар кимлар?

Америкада хизмат сафари билан юрган вақтимда ўзини мухолифатчи ёки сиёсатчи деб биладиган Исоқжон Зокиров деган одам Месенжер орқали қўнғироқ қилиб қолди. У киши билан Фейсбукда дўст эдик. Баъзида шахсий хабарлар орқали менга Ўзбекистонда очилмайдиган сайтлардан линклар жўнатиб турарди. Аввал у киши билан гаплашмаганман, кимлиги билан қизиқмаган эдим ҳам. Шунчаки, чет элда яшайдиган ўзбеклардан бири, Ўзбекистондаги жараёнларга қизиқиб, баъзида айрим хабарларни (одатда нохуш янгиликларни) дўстлари билан бўлишгиси келади, деб ўйлардим.

Хуллас, АҚШда эканимни билиши биланоқ қўнғироқ қилибди. Биринчи бўлиб берган саволи қизишган ҳолда:

– Қандай қилиб Америкага келиб қолдингиз? Ўзбекистон бир қамоқхона бўлса, сизни қандай қилиб чиқариб юборишди?, – бўлди.

– Ака, сиз қайси замондаги Ўзбекистон ҳақида гапираяпсиз?, – дея саволига савол билан жавоб қайтардим. Унинг жавоби, ўша пайтдаги важоҳатини тасвирлашим қийин. Аниқ айтишим мумкинки, Ўзбекистондаги ҳозирги ўзгаришлардан ё хабари йўқ, ёки уларни қабул қила олмайди. Унга қолса ҳамма ёмон, ҳаммаси ёмон. Унинг тасаввурида Ўзбекистон қийноқлар, азоблар мамлакатига айланган, ҳамма ўт-олов ичида яшаяпти, кун кўришга, рўшнолик кўришга мутлақо имконият йўқ.

Унга ҳозир Ўзбекистонда бутунлай бошқача муҳит эканини, хорижга чиқиш ҳужжатини ҳеч қандай тўсиқ ва қийинчиликларсиз олганимни, ҳеч ким менга қаерга кетаяпсан, деб сўрамаганини айтдим. У бўлса важоҳатидан тушмас, ҳали Каримовни, ҳали Мирзиёевни диктатордан олиб, золимга чиқарар, Андижонда миллионлаб одамларни отиб ташлашгани, унга Ўзбекистонга киришга виза берилмаётганини айтарди.

– Сиз жуда агрессив экансиз, бу ҳолатингизда сизга Ўзбекистонга виза берилмаслигини сўрардим, дедим охири. У билан ортиқ гаплашишни истамадим, лифтга чиққаним, алоқани узишимни айтиб, у билан суҳбатга чек қўйдим. Меҳмонхона хонасида уни дўстлар сафидан ўчириб, қора рўйхатга ҳам киритиб қўйдим. Шунчаки, ўзидан фақат қора энергия чиқарадиган одамлар кўнгилни хира ва ғаш қилишдан бошқага ярамагани учун овозини “ўчириб” қўйдим.

Билмадим, қандай йўл, қандай сабаблар билан Ўзбекистондан чиқиб кетган у одам? Аниғи шуки, Америкада яшайди, шу мамлакатдан сиёсий бошпана олган. Сиёсий бошпана шунчаки берилмас, балки нон-туз тутганларнинг буйруқларини, буюртмаларини бажариши керакдир. Эҳтимол, шунчаки яшаб туришига имкон, шароит яратар, бошқаси билан ҳеч кимнинг иши бўлмас. Менимча иккинчи тахминим тўғрироқ. Чунки сафар давомида “Америка овози” радиоси журналисти Навбаҳор Имомова билан ўзбек мухолифатчилари тўғрисида бир оз суҳбатлашиб қолдик. Суҳбатдан чиқарган хулосам шу бўлдики, мухолифатчиларни ўзлари иддао қилганларидек Ватан, халқ, миллат тақдири қизиқтирмайди. Улар ҳар хил гуруҳ, тоифаларга бўлиниб олиб, бир-бирининг устидан мағзава ағдариш, бир-бирини ёмонлаш, нафрат ва адоват тарқатиш билан овора бўлиб қолган. “Бирлик”, “Эрк”, “Ўзбекистон халқ ҳаракати” ва ҳакозо гуруҳ ёки партиялар тузиб, бир-бири билан ит-мушук ўйнашади. Ҳатто бир сафар АҚШ сенаторлари уларни бир жойга йиғиб, мулоқот қилмоқчи бўлган экан. Улар катта таъсир кучига эга сиёсатчилар билан конструктив мулоқот олиб бориш ўрнига конгрессменлар кўз ўнгида жанжаллашиб, етакчилардан бири мажлис бошиданоқ чиқиб кетган экан.

Интернет орқали ҳам уларнинг бир-бирига қарши ёзган мақолаю очиқ хатларига кўзимиз тушиб туради. Уларни кузатиб мухолифатчилар Ўзбекистон, ўзбек миллати учун нима қилишмоқда, ёшларга қайси ижобий жиҳатлари билан ўрнак-намуна бўлмоқда, кимларни ўз ортидан эргаштирмоқда, деган саволларни ўзингизга беришингиз тайин. Хўш, шу вақтгача ўзбек мухолифатчиларининг борлиги нимани ўзгартирди, йўқлиги бизга қандай зарар келтирарди? Билганим улар сабабли Ўзбекистонда қанчадан-қанча ёшлар, журналистлар қамалиб кетди, қанчаси қийноққа солинди. Муҳаммад Солиҳ журналист Бобомурод Абдуллани сотди, у сабабли Акром Малик қамалиб кетди, аммо токи Каримов ўлиб, ҳокимиятга Мирзиёев келмагунича вазият ёмонлашса ёмонлашдики, ўнгланмади. Четдан туриб қилинган иддаолар ҳеч нарса бермади.

Хуллас, тушунишим қийин, ҳазм қилишим оғир. Менинг тасаввуримда сиёсатчи, мухолифатчи ундай бўлмайди. Улар бир-бири билан овора бўлмасдан, миллат, халқ, ватан йўлида бирлашади, сиёсий иродаси, билими, тажрибаси, чет элдаги алоқаларини Ўзбекистонни ривожлантиришга йўналтиради. Улар миллат ва ватан манфаати учун аниқ таклиф ва ечимларни илгари суради; ёшлар онгини заҳарлаб, ҳар хил бўхтону пессимистик ғояларни тарғиб қилмасдан, уларни маърифатга, илмга чорлайди,мамлакатда кечаётган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ўзгаришларда шижоати, ташаббус ва ғоялари билан фаол қатнашишга ундайди. Биз билган ва таниган мухолифат эса фақат қоралаш, ёмонлаш, ғийбат, нафратга кўмилиб қолган. Улар ортидан эргашганларни ё қамоқ, ё мусофирчилик ёки хору зорликлар кутади. Улар Ўзбекистонга келиб ҳам бирор нарсани қойиллатишига кўзим етмайди. Фақат ислоҳотларга халал бериши, ҳамма ёқни фисқу фасодга тўлдириши мумкин холос.

PS: Агар ушбу ёзганларимни бирорта мухолифатчи ўқиб жавоб қайтаришни лозим кўрса, юқоридаги мулоҳазаларимнинг тўғрилигига яна бир амин бўласиз. Улар конструктив мулоқотга лаёқатли эмас. Фақат нафрат, ҳиссиёт ва жазавани кутаверинг.

https://sanjarsaid.uz/2018/02/27/muxolifatchilar/ “.

Аслида мен Санжар Саидга жавоб ёзмоқчимасдим. Аммо, унинг мухолифат деб барча мухолифатчилар устидан мағзава тўкканига чидаб тура олмадим. Унга ўз фикримни етказишим зарур деб билдим.

Шахсан мен Ўзбекистондаги Каримовнинг адолатсиз, диктатура режимига қарши 2000 йилдан буён тинмасдан курашиб келмоқдаман. 2001 йил 6 ойга қамалдим. Судлар мени 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишди. Бироқ, ўзлари судда амнистия акти қўллашиб, мени белгиланган муддатдан олдин жазодан озод этди. Салкам 3 йиллик умрим судма-суд юриш билан, судлардан адолат излаш билан ўтди.

2003 йилда мухолифатдаги “Бирлик”, “Эрк” ва “Озод деҳқонлар” партиялари фаолиятлари ва уларнинг фаоллари билан танишдим. Очиғи, уларнинг фаолиятлари мени мутлақо қониқтирмади. Мен бошқалар каби, масалан, Санжар Саидга ўхшаб, “Мухолифатчилар кимлар?” деган мазмунда мақолалар ёзиб, амалдаги мухолифатнинг устидан иғво тарқатиб ўтирмасдан, балки  ўзим мустақил ҳолда мухолифатдаги сиёсий ташкилот тузишга киришиб кетдим. Чунки ўз вақтида ҳар қандай жамият учун мухолифат зарур эканини, мухолифат соғлом бўлса, жамият соғломлашишини чуқур англадим!

2004 йилнинг март ойида мухолифат сафига ўтганлигим ҳақида баёнот берганимдан кейин режимга қарши очиқча курашишга бел боғладим. Бошқаларга ўхшаб  яшириниб, ўзимни “маскировка” қилиб юрмадим.

2004 йилнинг 10 апрелида “Бирдамлик” ҳаракатига асос солдим ва бу ҳақида ўз вақтида очиқ хабар берилди ҳамда мақолалар ёзилди. 2004 йилнинг апрель, май, июнь ойларида пойтахтнинг бир қанча жойларида кетма-кет пикет ва митинглар ташкиллаштирдим. Шу пайтларда МХХ ва ИИВ ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам мени тинчлантириш йўлларини ахтарди. Мени  жисмонан йўқ қилиш учун пинҳоний тарзда курашга чоғланди. Бир неча бор қаттиқ ҳужумлар қилди.

Мен “Кеsh” очиқ турдаги ҳиссадолик жамиятидан ноқонуний тарзда мосуво бўлганимдан кейин ишсиз қолдим. Бунинг натижасида оиламни киракашлик орқасида боқишга мажбур бўлдим. 2004 йил 21 майда МХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорликда менга қарши ҳужум уюштирди. Улар менинг бошқарувимдаги “Нексия” машинамни сиқиб тўхтатишиб, ўзимни машинадан 5-6 киши суғуриб олиб ўғирлаб кетишди. Йўлакай мени қаттиқ қийнашди. Хушимга келганда чекка бир ташландиқ иморатда, оғир калтаклар зарбидан чалажон ҳолда эканимни англадим. Кейинроқ билдимки, улар шу куннинг ўзидаёқ менинг ягона тирикчилик манбаим бўлган “Нексия” машинамни четга олиб чиқиб ёқиб юборибди. Мен пулсиз, ишсиз оғир аҳволда қолганим учун оила аъзоларим билан Москвага кетишга мажбур бўлдим. 2005 йилда Москвада АҚШга сиёсий бошпана олиб оила аъзоларим билан АҚШга етиб келдим.

АҚШда бир кун ҳам дам олмасдан тинимсиз меҳнат қилдим ҳамда Ўзбекистондаги режимга қарши бетиним курашдим. Шу пайтда Ўзбекистондаги барча вилоятларда “Бирдамлик” ҳаракати бўлимларини очиб, ҳаракатимиз сафини кенгайтириб бордик. Сиёсатга аниқ таҳлил ва билимлар билан ёндошишимиз, изланишларимиз натижасида Каримов режими ҳар қандай ташқи ва ички қуролли қўзғолонларни, зўравонликларга асосланган қонли қаршиликларни, диний радикализм, сиёсий диндорларга қарши кучли кураша олишини чуқур англадим. Мавжуд режим бундай усуллардаги курашларни яксон қила олишини, аммо, нозўравон курашларга қарши унда кучли алтернатив қарши туриш салоҳияти камлигини теран уқдим. Шу тариқа, Каримов режимига қарши курашишнинг энг кучли сиёсий усули — бу нозўравон кураш усули эканини билган ҳолда ана шу кураш усули бўйича иш тутишга қатъий жазм қилдим. Бизнинг мақсад ва маслагимизни билган режим нозўравон кураш ва бу курашда оқ рангни байроқ қилиб олган “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатига қарши ноанъанавий кураш йўлига ўтди.

Ушбу режим, асосан, кўзга кўринган фаолларимизни жисмонан йўқ қилиш, уларни қўрқитиш, обрўсизлантириш, сафдан чиқариш, Ҳаракатнинг оммалашиб кетишига йўл қўймай келди. Каримов режими бизнинг оммалашиб кетмаслигимиз учун айниқса, мухолифат ва бизнинг орамизни бузадиган, бизни бир-биримизга доим қайраб, уруштириб турадиган ҳар хил касларни ичимизга киритишга ҳаракат қилди. Уларнинг бу ҳаракатлари ўз самарасини берди. Қолаверса, ўзбек режимининг бу каби ишларига “Amerika ovozi”, “Ozodlik” радиоси ҳам яқиндан кўмак бериб, сиёсий фаолиятимизни анча кучсизлантирди.

Ҳар қандай сиёсий ташкилот тарғибот ва ташвиқот, яъни агитация ва пропаганда ишлари орқали кучайиб, ривожланиб боради. Афсуски, “Ozodlik” радиоси, ББСнинг Ўзбек хизмати, “Amerika ovozi” радиолари бизни тарғиб қилиш учун эмас, балки бор овозимизни ўчириш билан бизга қарши фаолият юритиб келди. Бу ерда маълум маънода МХХнинг ушбу радиоларга таъсири бор деб ҳисоблайман. Чунки бу журналистлар ҳам иссиқ жон, қолаверса, Ўзбекистонга бориб туришлари керак, у ерда қариндошлари ҳам тинч яшашлари керакда!

Биз ҳар доим нозўравон кураш тарафдори бўлиб, фаолиятимиз давомида сиёсий курашнинг ҳар қандай зўравонлик усулларини қаттиқ қоралаб келдик. Каримов режими бизга жуда эҳтиёткорона ёндошган ҳолда курашга бел боғлади. Кучли фаолларимизни қўрқитиш, алдов йўллари билан сафимиздан узоқлаштиролмагач, уларни қамашга ўтишди. Аммо бу усул унчалик самара бўрмади. Чунки биз ноҳақ қамалган фаолларимиз ҳимоясига отланиб, дунёнинг кўп жойларида норозилик намойишлари ўтказиб турдик. Шу тариқа, улар бизнинг янада кучайишимизни яхши англадилар. Шу сабабли улар фаолларимизни ҳар хил вазиятлардан фойдаланиб жисмоний йўқ қилишга ўтдилар.

Талофатлар кўрдик, тинимсиз тазйиқ, таъқиблар остида фаолият кўрсатишга мажбур бўлдик ва бўлмоқдамиз. Бу борада қуйидаги фожиаларни унутиш мушкул:

1) Ҳаракатимиз Матбуот котиби, фарғоналик собиқ миллатвакили ва сиёсий маҳбус Иномжон Турсунов “сирли” тарзда заҳарланиб ўлдирилди.

2) “Бирдамлик”нинг Хоразм вилояти етакчиси Валерий Назаров сиёсий фаоллиги учун бир неча бор қамалди ва мажбурий “даволаш” жараёнида тили, ўзлигидан маҳрум этувчи “дорилар” бериб ўлдирилди.

3) Менинг жиянларим қашқадарёлик Ҳаракатимиз фаоллари, ака-ука Карим Ҳасанов ва Рўзибой Ҳасановлар “номаълум” сабабларга кўра бирин-кетин ҳалок бўлдилар.

4) Отам Ҳасан Чориев устидан сохта жиноий иш очилиб қамалиши муносабати билан Интернетда ўз мурожаати билан чиққан аммам Халоват Чориеванинг набираси, “Бирдамлик” фаоли,  газ шаҳобчасининг ишчиси Зафар Авазов иш жойида “номаълум” сабаб билан тўсатдан портлаб кетди.

Ҳасан Чориевнинг опалари Халоват Чориеванинг мурожаати https://youtu.be/nlh4srLidlI .

5) Тошкентлик тиниб-тинчимас фаолимиз, болалар меҳнатидан оммавий фойдаланишга қарши курашчи, маълум давр Тошкент вилояти ва Ўзбекистон бўйича Ҳаракатимиз масъули бўлган Акромхўжа Муҳитдинов “номаълум” сабаб билан чавақлаб кетилди.

6) Қашқадарё “Бирдамлик”чиларининг вилоят етакчиси, отам Ҳасан Чориевга қарши сохта жиноий иш очишиб, етти ой қамашди. Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  ташкилотлари, демократик давлатлардаги масъул органлар ва Ҳаракатимизнинг норозилик компанияси натижасида амнистия билан озодликка чиқарилган отам орада икки ой ўтиб, оламдан кўз юмди.

Биз қаттиқ ҳурмат қиладиган Санобар Шерматова мен ҳақимда қуйидаги мақолани ёзган эди:

Оппозиционер поневоле. Частная история предпринимателя Баходира Чориева

http://www.fergananews.com/article.php?id=6341

Санобар Шерматова, член экспертного совета РИА “Новости”, специально для ИА “Фергана.Ру”

Раҳматли Санобар Шерматова билан дўстона алоқада эдик. Санобар опа мен ҳақимда юқорида номи келтирилган мақолани ёзганди. Орадан бир ярим йил ўтиб, Санобар опа тўсатдан вафот этди. Аниқ ишонаманки, ўзбек МХХ хизмати Санобар Шерматовадан ёзган мақолалари учун қасд олди ва уни сирли равишда ўлдирди. Санобар опа ҳали ёш, соғлом аёл эди. Санобар опани Аллоҳ ўз раҳматига олсин! Опанинг жойлари жаннатда бўлсин!

Ушла из жизни Санобар Шерматова

07.03.2011 14:43 msk, Фергана Россия

http://www.fergananews.com/articles/6915.

Шу ўринда Сизнинг мухолифатчиларга оид мақолангизда исми-шарифи тилга олинганидан фойдаланиб, сизга ўзини “мухолифатчи ёки сиёсатчи” деб таништирган Исоқжон Зокиров ҳақида ўз фикримни билдиришни мақсадга мувофиқ деб топдим.

Зокировни мен 2006 йилдан бери биламан. У 2005 йил Андижон воқеалари ортидан ўзбек мухолифатига қўшилиб, Ўзбекистонни тарк этган. Бошида у ўзини менга ҳам кучли мухолифатчи ва сиёсатчи деб таништирган. Биз уни 2006 йил сафимизга қабул қилганмиз. 2007 йили Украинада пикетларга қатнашган, шу пикетларнинг бирида “Бирдамлик” ҳаракатининг рамзий оқ рангги ўрнига қора ранг, қора мато ишлатган. Бошида биз унинг бу сиёсий хатосини “Бирдамлик”ни яхши билмаслигига йўйдик. Кейинчалик бу ишлар И. Зокиров томонидан уюштирилган биринчи провакация эканини тушундик.

Исоқжон Зокиров томонидан уюштирилган биринчи провакация

Исоқжон Зокиров 2009 йил АҚШдан сиёсий бошпана олди. Айдахо штатининг Боиси шаҳридан бошпана олиши ортидан ёлғиз АҚШга келиб, яшай бошлади. Кейинчалик ўз хоҳиши ва бизнинг таклифимиз билан биз яшаётган Миссури штатининг Сент-Луис шаҳрига кўчиб келди. У менинг Бобур укамникида 6 ойдан ортиқ ҳеч қандай харажат қилмасдан, бирор бир жойда ишламасдан текинхўрлик билан яшади.

Мен ҳар доим укамнинг уйига келганимда у фақат зўравонлик, қуролланиш, қуролли қўзғолон ҳақида гап очиб, менинг бошимни қотирарди. Охирги вақтларда у ҳаддидан ошиб кетгач, уни уйдан чиқариб юбордик.

2010 йилдан буён Нью-Йоркда яшайди. Бирон бир ўзбек билан учрашиб қолгудек бўлса, у ўша миллатдошимизга ўзини мухолифатчи, сиёсатчи деб таништириб, мухолифат устидан мағзава тўкишни бошлайди. И. Зокиров олдин КГБнинг, кейин эса, МХХнинг айғоқчисига айланди. Унинг асосий иши мухолифатни обрўсизлантиришдан иборат. АҚШда Исоқжон Зокировга ўхшаш яна 2-3 таси бор. Улар АҚШга келаётган, бироз мустақил фикрли инсонларни мухолифат билан боғланиб қолмасин деган мақсадда мухолифатдан кўнгил айнитиш ишлари, мухолифатни обрўсизлантириш ишлари билан тинимсиз шуғулланишади. Энди хулосани ўзингиз чиқараверинг.

Қадрли Санжар Саид! Сиз “журналист” Навбаҳор Имомова билан учрашганингиз, суҳбат жараёнида унинг ўзбек мухолифати хусусида билдирган фикрларини билганингиз ҳақида ёзаяпсиз. Англашимизча, Навбаҳорнинг жавобларига таянган ҳолда мухолифатга доир кескин танқидий фикр билдираяпсиз. Биз сизнинг, барчанинг фикрини эшитамиз, фикрлар хилма-хиллиги тамойилини қўллаб-қувватлаймиз. Эҳтимол, Навбаҳор мухолифатчилар ҳақида фикр билдиришда “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати ҳақида ҳам гап очгандир ёки сиз бизни ўз қаламингизга олмадингизми?

Гап шундаки, мухолифат ҳақида ўз фикрини баён қилган Навбаҳор Имомова, умуман “Amerika ovozi” радиосининг Ўзбек хизмати ходимларида ҳам гап жуда кўп. Асосий гап уларнинг тарафкашлигида, айирмачилигида, мақолаларни ёритишда холислик тамойилига амал қила олмасликларида, воқеликка бирёқлама ёндашишларида, кимларнингдир қош-қовоғига қараб иш тутишида, энг муҳими, журналистика этикаси бўйича чуқур билимга эга эмасликларидадир. Уларнинг ана шу “фазилатлари” танқидчиси бўлганим учун ҳам Навбаҳор Имомова билан ўртамизда катта келишмовчиликлар бор. Яхшиси сизга ушбу мақолани ўқишни тавсия қиламан. Марҳамат ўқинг:

“”Amerika ovozi” Ўзбек хизмати ходимларининг “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатига муносабати ҳақида

Ҳурматли жаноб Eric PHILLIPS!

Биз, “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Ҳайъат аъзолари: Ҳаракат раиси Баҳодир Чориев, раис ўринбосарлари Абдуфаттоҳ Маннопов ва Ботир Норбоевлар Сиз билан 2014 йил 16 май куни “Amerika ovozi”нинг биносида учрашган эдик.

Учрашувда биз “Amerika ovozi” радиосининг ўзбек хизмати журналистларини тарафкашликда, журналистик этикага риоя қилмаслик ортидан нохолислик, бирёқламаликка берилаётганликда ва уларни ўзбек режимига хизмат қилишда айбладик. Биз 2014 йил 25 май куни WWW.birdamlik.info сайтимизда эълон қилган “Умид энг кейин сўнади” http://birdamlik.info/blog/2014/05/25/умид-энг-кейин-сўнади/ мақоламизда ҳам “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизматидаги баъзи бир камчиликларни асослаб ўтган эдик. Сизга ва кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилаётган ушбу мурожаатимизда мазкур мақоладаги маълумотларни кенгроқ тарзда ёритишни ният қилдик.

***

Aчинарлиси шундаки, кейинги диктаторлик режими даврида Ўзбекистон халқига холис ва ишончли ахборот етиб бормаётир. Аҳоли холис ахборот оқимидан узиб қўйилган. Фуқароларни ҳақиқий ҳаёт акс этган хабарлар тақчиллиги қийнамоқда. Устига-устак, Ўзбекистон аҳолисини мухолифатнинг етакчи ташкилотларидан бири бўлган “Birdamlik” Халқ демократик ҳаракати ҳақида холис ва ишончли ахборот билан таъминлаш борасида айрим хорижий оммавий ахборот воситаларининг Ўзбек хизматлари ходимлари томонидан сунъий тўсиқлар қўйилмоқда.

Афсуски, хорижий радиоларнинг Ўзбек хизмати тизимида бирёқламалик, тарафкашлик, нохолислик каби иллатлар узоқ йиллардан буён ҳукмронлик қилиб келмоқда. Гўё бу даргоҳларга Каримов режимининг ҳожатбарорлари ин қўйиб олгандек. Бу ҳолнинг нақадар кенг илдиз отгани қуйидаги мисолларда ҳам кўринади.

2006 йилнинг март ойида мен, Баҳодир Чориев “Ozodlik” радиосининг Ўзбек хизматидаги тарафкашлик, мухолифатга нисбатан айирмачиликни, цензурани зудлик билан тўхтатишларини талаб қилиб ўзим, рафиқам ва 4 фарзандим билан 1 ҳафта Вашингтон шаҳридаги “Amerika ovozi” биносидан атиги бир блок узоқликда жойлашган Капитолиянинг олдида очлик намойишини уюштирдик. Қаранг:

Вашингтон ДС (Вашингтон Колумбия райони)га йўл

http://birdamlik.info/blog/2006/03/20/вашингтон-дс-га-йўл/

“…Биз Конгресс олдига бориб, талабларимиз ёзилган қоғозларимизни машинамизнинг ҳамма томонларига ёпиштирдик. Олдинига бир полициячи мотоциклда келиб, бу ердан жўнаб кетишимизни талаб қилди, акс ҳолда “Tiket” ($20 жарима)га тортишини айтиб огоҳлантирди ва у жарима солди, сўнгра ёрдамга бошқаларни чақирди.

Улар мени нима мақсадда келганимни билдилар. Ҳужжатларим билан танишдилар. Тезда болалар назорати бўлимидан ҳам мутахассислар келишди ва болаларим аҳволи билан танишдилар. Биз болаларимизга очлик бошлашга рухсат бермагандик. Болалар бўйича инспектор болаларимиздан нима овқат еганларини батафсил сўраб олдилар.

Инспектор биз очликни тугатгунча болаларимизни бепул меҳмонхонага жойлаштирмоқчи бўлди. Биз унамадик ва бир дўстимиз болаларимизни кечаси уйига олиб бориб ётқизаётганлиги ва ҳар куни эрталаб олиб келаётганлиги учун у кишидан биз кетгунча болаларимизга ғамхўрлик қилишини сўрадик ва у киши бажонудил рози бўлди.

14 март куни “Amerika Ovozi” радиосининг Ўзбек хизмати бошлиғи Жавдат Сайхон келиб биз билан танишди, машинада ёзилган талабларни ўқиб бирдан қаёққадир ғойиб бўлди. 16 март куни Конгрессда ишимизни тугатиб, “Amerika Ovozi” радиоси ва радиолар раҳбарияти – BBG (The Broadcasting Board of Governors)-Radio-televidenie давлат комитети ташкилоти олдида очликни давом эттирдик. Жаноб Жавдат Сайхон бизни олдимизга чиқиб соат ўнларда келиб интервью олишини айтди.

Соат тахминан 11-00 ларда жаноб Сайхон бугун-эрта биздан 5 минутлик интервью олишга вақт тополмаслигини, келаси ҳафта ҳам иложи бўлмаслигини гапирди. Шу биринчи маълумотдан ҳам ўзбекнинг қўлига тушиб қолган демократиянинг аҳволини тасаввур этиш мумкин! Уларнинг биз холисмиз, биз яхшими-ёмонми ҳар қандай хабарларни эфирга узатамиз,  деган гапларига ишониш қийин…”

Ҳафтанинг сешанба куни бизнинг аҳволимиздан хабар олгани келиб, биздан интервью оламан деган “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати раҳбари негадир дом-дараксиз кетди. Ваҳоланки, у намойиш жойига келганида менинг оилам полиция ва болалар назорати ходимлари билан қаттиқ тортишаётган эди.

Ушбу “Amerika оvozi” журналисти Навбаҳор Имомованинг “Amerika Ovozi” радиосининг томида тушган расмидан кўриниб турибдики, улар биз пикет ўтказган майдонни томдан кузатиб турган.

Бегона бир юртдан сиёсий бошпана олган бир ўзбек оиласининг муҳим ижтимоий муаммони ҳал қилиш мақсадида, қолаверса, ўзи истиқомат қилаётган шаҳардан 1500 км масофа йўл босиб, пойтахт Вашингтонга келиб намойиш ўтказиши журналист учун қайноқ хабар, долзарб воқелик эди. Бу хил воқеалар АҚШда кунаро содир бўлаётгани йўқ. Вашингтонда бирор бир ўзбек оиласи айнан биз кўтарган долзарб масала юзасидан намойиш ўтказмаган.

Qarang: http://www.fergananews.com/news.php?id=12676&mode=snews,

 http://www.fergananews.com/news.php?id=12684&mode=snews ,

 http://www.fergananews.com/news.php?id=12695 ,

http://www.fergananews.com/news.php?id=12719 .

 

Бу намойишларда ҳам “Amerika ovozi” журналистлари бизнинг 5 кунлик давом этган очлик акциямизга яқин келишмади. Фақат телефонда боғланиб, телефон орқали интервью олдилар, холос.

Аслини олиб қараганда, биз, Чориевлар оиласининг айнан хорижда фаолият олиб бораётган “Ozodlik” радиосининг Ўзбек хизмати ходимлари фаолиятига танқидий кўз билан қарашимиз ва уларнинг нохолислигига қарши намойиш ўтказишимиз улар учун кутилмаган воқелик, эксклюзив хабар бўлиши лозим эди. Мабодо, Ўзбек хизмати журналистларининг ўрнида рус ёки бошқа миллат вакилларининг оммавий ахборот воситалари ходимлари бўлганида эди, воқеликка холисона баҳо берган ҳолда вазиятни ёритган ва халқ оммасини намойиш ҳақидаги хабарлар билан таништирган бўларди.

Ўзбек хизмати ходимлари воқеликнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш ва матбуотга олиб чиқиш ўрнига, нима учундир (балки улар “Ozodlik”даги , асосан, “Эрк” лидери Муҳаммад Солиҳни дастаклаётган коллегиялари Озодликчиларни ранжитмаслик учундир?) ўзларини панага олдилар. Бизнинг хорижий радиолар билан бўлган илк тўқнашувимиз ана шундай якун топди.

Афсуски, биз томондан АҚШда ташкиллаштирилган 15 дан ортиқ пикет ва қатор норозилик намойишларнинг биронтасида “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати кўриниш бермади, бизнинг мақсад-муддаомизни халққа етказишга ҳафсала қилмади. Тўғри, айрим ҳолларда (яқин бўлишларига қарамасдан, воқеа жойига етиб келмасдан) телефон орқали интервью олган пайтлари оз бўлса-да бор, аммо бу интервьюлар ҳам биртомонлама бўлди.

Ўтган 2013 йилнинг 27 июнь куни Сент-Луис шаҳридан 7 та трак, бир автобус, 1 енгил машина ҳамда Ҳаракатнинг 40 дан ортиқ фаоллари билан 1500 км масофа йўл босиб, Вашингтонга етиб келдик. Вашингтондаги ўзбек элчихонасининг олдида туриб, йўлни тўсиб қўйдик. Бир зумда атрофимизни юзлаб полиция ходимлари, телевидение вакиллари, маҳаллий журналистлар қуршаб олишди.

Бизнинг Сент-Луисдан Вашинтонга уюштирган тадбиримиз ҳақида турли сайтларда кенг ёритилди. Аммо “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати ходимлари жим қолишди. Шу куни мен билан бирга яна бир аёл фаолимизни қамоққа олишди. Бизнинг катта тракларимиз олиб қўйилди. Барча ҳайдовчилар катта миқдорларда жаримага тортилди. Фаолларимиз Ўзбекистон элчихонасининг олдида 2 соатлик пикет уюштиришди. Об-ҳаво яхши эди, ёмғир ҳам ёғмаётганди.

Mени қамоққа олиб кетишгач, пикет якуни арафасида ёмғир ёғди. Лекин, биз бирор бир журналистни ёмғир ёғгани учун пикетимизни ташлаб кетганини кўрмадик.

Биз, машиналаримизни жарима майдонидан олиб, Сент-Луисга, уйга қараб қайтдик. Эртасига “Amerika ovozi”нинг журналисти Навбаҳор Имомова мен (яъни Баҳодир Чориев)га қўнғироқ қилиб, интервью беришимни сўради. Мен ундан воқеа жойига келмагани сабабини сўраганимда: “Узр, бормоқчи эдик, ёмғир ёғиб қолди. Шу сабабли боролмадик”, деб жавоб берди. Сўнг мендан интервью олгандек бўлди.

Баҳодир Чориев: Отам Ўзбекистон диктатори қўлида гаровда http://www.amerikaovozi.com/content/choriyev-birdamlik-uzbekistan/1691560.html

“Amerika ovozi” Ўзбек хизматининг бу каби боқибеғамлиги, жамиятда кечаётган қайноқ жараёнларга бефарқлигини нима деб аташ мумкин? Қани бу ерда холислик? Ахир бу каби совуққонлик ўзбек режимига хизмат қилишнинг очиқ-ойдин ифодаси эмасми? Дунё журналистлари ўқ ёмғирлари остида, жонларини хатарга қўйиб бўлса-да, ўз хизмат бурчларини мардонавор адо этаётган айни бир пайтда “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати вакиллари арзимаган ёмғирдан қочиб ўтириши нимани англатади? Ёғмаган ёмғирни рўкач қилиш инсофданми? Вашингтонда ин қуриб олган “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизматидаги “журналист” ниқобидаги кимсалар атиги 5 км масофага келишни ўзларига эп кўришмади. Бу ҳолатни қандай баҳолаш мумкин? Шундан кейин ҳам уларни журналист, демократик дунё тарафдорлари деб бўлармикин?

Биз, “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати 2013 йил 26 август куни Ўзбекистонда уч босқичли маънавий маънодаги инқилоб бошлаганимизни эълон қилдик. Афсуски, “Amerika ovozi” радиосининг Ўзбек хизмати ходимлари биздан тўғридан-тўғри интервью олиш ўрнига “Ozodlik”даги ҳамкасблар каби бу ҳақда Ўзбекистон аҳолисини керакли маълумот, хабар, ахборотлар билан таъминламадилар, аксинча, фуқароларнинг онгини чалғитишга уринишди. Яна мисоллар келтирамиз.

Мустақиллик байрами олдидан “Бирдамлик” халқни тинч курашга ундамоқда

Amerika Ovozi

28.08.2013 19:30

Ўзбекистонда истиқлолнинг 22 йиллиги тантана қилинар экан, хориждаги мухолифат, хусусан, АҚШда асосланган “Бирдамлик” ҳаракати одамларни Ислом Каримов тизимига қарши чиқишга чақирмоқда.

Айтиш жоиз, шу йилнинг июнь ойида бу Ҳаракат лидери Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориев жинсий зўравонликда айбланиб, Қашқадарё вилоятида қамоққа олинган эди. Суд уни беш йил ва икки ойга озодликдан маҳрум этган.

Чориевлар оиласи Ўзбекистон ҳукуматини туҳматда, “Бирдамлик” фаолияти учун аламни отадан олаётганликда айблаб танқид қилади. Яқинда Матлуба Абдураҳмонова, жабрланувчи, “YouTube”да эълон қилинган видеода Ҳасан Чориевни бир маротаба эмас, бир йил давомида узлуксиз тажовузда айблаб чиқди.

Чориевларнинг тарафдорлари, маҳаллий фаоллар назарида бу Миллий Хавфсизлик хизмати томонидан саҳналаштирилган томоша.

“Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев 26 август куни интернетда баёнот берди. Унинг айтишича, “Бирдамлик” ” демократик ва халқ ҳаракати бўлиб, тинч ва нозўравон кураш орқали “Ўзбекистонни золим диктатор Ислом Каримов чангалидан озод қилиш учун” 10 йилдан буён режаланган уч қисмдан иборат Рангли Инқилобни амалга оширишга киришган.

Ўзбекистонни 2005 йилда тарк этган Чориевлар Миссури штатида кун кечиради. Ўз транспорт бизнесига эга. Июль ойи охирида улардан бири, Бахтиёр Чориев хотинини азоблаганликда айбланиб, полиция томонидан олиб кетилган. Бу борада Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасига хабар берилган. Кейинроқ эса, Бахтиёр Чориевнинг рафиқаси у билан ярашган, эр-хотинга суд махсус оилавий курслардан ўтишни буюрган.

Июль ойи бошида оила Вашингтонда Ўзбекистон элчихонаси ва АҚШ Давлат департаменти биноси олдида намойишлар қилган эди. Чориевлар Ислом Каримовни диктатурада айблаб, Америка ҳукуматини у билан ҳамкорликни чеклашга ва Ўзбекистонда демократик кучларни қувватлашга чақириб келади.

Баҳодир Чориев, “Бирдамлик” лидери билан суҳбат (Навбаҳор Имомова, “Amerika оvozi”, 29 июнь 2013.Mp3)

 http://www.amerikaovozi.com/content/uzbekistan-opposition-abroad-birdamlik/1738654.html

Юқоридаги эшиттириш жиддий таҳлилга муҳтож. Биз яқинларимизнинг, фаолларимизнинг ҳаётини хавф остига қўйиб сиёсий кураш олиб боряпмиз. Бу мақсадимиз йўлида ўта муҳим Баёнот бердик. “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати журналистлари бизнинг Баёнот мазмунига жиддий аҳамият қаратиш, “Бирдамлик” лидерига, фаолларига минбар бериш ўрнига, туҳмат билан қамалган отам Ҳасан Чориевга оид буюртма “жиноий иш” моҳиятини очиш ўрнига нега Абдураҳмонованинг зўрма-зўраки “чиқиши”га эшиттиришда кўпроқ эътибор қаратди? Ахир, гап туҳматдан қамалган отам ҳақида эмас, биз берган Баёнотда эдику?! Ҳаракат Баёноти матнида Ўзбекистонда рангли инқилобни амалга ошириш ҳақида гап борган ва отам Ҳасан Чориев хусусида ҳатто бирорта ҳам жумла йўқ-ку!

“Amerika ovozi”нинг мазкур хабарини диққат билан чуқурроқ таҳлил қилиш жараёнида яна бир нохолисликка, “Бирдамлик” ХДҲни обрўсизлантиришга қаратилган жумлалар атай киритилганлигига гувоҳ бўламиз. “Ўзбекистонни 2005 йилда тарк этган Чориевлар Миссури штатида кун кечиради. Ўз транспорт бизнесига эга. Июль ойи охирида улардан бири, Бахтиёр Чориев хотинини азоблаганликда айбланиб, полиция томонидан олиб кетилган. Бу борада Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасига хабар берилган. Кейинроқ эса, Бахтиёр Чориевнинг рафиқаси у билан ярашган, эр-хотинга суд махсус оилавий курслардан ўтишни буюрган”.

Қизиқ, шахсий ҳаётнинг Инқилоб ҳақидаги Баёнотга қандай алоқаси бор? Нега энди “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати Ҳаракат Баёноти билан боғлиқ жиддий сиёсий мавзуга аслида бўлмаган, жинсий зўрлаш билан боғлиқ буюртма “жиноий иш”ни ҳамда укам Бахтиёр Чориевнинг оилавий можароларини тиқиштиради?

“Birdamlik” ташкилотчиси мен бўламан, отам Ҳасан Чориев ёки укам Бахтиёр Чориев эмас. “Amerika ovozi” радиосининг Ўзбек хизмати таҳририяти журналистларини менинг ва “Бирдамлик” ҳаракатининг антирекламасига қаратилган ушбу эшиттиришлари орқали Баёнот мағзини элга етказмоқчи эмаслар! Аксинча, гўё менинг “палагим тоза эмаслигига” ишора қилиш орқали халқ олдида “Бирдамлик” етакчисини мулзам қилишни асосий мақсад қилиб қўйишган.

Янаям қизиғи, мазкур эшиттиришдан мендан бир ойларча олдин отамнинг қамалиб қолиши билан боғлиқ муаммо юзасидан олинган интервью ўрин олган. Бу пайтда Ҳаракат Баёноти эълон қилинмаганди. Шу ҳолатдан ҳам кўриниб турибдики, “Amerika ovozi”дагиларга Ўзбекистон ичида кечаётган сиёсий жараёнлар ва уларни халққа етказиш муҳим эмас, аксинча, мени ва “Бирдамлик”ни эл олдида мулзам қилиш, обрўсизлантириш муҳимроқ.

Наҳотки, Баёнот ҳақида мендан қайноқ суҳбат олишнинг ҳеч имкони бўлмаган? Бу каби саволларнинг жавоби битта: “Amerika ovozi” радиосига ин қуриб олган айрим журналистлар Каримовнинг дастёрлари сифатида диктатор режимига қарши қаратилган ҳар қандай баёнот ва қарши фикрларни ҳаспўшлаш мақсадида Ўзбекистондаги сиёсий мухолиф кучлардан бири бўлган “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатини обрўсизлантириш, унинг устидан кулиш орқали мамлакат аҳолисининг фикрини чалғитишга зўр беришмоқда.

Кейинги эшиттиришга эътибор қаратамиз:

Мухолифатсиз жамиятда қандай инқилоб?

Maлик Мансур

20.09.2013 02:18

Ўзбекистонда инқилоб эҳтимоли ҳақида мулоҳазалар (Малик Мансур).

Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотлар қанчалик суст бўлмасин, чет элдан туриб фаолият олиб бораётган мустақил партия ва ташкилотлар фаоллари бир кун келиб Марказий Осиёда ҳам эркинлик шабадаси эсишига умид бор дейди.

Ўзбекистонда рангли инқилоб эҳтимоли бор-йўқлиги айрим интернет саҳифаларида қизғин муҳокама этилмоқда. Хулоса шуки, мамлакатда инқилобни юзага чиқарувчи вазият ҳам, инқилобни бошқариши мумкин бўлган жиддий сиёсий куч ҳам йўқ.

“Fergananews.com” нашри уюштирган муҳокамаларнинг аксариятида инқилобга нисбатан эҳтиёж мавжудлиги, аммо мухолифат заиф бўлган бир шароитда бу ўзбеклар учун ҳали узоқ кутиладиган, эришиш гумон бўлган умид эканлиги ҳақида хулосага келинади.

“Бирдамлик” ҳаракатининг самарасиз уриниши ҳақиқатда бу хулосаларни тасдиқлагандек. Рангли инқилобда иштирок этганларни молиявий рағбатлантириш ҳақидаги ваъдага қарамасдан бунга уриниш ҳаракати сезилмади.

Бу хулосалардан қатъи назар, ўзбек мухолифати вакиллари умидини йўқотмаган. Мухолифат ҳукумат қонуний йўл билан кетишга ҳам, сиёсий курашда қатнашиш имконияти бўлишига ҳам ишонмайди.

Mухолифтадаги “Erk” партияси вакили, Мардикорлар касаба уюшмаси ташкилоти ташаббусчиларидан бири Нуриддин Жуманиёзов Ўзбекистондаги вазиятни бевосита кузатиб бораётган фаоллардан бири. У юқорида тилга олинган муҳокамалардан хабардор ва Ўзбекистонда инқилобий ўзгаришлар эҳтимоли ўсаётганини таъкидлайди.

Мен халқ орасида кўп юраман, жорий ҳукуматни танқид қиламан ва шунга қараб одамларга баҳо бераман. Авваллари одамлар билан суҳбатда ҳукуматни танқид қила бошласам, 5-6 одамдан ҳеч бўлмаганда 3 таси қочиб қоларди. Ҳозир эса, 6 одам ичида шундай суҳбат қилсам, еттинчиси қўшилади, лекин ҳеч ким қочмайди. Аксинча, ўз норозилигини изҳор қилади. Шундан келиб чиқиб айтаманки, халқ ҳукуматнинг кимлигини тушунди, қўрқув ҳисси бир поғона тушган, инқилоб ҳисси бир поғона кўтарилган. Инқилоб имконияти бор, қачонлигини эса, аниқ айтиш қийин”, – дейди Нуриддин Жуманиёзов.

Унинг фикрича, “Бирдамлик” Ўзбекистонда режалаган инқилобнинг натижасизлиги кўпроқ ҳаракат усули билан боғлиқ бўлиши мумкин, аммо мамлакатда ўзгаришлар бошланган тақдирда масъулиятни зиммага олувчи етакчилар топилади.

“Мен Чориевни тушунмайман, унинг ўзи билади. У ҳам бугун мухолифатнинг ўзига яраша лидерларидан, унга омад тилайман. Лекин ҳаракатни таништириш учун палов ташкил қилиб, халқни йиғиш каби тадбирларни биз ҳам аввал қилганмиз. Булардан самара кам. Бирдан-бир самара халқнинг ўзида, халқнинг кўнглида иштиёқ, интилиш бўлиши керак. Шундагина инқилоб бўлади. Бу нарсага эса асосан матбуот орқали, маърифтат орқали эришилади”, – дейди Жуманиёзов.

Революция эҳтимоли ҳақидаги муҳокамаларда меҳнат муҳожирлари ролига алоҳида эътибор қаратилади. Миллионларни ташкил этувчи бу инсонлар бу жараёнда асосий куч бўлиши мумкин.

“Тараққиёт” партияси раҳбари Абдужаббор Исмоилов Россияда яшаётган ва ишчи мигрантлар кайфиятини яқиндан кузатади. Унга кўра, улар зеҳниятидаги ўзгаришлар фаоллик уйғонаётганидан дарак беради.

“Меҳнат муҳожирлари илгари баҳорда келиб кузда қайтиб кетишарди. Ҳозир эса, уларда Ўзбекистоннинг эртаси йўқлигига аниқ ишонч бор. Шунинг учун бу ерга оилаларини ва яқинларини олиб келиб, ҳаёт, шароит, таълим қандай эканлигини кўрсатишга уринишяпти. Улар бу ерда таълим оламиз, ўрганамиз, кейин Ўзбекистонга қайтиб нимадир қиламиз деган ниятда”, – дейди Абдужаббор Исмоилов.

Унинг фикрига кўра, Ўзбекистонда инқилоб бўлиши қийин, асосий сабаб ўзбек мухолифатининг заифлигида. Бу “Бирдамлик” ўтказган тажриба мисолида ҳам кўринган.

“Биз, “Бирдамлик” акциясини ёмон демоқчи эмасмиз, уларнинг ҳам ўзига яраша программаси бордир. Лекин қилаётган иши ташқаридан қараганда пиар акцияга ўхшайди, уларнинг тарафдорлари йўқ. Рангли инқилоб қиламиз дейдиганларнинг Ўзбекистонда озгина бўлса ҳам тарафдорлари бўлиши керак. Улар эса бармоқ билан санарли, асосан оила аъзолари, яқин қариндошларидан иборат. Бу билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Умуман, асосий сабаб мухолифат ишламаётганлигида. Ҳозир аҳолидаги қўрқув масаласи ҳам биринчи ўринда эмас. Айнан мухолифатнинг Ўзбекистонда ишламаётганлигидадир. Масалан, биз Россияда, кимдир Европада, кимдир АҚШда, бу Ўзбекистонда мухолифат ишлаяпти дегани эмас. Биз ҳам ўзимизни ишлаяпти деб ҳисобламаймиз, фақат Ўзбекистонда ишлашимиз керак. Шундагина мухолифат фаолияти ҳақида гап бориши мумкин”, дейди Исмоилов. http://www.amerikaovozi.com/content/uzbekistan-revolution/1753198.html

Aввалом бор, “Amerikaovozi”нинг журналисти Малик Мансур ўз мақоласи учун танлаб олган расмига эътибор қаратинг. Тошкентдаги энг қимматга сазовор Олой бозоридаги савдо растаси. Одатда Каримов телевидениеси ва матбуотида бозорлар тўкин-сочинликни бўрттириб кўрсатувчи, жамиятда сокинлик ва тинчлик ҳукмрон дея инсонларни алдаш учун ушбу расмлар матбуотга берилади. Нега Малик Мансур Ўзбекистондаги Мардикор бозори, аёлларнинг ва болаларнинг аянчли аҳволини тасвирловчи расмни ушбу мақолага қўймайди? Уларнинг Каримов режимидаги матбуотдан қандай фарқи бор?

Бу ерда “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг раҳбарияти ёки Ҳаракатнинг аъзоларидан олинган интервью ҳам йўқ. Бу ерда исми келтирилган Абдужаббор Исмоиловнинг журналистларингиз ҳатто аниқ фамилиясини билишмайди. Унинг “Бирдамлик” сафларида бўлганлиги, бизнинг сафимиздан қувилганини “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати журналистлари жуда яхши билишади.

Улар Абдужаббор “Исмоилов”дан интервью олишган. Қандай қилиб бизнинг сафимиздан қувилган киши биз ҳақимизда холис интервью бера олади?

Абдужаббор Исмоиловнинг асл исми-шарифи расмий ҳужжатларда Чориевдир. Исмоиловни эса, у ўйлаб топган. Абдужабборнинг ўз фамилиясини “ўзгартириши”нинг ўз тарихи бор. Бу, Абдужабборнинг Ўзбекистонда содир этган фирибгарлик жинояти билан бевосита боғлиқ.

Бу масалани қўя турайлик, Абдужаббор Чориев яқин-яқинларгача “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати сафида эди. Молиявий қинғирлиги ортидан Ҳаракатдан қувилган. Бундан “Amerika ovozi”даги матбуот ходимлари яхшигина хабардор… Энди айтинг-чи, ташкилотдан бадарға этилган инсон “Бирдамлик” борасида холис фикр билдириши мумкинми?

(Қаранг: https://www.youtube.com/watch?v=nJTYm1fJDPQ&index=28&list=PL17AC2C8BBF1107B9

https://www.youtube.com/watch?v=seaCHYWGVgw ) .

Мазкур бирёқлама ва нохолис эшиттириш иштирокчиларидан яна бири “Erk” партияси аъзоси Нуриддин Жуманиёзов. Айни дамда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан одам савдосида айбланиб қамалган. Биз Нуриддиннинг қамалгани қай даражада асосли бўлганини билмаймиз ва қамалмаслиги тарафдори эдик. Нуриддин Жуманиёзов бир пайтлар Тошкентдаги уйимизда бир неча ой яшаган ва қонуний (давлатга бериладиган) квартплатани ҳам тўламасдан кетиб қолганди.

Энди, айтингчи, шундай бир шароитда Нуриддин Жуманиёзовдан мен ва ё “Бирдамлик” хусусида холис бир фикр кутиш мумкинми? Шу маънода мазкур эшиттиришга Нуриддин ака ҳам нотўғри танланган ва уларнинг ҳам интервьюлари бирёқлама бўлган.

Қолаверса, Нуриддин Жуманиёзов бир қадам бўлишига қарамасдан, гарчи Тошкентда бўлсалар-да, ўзга бир мухолиф ташкилот фаоли сифатида бўлса-да, бизнинг “ОШ” (оммавий шикоят) тадбирларимизга ҳатто кузатувчи сифатида ҳам келиб, иштирок этмаган. Шундай экан, Нуриддин Жуманиёзов “Бирдамлик” нинг “ОШ” оммавий тадбирлари хусусида етарлича ахборот ва тасаввурга эга деб айта олишимиз мумкинми?

Бирор бир мавзу ва ё тадбир хусусида интервью олишга чоғланган журналист суҳбатдошининг танланган мавзу борасидаги тасаввур доирасини текшириш мақсадида энг аввало, “мазкур йиғинда бир бор бўлганмисиз?” дея сўраши керакми ё йўқми? Табиийки, Нуриддин Жуманиёзов амалга оширган ва оширажак “Osh” тадбирларимиз хусусида ҳеч бир тасаввурга эга эмас. “Amerika ovozi” журналистлари менга ва ё “Бирдамлик” фаолларига микрофон тутишга намунча чўчишмаса?

Юқоридаги келтирилган важларга асосланиб, радиодаги бир томонлама интервью олинган мазкур эшиттириш ҳам бизни ва Ҳаракатимизни обрўсизлантириш мақсадида тайёрланган деб ҳисоблаймиз. Ажабо, нозўравон курашни тарғиб қилишдан қочган бу журналистлар зўравонларнинг курашига йўл очиш умидида эмасмикин?!

Биз 2014 йилнинг 14 апрелида “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати раҳбари Жавдат Сайхонга ушбу мазмунда хат юборган эдик:

1813 Peach street, Sant Peters , MO 63376 , USA . WWW.birdamlik.infoWWW.mulkdor.com e-mail birdamlik@gmail.com , birdamlikusa@yahoo.com, phone +13146002889; fax +16364471013

Birdamlik Harakati    Birdamlik Movement  ДвижениеБирдамлик

N 26/2014 14 Aprel, 2014

AMYERIKA OVOZI RADIOSI O‘ZBEK

XIZMATINING MUDIRI, TANIQLI

JURNALIST JANOB JAVDAT SAYXONGA

MUHTARAM JANOB JAVDAT SAYXON!

O‘zbekiston “Birdamlik” Xalq demokratik harakati o‘n yil davomida yurtimizda hukmronlik qilayotgan mustabid tuzumga qarshi nozo‘ravon fuqaroviy faollik amaliyotini qo‘llab kurashib kelmoqda.

2014 yilning 26-27 aprelida AQSHning Missuri shtati, Sent Luis shahrida Harakatimizning Quriltoyini o‘tkazish rejalashtirilgan.

Biz Amerika Ovozi radiosi O‘zbek xizmatining mamlakatimizda demokratiya, inson ozodligi va huquqlari, qonun ustuvorligi joriy bo‘lishi va korruptsiyaga, bolalar mehnatidan ommaviy foydalanishga chek qo‘yilishi borasidagi maqolalar, xabarlar va suhbatlarni efirga uzatishi, internetda chop etishi faoliyatini doimo olqishlab, qo‘llab kelamiz.

Biz Amerika Ovozi radiosi O‘zbek xizmatining yurtimiz ichidagi, uning atrofidagi va o‘zbek demokratik muholifati haqidagi vazmin, muvozanatli va tarafkashlikdan holi materiallar efirga chiqarishi va chop etishi tarafdorlaridanmiz.

Shuning uchun Quriltoyga Siz yoki boshqa radio muxbiri tashrif buyursa, o‘z ko‘zi bilan ko‘rgani, aniqlagani bilan”Amerika Ovozi” muxlislarini tanishtirsa oqil ish bo‘lar edi.

Qurultoyda Siz yoki boshqa radio muxbiri ishtirok etishiga umid qilamiz.

Sizga ehtirom ila

Bahodir Choriev,

O‘zbekiston “Birdamlik” Xalq demokratik harakatining yetakchisi

Telefon: 1-314-600-2889 E-mail manzil: birdamlik@gmail.com

Шу ўринда мен “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати раҳбари Жавдат Сайхон билан электрон манзил орқали бўлиб ўтган мактуб шаклидаги “мулоқот”ни келтираман: Cevdet Seyhan <cseyhan@AMERIKA OVOZInews.com> to me

Assalamu alaykum,

Sizdan iltimos,

rejalangan quriltoy borasida qo’simcha malumot bo’lsa bizni xabardor qilsangiz.

Kim qatnashadi, qayerda o’tkazilmaqchi hakoza.

Xudo xohlasa, tadbirdan oldin yoki tadbir o’tkazilgan kun sizlar bilan bog’lanib quriltoyni yoritishga harakat qilamiz.

Salomatlik tilab,

C.Seyhan cseyhan@AMERIKA OVOZI.gov

202-382 5066 www.amerikaovozi.org

From: Birdamlik Movement [mailto:birdamlik@gmail.com] 
Sent: Monday, April 14, 2014 11:29 AM
To: Cevdet Seyhan; AMERIKA OVOZIUzbek Service
Subject: E-mail manzil: birdamlik@gmail.com

Assalomu alaykum,

Qurultoy ushbu 660 Maryville Centre Dr, St Louis, MO 63141 bo‘lib o‘tadi. Biz uchun konferentsiya xonasi ajratilgan.

Qurultoyimiz 26 aprel 2014 yil soat ertalab 9-00 da boshlanib, kech soat 18-00 gacha davom etadi va Qurultoy birinchi kunini yakunlaydi.

Ikkinchi kuni 27aprel 2014 yil soat ertalab 9-00da boshlanib soat 11-00 gacha davom etishi ko‘zda tutilgan va shu bilan Qurultoyimiz o‘z ishini yakunlaydi.

11-15 da Matbuot anjumanini o‘tkazish rejalashtirilgan. Matbuot xodimlari o‘zlarini qiziqtirgan barcha savollarga mazkur matbuot anjumanida batafsil va aniq javob oladilar degan umiddamiz.

Tushki soat 14-00 dan kech soat 18 00 gacha “Birdamlik” Xalq demokratik harakati o‘zining 10 yil davomida bosib o‘tgan yo‘li, tarixi haqida ko‘rgazma o‘tkazishni rejalagan.

Shu bilan Qurultoyimiz o‘z ishiga yakun yasaydi.

Bugungi kunda bizning Qurultoyimizga kelishni rejalagan, uchoqdan joy sotib olib, mehmonxonaga yotoq joy buyurtma bergan quyidagi davlatlardan jurnalstlar bor:

Germaniyadan 1 kishi, Qozog’istondan 1 kishi, Rossiyadan 1 kishi, Turkiyadan 1 kishi va AQSHning Kaliforniya shtatidan 1 kishi.

Shuni ochiq yozishim kerakki, biz Qurultoy oldi, Qurultoy kunlari va Qurultoydan keyin tashkiliy va boshqa ishlar bilan band bo‘lganligimiz sababli sizning savollaringizga javob berishni imkoniyati bo‘lmaydi. Shu sababli biz Matbuot konferentsiyasi o‘tkazishga ajratgan xonada bo‘lsangiz, albatta sizni qiziqtirgan savollarga javob olasiz degan umiddaman. Nazarimda, sizlarning Qurultoyga kelish istaklaringiz yo‘qqa o‘xshaydi. Nachora, biz Qurultoyga kelgan va butunlay kelishga imkoni bo‘lmagan jurnalstlar bilan Matbuot Konferentsiyasini o‘tkazaveramiz.

Нurmat bilan,

Bahodir Choriev 2014-04-18 11:10 GMT-05:00 Cevdet Seyhan <cseyhan@AMERIKA OVOZInews.com>:

Яна бир қизиқ ҳолат: 2014 йил 25 апрелда биз умуман бехабар бўлган ушбу мақола “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати радиоси ва сайтида берилди.

Бобур Маликов: мухолифат тарғиботни кучайтириши керак Ўзбек мухолифати намойиш қилмоқда.

Одил Рузалиев. 25.04.2014 19:20

26-27 апрель кунлари АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида “Бирдамлик” қурултойи бўлиб ўтади.

“Бирдамлик” ҳаракати ўзини нозўравон кураш тарафдори деб билади ва шу йўл билан Ўзбекистондаги сиёсатни ўзгартиришни мақсад қилган. Аммо Ўзбекистоннинг АҚШдаги илк элчиси Бобур Маликов назарида Ҳиндистонда Махатма Гандининг хорижий босқинчига қарши қўллаган кураш усули, таълимоти Каримов режимини ағдаришда иш бермайди.

“Ганди бу ҳаракатни мустамлакачи Британияга қарши ишлатган. Мақсад жорий ҳукуматни ағдариш эмас эди. Ганди бутун халқни кўтариш учун бир йил эмас, икки йил эмас, 25-30 йил вақт сарфлади”.

Ўзбекистонда адлия вазири лавозимида ишлаб, сўнг Америкада элчи бўлган Бобур Маликов 20 йилдан бери АҚШда яшайди. У ўзбек мухолифатига кўп ёрдами теккан инсон. “Ozod dehqonlar” партиясига асос солишда муҳим рол ўйнаган. Бугун собиқ дипломат сиёсий жараёнларни асосан кузатиб, таҳлил қилади.

Бобур Маликовнинг айтишича, ўзбек мухолифати Совет давридан кейин уйғонган авлод билан ишни тўғри йўлга сола билиши керак.

“Энг асосий нарса бу тарғибот. Ҳукумат мустақилликдан кейинги 23 йил давомида ёшларнинг миясини тозалаб, ювиб чиқди. Ҳозирги ёшлар олдинги ҳаётни билмайди, олдинги ҳолатни билмади. Ўтмиш энг хунук, қора рангларда кўрсатилди. Россия-Украина ихтилофини олайлик. У томон ҳам, бу томон ҳам тарғиботни ишлатяпти”.

Собиқ ўзбек элчиси мухолифатнинг бугунги куни ҳақида…

Собиқ элчининг айтишича, мухолифат муваффақиятга эришиши учун мамлакат ичкарисида иш олиб бориши лозим. Айни дамда “Birlik” халқ ҳаракатининг раҳбари Абдураҳим Пўлатов Вашингтонда, “Birdamlik” ҳаракати фаоллари АҚШнинг Миссури штатида, Муҳаммад Солиҳ етакчилигидаги Ўзбекистон халқ ҳаракати Европадан туриб, фаолият юритади.

“Мухолифат Ўзбекистонда фаол иш олиб бориши, атрофига одамларни тўплаши, ҳолатни тушунтириши керак. “Ўзбекистонда ўртача маош 200 доллар атрофида бўлса, бунга яшаб бўладими? Қозоғистонда ўртача маош 700 доллар экан. Нега қозоқлар биздан уч-уч ярим баравар бой яшайди? Нега шундай бўлди? Қандай қилиб мана шу 200 долларлик ҳолатга тушиб қолдик? Тушиб қолмадик, бошидан шундай бўлди. Бунга нима сабаб бўлди?”, деб тушунтириш керак. Иқтисодда, сиёсатда аҳволни кўрсатиш лозим”.

Бобур Маликовнинг айтишича, мухолифат асосан ижодий зиёлилардан иборат бўлиб, сўнгги 23 йилда ўз сафига собиқ расмийлар ва малакали мутахассисларни жалб эта олмади.

“Бир вақтлар мухолифат ёзувчилар, шоирлардан ташкил топган эди. Улар ўзбек халқига ўзбек тилининг қадрини тушунтириб берди, аммо атрофга иқтисодчи, сиёсатчи, юристларни тўпламаган. Улар ҳозир боши берк кўчага кириб қолгандай бўляпти. Ўзбекистондан чиқиб кетганимдан сўнг яна беш киши четга чиқиши мумкин эди. Убайдулла Абдураззоқов, Бўри Алламуродов шулар жумласидан. Улар хорижда ташкилот ташкил қилиб, иш олиб боради, деб ўйлаганимда, гап шундаки, уларнинг шахсий мулки устуворлик қилди. Шахсий мулкидан кеча олмади ва Ўзбекистонда қолиб кетди. Оқибатда ҳамма нарсани йўқотишди, сиёсий саҳнадан ҳам чиқиб кетишди”.

АҚШ ҳукумати ўзбек мухолифатини илк йилларда яқиндан дастаклаган, аммо сўнгги пайтларда ҳамкорлик йўқ. Бунинг сабаби нимада, деб сўраймиз собиқ элчидан.

Бобур Маликов, Ўзбекистоннинг АҚШдаги биринчи элчиси ва оиласи. 1990 йилларнинг боши. Ўша пайтдаги АҚШ президенти Билл Клинтон билан бирга “Америка жуда фаол ёрдам берган. Аммо кимга улар ёрдам берди? Грант берувчи ташкилотларда ўтирганлар кимни танлади? Фалончи кўзга кўриндими? Югуриб, унга грант берди. Ҳозир текширсангиз бу грантларнинг қаерга кетгани маълум. Чўнтакларига уриб, ҳеч нарса қилишмади”.

Бобур Маликов яқин бир-бир ярим йилда Ўзбекистон сиёсатида кутилаётган ўзгаришларга ҳам ўз муносабатини билдирди.

“Президент сайловларидан умидим катта. Ҳозир Ўзбекистонда ғалати воқеалар бўляпти. Одамлар “йиллар ўтяпти, ёш ўтяпти, ҳеч қандай натижа йўқ, бу одам Ўзбекистоннинг баданига канадек осилиб олган, ундан қутулмасак бўлмайди”, деган хулосага келган бўлиши ҳам керак. Гулноранинг бошини устида бўлаётган ғалваларни  кўринг. Бунинг орқасида албатта бир гап бор”.http://www.amerikaovozi.com/content/uzbek-opposition/1900628.html

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Бобур Маликов етакчи юрист, мутахассис. Аммо у рангли инқилобларни қандай амалга ошириш ҳақида етарлича билимга эга эмас. У киши гапиряпти: “Бирдамлик” ҳаракати ўзини нозўравон кураш тарафдори деб билади ва шу йўл билан Ўзбекистондаги сиёсатни ўзгартиришни мақсад қилган. Аммо Ўзбекистоннинг АҚШдаги илк элчиси Бобур Маликов назарида Ҳиндистонда Махатма Гандининг хорижий босқинчига қарши қўллаган кураш усули, таълимоти Каримов режимини ағдаришда иш бермайди.

“Ганди бу ҳаракатни мустамлакачи Британияга қарши ишлатган. Мақсад жорий ҳукуматни ағдариш эмас эди. Ганди бутун халқни кўтариш учун бир йил эмас, икки йил эмас, 25-30 йил вақт сарфлади”.

Ҳар қандай нозўравон тузумларга қарши тарихда кўплаб нозўравон курашлар бўлиб ўтган ва улар ғалаба қозонган. Мисол учун Грузия, Украина, Югославия, АҚШ ва ҳакозолар.

Бу мақолада “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати журналисти Одил Рузалиев масалага бир томонлама ёндошиб, қарши фикр, бизнинг раҳбариятга ёки менга бу масалада юзланмади. Мазкур эшиттириш радио эфирида ва сайтда бир ёқламалик асосида узатилди. Буни ортидан бизнинг курашимизга фойда эмас, аслида, жуда катта зиён етди. Ушбу мақолани эшитган ва ўқиган инсонлар, албатта, Бобур Маликов ҳақ деган фикрга келишлари эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Мабодо журналист бизнинг фикримизни ҳам олиб, фикрлар ранг-баранглигига эътибор қаратганида, масала моҳиятининг палласи тенг қўйилганида, мавзу холисона ёритилганда, биздан ҳам мавзуга оид фикр сўраганда эди, радио мухлисларининг ҳар томонлама ва кенгроқ мушоҳада юритишлари учун имконият яратилган, аҳоли нозўравон кураш усулининг афзалликлари ҳақида холис ва ҳақиқий ахборотдан баҳраманд бўлган бўларди.

Қолаверса, Бобур Маликов бизнинг Қурултойимизнинг меҳмони эди, холос. Нега радио журналистлари айни Қурултой делегатлари, ташкилотчиларига эмас, меҳмондан интервью олишни афзал билганлар. Бу нима, айримачиликми, бирёқламаликми, ҳар ҳолда, холис ниятдаги ҳолат эмас.

Қолаверса, “Amerika ovozi” журналистларидан лоақал бир вакил Қурултойда қатнашишлари, Матбуот анжуманимизда ўз саволлари билан иштирок этишлари лозим эмасмиди?

Эътиборингизни кейинги мақола таҳлилига қаратамиз:

“Бирдамлик”  қурултойида, фаоллар фикрича эса мухолифат заиф ва тарқоқ.

Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида биринчи қурултойини ўтказмоқда.

Баҳодир Чориев, “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати раҳбари нозўравон кураш тарафдори эканини айтади Малик Мансур, Amerika оvozi

26.04.2014 21:19 Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати бугун АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида биринчи қурултойини ўтказмоқда. Ўзбекистондан вакиллар келмаган, дейди “Amerika оvozi” гаплашган фаоллар, чунки мамлакатдан чиқиш қийин.

Ўзбек мухолифати тобора тарқоқ ва заиф, дейди фаоллар/ Малик Мансур

Ҳаракатнинг билдиришича, бугун ва эртанги тадбирда махсус ҳайъат ва котибият сайланади, шунингдек, ваколатлар белгиланади ҳамда ташкилотнинг ички тизимларини шакллантириш тўғрисида гап кетади, масалан, молия-иқтисод ва назорат-тафтиш бўлимлари. “Birdamlik” раҳбари Баҳодир Чориев нозўравон кураш хусусида маъруза қилиб, йиғилганлар у олға сурган дастурни кўриб чиқмоқда. Фото ва видео кўргазма ҳам ташкил этилган. Қурултойга америкалик экспертлардан Сара Кендзор (Sarah Kendzior) ҳам ташриф буюриб, ўз таҳлили билан ўртоқлашган.

“Нозўравон фуқаровий кураш байроғи ўн йилдирки баланд кўтарилган”,- дейди Чориев Ҳаракат сайтида нашр этилган савол-жавобда.

“Бирдамлик” шуни билдирадики, Ҳаракатнинг Ўзбекистондаги фаоллари қурултойни Тошкентда йиғилиб, кузатиш имкониятидан ҳам маҳрум қилинган. Қурултойда қатнашаётган Бобур Маликов, Ўзбекистоннинг АҚШдаги илк элчиси бўлган арбоб назарида оппазиция ташвиқотни кучайтириши лозим.

“Serquyosh O’zbekistonim” коолицияси раҳбари, Теннеси штатида яшаётган Санжар Умаров эса демократик жамиятларда яшаётган ватандошлар имкониятларини ишга солишга ундайди.

Бирмунча аввал мухолифатдаги “Erk” партияси ҳам Тошкентда режалаган қурултойини ўтказишга муваффақ бўлмаган эди.

Ўзбекистон мухолифати фаолиятига доир сўнгги қурултойни икки йиллар муқаддам Ўзбекистон Халқ ҳаракати Прагада ўтказган.

Мамлакат ичкарисида кескин таъқибда бўлган ўзбек мухолифати ўз фаолиятини асосан хориждан туриб амалга оширади.

Аммо фаоллар ўзбек мухолифати ташқи имкониятларидан ҳам самарали фойдалана олмаётгани, жамоатчиликда оппазиция деган тушунча йўқолиб бораётганини англатади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов:

“Ҳозир Ўзбекистон мухолифати деган тушунча ўчиб бораяпти. Уларнинг қўлидан ҳеч иш келаётгани йўқ. “Birlik” партияси русчасига айтганда развал бўлди. Партия лидерининг сафдошлари ҳам шу фикрда. “Erk” партияси ҳам шу “Birlik” қаторида бирон фаолияти кузатилмайди, унинг Ўзбекистон ичкарасидаги фаолларини қамаб ташлади. Ўзбекистон Халқ ҳаракати ташкилоти бор, Муҳаммад Солиҳ ташқарида тузган. Бу ҳаракатни ҳам қўшилган ташкилотларнинг деярли ҳаммаси тарк этди”.

“Бирдамлик” нисбатан ёш мухолиф ташкилотлардан. Қурултой натижалари унинг имкониятларини кўрсатади, аммо ташкилот баёнотлари баъзан ҳақиқатдан йироқ, дейди Толиб Ёқубов.

“Бу ташкилот Ўзбекистонда у-бу ишларни амалга оширишга интилаяпти. Энди қурултой натижаларини кўрамиз, қани қандай қарорлар қабул қилишади. Аммо Баҳодир Чориев бирмунча аввал Ўзбекистонда инқилоб бошладик, деб хабар тарқатган эди, яъни бошламоқчимиз эмас, айнан бошладик, деб эълон қилди. Ҳатто қисқа муддатлардан кейин ҳокимиятни қўлга оламиз деган гапларгача борди. Лекин воқеалар “Бирдамлик”нинг бу гапи амалга ошмаганини кўрсатди”.

Ўзбекистонда мухолиф партиялар мустақиллик йилларида шакллана бошлаган. 1990 йиллар бошида “Erk” партияси расман рўйхатга олинди, партия етакчиси Муҳаммад Солиҳ дастлабки президентлик сайловларида номзод сифатида ҳам қатнашди.

Аммо кейинчалик мухолифатга нисбатан кескин тазйиқлар бошланди, партиялар фаолияти тақиқланди ва қувғинга солинди.

Бугунги кунда ўзбек мухолифати ўз фаолиятини асосан ташқаридан юритаётган бўлса-да, тазйиқлардан ҳоли эмас.

Сўнгги йилларда чет элдаги мухолифат вакилларига нисбатан уюштирилган суиқасдлар уларнинг сиёсий фаолияти билан боғлиқ кўрилади.

Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориев ўтган йили ёзда ёш жувонга жинсий тажовуз қилганликда айбланиб қамалган эди.

Бир неча ой ўтиб, амнистия натижасида у озодликка чиқди. Кўп ўтмай вафот этди. Чориевлар Ўзбекистон ҳукуматини “Бирдамлик” учун кекса одамдан аламини олганликда айблади.

“Бирдамлик” етакчиси Баҳодир Чориев ва Ҳаракат аъзолари — Абдуфаттоҳ Маннопов, Ботир Норбоев ҳамда Бобур Ҳасан — Сент Луис аэропортида олинган сурат

 http://www.amerikaovozi.com/content/uzbek-opposition-birdamlik/1901897.html

Бу мақолада ҳам яна Қурултойимизнинг меҳмони Бобур Маликов, қурултойга ҳатто меҳмон бўлиб ҳам қатнашмаган Толиб Ёқубовлардан “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати интервью олишини қандай тушуниш мумкин? Ахир бу кўр-кўрона журналистик касбга, фаолиятга хиёнат эмасми? Наҳотки “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати журналистлари мақола ва эшиттиришларда баланс деган тушунчани билишмаса?

Майли улар бизга қарши фикрини беришибди, бироқ нега энди бизнинг раҳбарият ва фаоллардан ҳам фикрга қарши фикр олинмади? Буни ҳатто кўнгилларининг кўчасига ҳам келтиришмади? Уларнинг мақсади бизни шарманда қилиш, обрўйимизни йўқ қилиш эмасми?

Бунинг жавоби жуда оддий: “Amerika ovozi” радиосига ин қуриб олган Каримов режимининг малайлари мухолиф ташкилотларни, хусусан мамлакатда етакчи куч бўлган “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати фаолларини руҳан синдириш, Каримовга қарши кучни йўқ қилиш, Ҳаракатимизни эл олдида шарманда қилиб, обрўйимизни ер билан битта қилиш устида иш олиб борадилар.

Биз билган кўплаб ривожланган демократик давлатларда журналистлар ўз зиммаларига юкланган вазифаларни шараф билан адо этмоқдалар, сидқидилдан бажармоқдалар. Бунинг ортидан фуқаролик жамиятлари, мухолифат ташкилотлари хурсанд бўлишмоқда. Бизда эса, аксинча, “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизмати журналистлари Ўзбекистондаги мавжуд диктатура режимига хизмат қилишмоқда. Улар демократияга, ўзбек халқига хиёнат қилишмоқдалар.

“Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизматида жиддий демократик ўзгаришлар қилиниши шарт ва зарур деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун, энг аввало, ўз лавозимини суистеъмол қилаётган Ўзбек хизмати таҳририяти раҳбари Жавдат Сайхон зудлик билан вазифасидан четлаштирилиши, журналистларнинг фаолиятлари назоратдан ўтказилиши керак.

Шунингдек, биз “Бирдамлик”чилар “Amerika ovozi”нинг Ўзбек хизматида фаолият юритаётган журналистларнинг келиб чиқиши, дунёқараши, ишга жойлашиш тарихи қайта қаттиқ тафтиш қилиниши (Америка овозининг собиқ ходими Жавдат Сайхоннинг отаси Собир Сайхон ББСга Каримовнинг Андижон қирғинидаги ролини оқлаб интервью бергани бежиз бўлмаса керак, собиқ КГБ ходими Собир Сайхоннинг ўзбек МХХсига ишлаши ҳақида http://harakat.net/news/?id=12122, у ҳақда мақолалар Ўзбекистон матбуотида тез-тез берилиб турибди: http://www.12uz.com/uz/news/show/compatriots/5756/ ) ва ҳар бир ходимнинг эшиттириши, фаолияти жиддий маънавий-сиёсий назоратга олиниши тарафдоримиз.

Ҳурмат билан “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати аъзолари номидан Баҳодир Чориев. 

Xат охирида “Бирдамлик” нинг биринчи Қурултойида (2014 йил 27 апрелда) қабул қилинган қарорни эътиборингизга ҳавола қиламан.

“Ozodlik”, BBS ва “Amerika ovozi” халқаро радиостанцияларининг раҳбарларига!

Сизларга маълумки, жорий йилнинг 26-27 май кунлари Американинг Сент-Луис шаҳрида “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатининг Таъсис Қурултойи бўлиб ўтди.

Биз бу ҳақда “Ozodlik”, BBS ва “Amerika ovozi” халқаро радиостанцияларининг таҳририятларига 10 кун олдин расмий хат юбордик ва мухбирларингиз бу анжуманда қатнашиб хабар тарқатишларини ўтиндик!

Маълумки, “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатининг раҳбарияти ва аъзолари Ўзбекистондаги режимга қарши тинч, нозўравон йўл билан кураш олиб бормоқдалар. Ўзбекистоннинг ва дунёнинг турли жойларида минглаб аъзоларимиз ва хайрихоҳларимиз бор. Ўзбекистонда ва Американинг турли жойларида кўплаб тадбирлар, пикетлар ва тинч намойишлар ўтказишга муваффақ бўлдик. Нозўравон курашни тарғиб қилувчи кўплаб китобларни инглиз тилидан таржима қилдириб, “Birdamlik.nfo” ва “Mulkdor.сom” каби сайтларимизда ёйинладик. Дунёнинг турли жойларида яшаётган мухолифатчилар, журналистлар, шоир ва олимларнинг Ўзбекистон режимининг авра-астарини ағдарувчи мақолаларини, шеър ва помфлетларини нашр этдик ва бу ишларни янада изчилроқ шаклда давом эттирмоқдамиз. “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг интернет радио ва телевидеинеси баҳоли-қудрат ишлаб турибди.

Юқорида айтилган таъсис қурултойимизда ўзбекистонлик ўзбек, рус ва тожик тилларига мансуб таниқли кишилар, ўзбек мухолифатида 25 йиллардан бери фаолият олиб борган ветеран курашчилар, фан докторлари, профессор ва ассистентлар, ижодкорлар, турли касб эгалари қатнашдилар. Германиядан, Россиядан, Канададан журналистлар иштирок этишди. Ўзбекистоннинг Америкадаги биринчи (ҳозирча собиқ) элчиси, мухолифат намоёндаси Бобур Маликов анжуманга ташриф буюриб, нутқ сўзлади.

Айрим партия ва ҳаракатлар бундай анжуманлар ўзказганига узоқ жойлардан бажонудил учиб келадиган ўзбекзабон радиоларнинг мухбирлари (айниқса, офислари шу мамлакатнинг ўзида бўлган Америка овози радиоси мухбирлари) 40 кишидан ортиқ вакиллар ва ўнлаб меҳмонлар иштирок этган бу Қурултой ҳақида ҳаққоний хабар тарқатишни ўзларига эп кўришмади.

Бундан кўриниб турибдики, ушбу радио мухбирлари ўзбек мухолифатининг фаол қисмларидан бири бўлган “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатининг Таъсис қурултойини феълан рад этиш ва воқеликка панжа орқасидан қараш йўлига ўтиб олишди.

Буни биз демократик мухолифатга ҳақорат ва журналистика этикасига зид ҳолат сифатида баҳолаймиз. Улар ўзларини бундай тутиши ўзбек демократиясига, жабрдийда ўзбек халқи ҳаётига лоқайдлиги, тарафкашлиги, демократияга хиёнати, диктаторлик режимига хизмат ўрнида кўринмоқда.

Сизларга бўйсинувчи бу радиостанция мухбирлари ва раҳбарларининг биз айтаётган айбларни исботловчи ўнлаб далилларимиз бор ва Америкадаги бош офисингизнинг раҳбарларига буларнинг бир қисмини баён этдик.

Шуларни ҳисобга олиб бу радиоларда маълум демократик ислоҳотлар ўтказилишини, лоқайдликка, ўзибўларчиликка ва тарафкашликка йўл қўйган, Ўзбекистон билан боғлиқ демократик ҳаракат ва партиялар фаолиятини ёритишда собитқадамлик қилмаган ходимларингизга чора кўришларингизни сўраймиз.

“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатининг раиси Баҳодир Чориев.

Ҳурматли Санжар Саид, агар сиз менинг нима учун очиқ Баёнот бериб мухолифат сафига ўтиб кетганимга қизиқсангиз, у ҳолда 2000 йил мен 60,5% акцияларига эга бўлган ва раҳбарлик қилган Шаҳрисабз туманидаги собиқ “Kesh” очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига 10 кунлик хизмат сафарига бориб келишингизни тавсия қиламан. Сиз у ердаги менинг меҳнат фаолиятим ҳамда одамлар билан яқиндан танишиб, кўрган, эшитган ва билганларингиз ҳақида янги мақола ёзишингизни истайман. Сизнинг 10 кунлик сафар харажатларингизни ўз ҳисобимдан қоплаб бераман. Сизга оқ йўл тилайман!

Ҳурмат билан,

Баҳодир Хон Туркистон.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислоҳотларимизнинг ўзбек халқи учун кераклигини ўзбекистондаги бир туман мисолида исботлай оламиз

Кучли ғоя, кучли жамоа -- муваффақиятларимизнинг калити. Ислоҳотлар халқ манфаатига ишлаши учун ислоҳот режалари халқчил бўлиши керак! Ислоҳотлар режаси юқоридан пастга қараб ...

Қишлоқ ёшлари замонавий таълим масканида қачон таълим тарбия олишади?

 Кўриб турганингиздек бу тасвирлар Қашқарё вилояти Касби тумани Месит қишлоғи 51-умумий ўрта таълим мактабидир. Бу суратлар мактаб кўркига кўрк қўшиб турган тасвирлар бўлиши ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400