Чегаралардаги даҳмазалар қачонгача чӯзиларкан?

Авваллари эстрада хонандаси Мавлуда Асалхӯжаеванинг бир қўшиғи нақоратида “Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга” – деб, айтиладиган жойи бор эди, билсангиз. Бу тарона бир неча йил аввал ёшлар орасида жуда хит бўлганди. Кечаги воқеадан кейин мана шу қўшиқ ёдимга тушди.

Бир сабабларга кўра Қозоғистонга борадиган бўлиб қолдим. Бундан аввал борганимда чегарадан ўтаётган сайёҳлардан кӯра юк тўла аравалар тортган одамлар сони кўп эди. Мева-чева, кийим-кечакдан тортиб техника воситаларигача, ким нима истаса ўшани ташияпти.

Энг қизиғи, уларга ҳеч ким лом-мим демай, ҳатто чегарадаги чегарачи текширувчилар худди 5, 6 йилдан буён шунақа товарлар ӯтказилаётгандек хотиржам қараб туришибди.

Шунақа гапларни эшитгандим аммо ишонмагандим. Бир пайтлар чўнтакдаги телефоннинг ичидаги расмларгача  текширарди. Ӯтган  кунларимни ёдга олдим.

Қозоғистон томонга ӯтганимда постда кўрган аравалар сони чегаранинг нариги тарафидаги аравалар сонидан анча кам эди. Ўша пайтда қардош қозоқ вакилларининг оғзидан «чегара очилганди Қозоғистонда ҳеч нарса қолмади, ҳаммасини сотиб олиб кетишяпти» -деган, ҳазил гап тарқаганини эшитдим.

Журналистик касбимизга тааллуқли қизиқиш билан бир аравакаш Ўзбекистон фуқаросини сўзга тортдим:

Бир қатновда қанча пул топасиз?

– Ҳар хил. Баъзан 40 минг сўм, баъзида 60 мингача топаман.

– Бир кунда неча марта юк олиб ўтасиз?

– 4, 5 мартагача улгираяпман.

Одам кўп аравакаш дўстимнинг мижози келиб қолди ва бизнинг гапимиз шу ерда ниҳоясига етди.

Яхши, – дея ўз йўлимга кетдим. Йўлда кетар эканман чиндан хурсанд бўлдим. Яширадигани йўқ халқимизнинг катта қисми қора ишга муккасидан кетган фуқаролардан ташкил топган. Бояги биродар бир кунда ўртача 120 минг сўм топса, арава тортган биродарларнинг сони кўплигини кўриб албатта ишониш қийин. Аммо мижозлар сони ҳам кӯп эди.  У томонда товарларнинг арзонлиги, биз томондагиларнинг нархи баландлигидан оддий халқ албатта пулига ярашасини олиши ойдек равшан.

Бу аҳвол узоққа чўзилмаслигини билардим, аммо бунчалик тез тугашини билмагандим. Кеча чегарадан ўтар эканман биронта арава тортиб ўтаётган кишига кўзим тушмади. Ҳайрон қолдим. Чегаранинг нариги тарафида 5, 6 аравакашларга кўзим тушиб, яна олдиларига бориб қизиқиш билан сӯрадим:

– Нега аравалар сони кам, ё товар келмай қўйдими?

– Йўғ-е, товар тиқилиб ётибди. Чегарадан ўтказмай қўйишди.

– Нима учун?

– Билмадим.

– Ӯтказишмаётган бўлса, сиз нима қилиб юрибсиз?

– Ҳар хил техника воситаларини ўтказишади. Мева-чеваларга умуман рухсат йўқ. Ўзи энг кўп ташиётганимиз ўша эди. Энди уни ўтказмай қўйгандан кейин аравакашлар ҳам чиқмай қўйишди.

 – Бир кунда неча маротаба юк олиб ўтаяпсиз?

– Бир, икки, нари борса уч мартага боради. Ҳарқалай нон пул чиқиб турибди, -деди-ю, бир киши томон шошилиб аравасини тортиб кетди.

Бир ойдан ошса ошар, икки ойга етмаси аниқ бу очилган чегарамизни аҳволи.

Одамлар орасидаги “чидасанг очмайсанми” – деган гаплардан юқоридаги Мавлуда Асалхўжаеванинг қўшиқ матнлари ёдимга тушди.

Атрофимиздаги қўшниларимиз билан чегарамизни очиб, улар билан борди-келдини кучайтиряпмиз. Аммо баъзи бир ишлар узоққа бормаётгани ачинарли ҳол.

Тожикистон билан ҳам визасиз ўтиш тизими йўлга қўйилди, аммо бу қанча вақтга чўзиларкан-а? Сиз нима дейсиз?

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яна директорлар ҳақоратланди. бу сафар андижон

Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев йиғилишда шаҳардаги мактаблар, коллежлар ва академик лицейлар раҳбарларини сўкиб ҳақоратлагани, аёл директорларни таҳқирлаб ерга ...

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган МУҚАДДИМА Инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос ...

Наманганда етти йил аввал университет домласини калтаклаган собиқ ҳокимнинг ўғли жавобгарликка тортилиши мумкин

Наманган давлат муҳандислик-технология институти собиқ доценти¸ фалсафа фанлари номзоди Сирожиддин Ашуровни бундан 7 йил олдин калтаклаган талабалар жавобгарликка тортилиши ...